Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ АУДИТИНИНГ ТАШКИЛИЙ ЖИXАТЛАРИ



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   308
Bog'liq
1kitob

ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ АУДИТИНИНГ ТАШКИЛИЙ ЖИXАТЛАРИ 
 
А.К.Айтимбетов
ТошДАУ
 
Кириш 
Пул маблағларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг асосий мақсади: кассадаги миллий ва 
хорижий валютадаги нақд пул маблағлари, банкдаги ҳисоб-китоб счёти, валюта счётлари ва бошқа 
махсус счётларга доир муомалаларни аудиторлик текширувидан ўтказиб, молиявий ҳисоботнинг 
«Пул маблағлари» бўлими бўйича маълумотларнинг ишончлилиги ва банкдаги счётларда пул 
маблағларини ҳисобга олиш услубиётининг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган меъёрий 
xужжатларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса шакллантириш, улар сақланиши ва ишлатилишининг 
мақсадга мувофиқлиги, самарадорлиги ҳамда қонунийлигини таъминлаш, шунингдек ҳисобга 
олишни такомиллаштиришдан иборат. Касса операциялари аудити жараёнида пул маблағларининг 
сақланиши, xужжатлаштирилиши, хўжалик операцияларини молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисобида акс 
эттириш билан боғлиқ камчиликлар ҳамда қоидабузарликлар аниқланади. Аудитни пухта 
режалаштириш ва самарали амалга ошириш корхона молиявий фаолиятидаги негатив омилларни 
аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга имкон яратади. 
Тадқиқот услубиёти ва натижалари 
Касса операцияларини аудиторлик текширувидан ўтказишдан асосий мақсад нақд пул маблағлари 
ҳаракатига доир операцияларни амалга оширишнинг қонунийлиги ҳисоб ва солиққа тортиш 
услубининг меъёрий xужжатларга мувофиқлигини тасдиқлашдан иборат. 
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни xал этиш лозим: 
• пул маблағлари ва қимматли қоғозларнинг сақланиш шароитини ўрганиш; 
• моддий жавобгарликни ташкил этиш ва пул маблағлари ҳаракати устидан назоратни 
таъминлаш; 
• пул маблағларининг кирими ва улар сақлашининг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш; 
• инвентаризация ўтказиш тартибини ва инвентаризация ишининг қандай йўлга 
қўйилганлигини текшириш; 
• пул маблағлари кирими ва чиқимини xужжатлаштириш ҳамда бухгалтерия ҳисоби счётларида 
акс эттирилишини назорат қилиш. 
Касса операциялари аудитида қуйидаги маълумот манбаларидан фойдаланилади: меъёрий-
xуқуқий xужжатлар (қонунлар, қарорлар, стандартлар, йўриқномалар, низомлар ва бошқа аудит 
ўтказиш тартиби ва текширув услубини белгилайдиган xужжатлар ): 
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.1994 йил 621-сонли “Аxоли билан 
пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби 
тўғрисида” қарори (сўнгги киритилган ўзгартиришлар билан); 
• Ўзбекистон Республикаси қонуни “Назорат-касса аппаратларидан фойдаланиш тўғрисида”
150


• №12БXМС “Молиявий инвестицияларни ҳисоби” (Ўз.Р АВ 16.01.1999й.596-сон билан 
рўйхатга олинган); 
“Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари” (Ўз.Р АВ 
17.121.1999й. 565-сон билан рўйхатга олинган 5.03.2004 й xолатига киритилган ўзгартиришлар 
билан); 
“Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида Низом” (Ўз.Р АВ 
08.10.1999й.496-сон билан рўйхатга олинган) киритилган ўзгартиришлар билан; 
• Корхона тўла моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиши мумкин бўлган лавозимлар 
ҳамда тўла моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномалар намунавий шаклларининг рўйхати; 
• Касса операциялари ҳисобига доир дастлабки xужжатларни намунавий шакллари ; 
Дастлабки xужжатлар:касса кирим ва чиқим ордерлари, кассир ҳисоботи, касса дафтари, нақд 
пул маблағларини инвентаризация қилиш тўғрисида далолатнома, кассир маълумотномаси, нақд пул 
тушумларини банкка топшириш қайдномаси, нақд пулларни топшириш эълони, чек дафтарчаси; 
5010-“Миллий валютадаги пул маблағлари”, 5020-“Чет эл валютасидаги пул маблағлари”, 5610-
“Пул эквивалентлари(турлари бўйича),5800-“Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи 
счётлар(5810,5830,5890) бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари ; 
Молиявий ҳисобот:1-шакл “Бухгалтерия баланси”, 4-шакл “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот”; 
Бошқа ахборот манбалари:қимматли қоғозларни сотиб олиш шартномалари, таъсис 
шартномалари, ҳамкорликдаги фаолият тўғрисида шартномалар, қарз шартномаси, депозит 
шартномаси, оддий ширкат шартномаси. 
Касса операциялари ва пул xужжатларини текшириш ёппасига амалга оширилади.Чунки бу объект 
бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботда камчиликлар ва қоидабузарликлар кўп учрайди. 
Аудитнинг дастлабки босқичида касса операциялар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат 
тизимининг аxволини баxолаш зарур. Бунда № 12
“ Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини
баxолаш”номли АФМСдан фойдаланиш зарур. Мазкур стандартда бухгалтерия ҳисоби тизими ва 
ички назорат тизимини ўрганиш ҳамда баxолаш аудиторлик ташкилотининг иш xужжатларида 
мажбурий тартибда акс эттирилиши таъкидланиб, бунда қуйидагилардан фойдаланиш тавсия 
этилади: 
«а) махсус ишлаб чиқилган тест амалларидан; 
б) раxбарият ходимлари ва бухгалтерия ишчиларининг фикрларини аниқлаш мақсадида 
намунавий саволлар рўйхатидан; 
в) текширув варақалари ва махсус бланкалардан; 
г) эътирозлар рўйхати, баённома ёки далолатномалардан» 
Кассадага пул маблағлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимининг аxволини 
текшириш учун намунавий саволнома 1-жадвалда келтирилган. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish