Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Хулоса: Шундай қилиб, ҳисоб регистрларидаги ахборотларни ишончлилиги молиявий ҳисобот  кўрсаткичларининг ишончлилигини таъминлайди



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   308
Bog'liq
1kitob

Хулоса: Шундай қилиб, ҳисоб регистрларидаги ахборотларни ишончлилиги молиявий ҳисобот 
кўрсаткичларининг ишончлилигини таъминлайди. 
Кассадаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги барча ахборотлар 5000-
“Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар” (5010,5020) да тўпланади.
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Каримов И. А «Жамиятда тадбиркорлик руxини қарор топтириш – тараққиёт гарови» 
Туркистон газетаси, 2001йил 18 июл. 
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси Тошкент – «Адолат» - 1996 й. 
3. Тўлахўжаева М. М. Корхона молиявий аxволи аудити. Иккинчи, (қайта ишланган нашр) 
Тошкент «Иқтисодиёт ва xуқуқ дунёси» 1996. Бухгалтер кутубхонаси сериалининг 9-сони. 
КРЕДИТ ҚОБИЛИЯТИ ТАҲЛИЛИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ 
ВА ТАЛАБЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Г.О.Турдыва
1
, М.Я.Джураев 
ТошДАУ , ТошДАУ Нукус филиали
1
 
 
Кириш 
Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида кредит муассасалари етарли салоxиятга эга ва реал
секторнинг молиявий-иқтисодий инқирозни бартараф этиш, кичик бизнеснинг барқарор ўсиши ва 
ишлаб чиқаришни инновацион технологиялар асосида ривожлантириш учун ажратилган кредитлар 
xажми ўсиб бормоқда. 
Агар 2000 йилда банкларнинг кредит портфели 54% га ташқи қарз ҳисобига шаклланган бўлса, 
2010 йилда жами кредит портфелининг 85,1% ички манбалар ҳисобига шаклланди. Бунда кредит 
портфели тузулмасининг 75,2% ни уч йилдан ортиқ муддатга берилган узоқ муддатли инвестиция 
кредитлари ташкил этган[1].
Тадқиқот услубиёти ва натижалари: 
Кредит қобилиятини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига 
мувофиқ бўлган сифатли ахборот таъминоти зарур. Кредит қобилиятининг таҳлили бўйича хулосалар 
ишончлилиги, объективлиги ва сифати хўжалик юритувчи субъект томонидан турли манбалардан 
олинган маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш натижасида таъминланади. Корхонанинг мулкий 
152


ва молиявий аxволи тўғрисида зарур маълумотларга эга бўлиш ҳамда ушбу маълумотлар негизида 
корхона келажакда кредитларни қоплаш учун етарли пул оқимини xосил қилиш имконияти тўғрисида 
асосланган хулосалар чиқаришга имкон беради.
Ахборотлар олиниш манбаларига кўра ички ва ташқи ахборотларга бўлинади. Таҳлилининг 
ахборот таъминотида, одатда, ички ахборотлар катта аҳамиятга эга, уларга бошқа манбалар билан 
бир қаторда молиявий ҳисоботлар ҳам тегишлидир. Маълумки, мамлакатимизда 1994 йилда қабул 
қилинган “Бухгалтерия ҳисоби ва статистика тизимини молиявий ҳисоботларнинг халқаро 
стандартларига мувофиқ ислоx қилиш Давлат дастури”ни бажариш мақсадида Бухгалтерия 
ҳисобининг миллий стандартлари (БXМС) ва бошқа меъёрий xужжатлар ишлаб чиқилди ҳамда бу 
борадаги ишлар давом этмоқда. 
Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини тартибга солишнинг меъёрий-xуқуқий тизимини тўртта 
даражага бўлиш мумкин: 
Тартибга солишнинг биринчи даражаси – “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” қонун, Ўзбекистон 
Республикасининг Фуқаролик Кодекси,“Қимматли қоғозлар тўғрисида” қонун, “Ўзбекистон 
Республикасида кичик тадбиркорликнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши тўғрисида” қонун, 
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйишни тўғридан-тўғри ёки билвосита тартибга солувчи Президент 
Фармонлари ва Xукумат Қарорлари. 1996 йил 30 августдаЎзбекистон Республикасининг 
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон ва хорижий етакчи 
экспертларнинг баxолаши бўйича Қонун бухгалтерия ҳисобини юритишнинг халқаро стандартлари 
талабларига жавоб беради, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини юритиш тизими 
қурилган концептуал асосларни кўзда тутади, турли мулкчилик шакллари билан корхоналар, 
идоралар ва корхоналарда ҳисобга олишни тартибга солишнинг ягона давлат тартибини 
таъминлайди, бухгалтерия ҳисобини юритиш стандартларига талабларни ўрнатади. 
Бухгалтерия ҳисоби юритиладиган Норматив xужжатларнинг мўлжалланиши ва статусига қараб, 
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БXМС) норматив тартибга солишнинг иккинчи 
даражасига тегишлидир. 
Учинчи даража -бухгалтерия ҳисобини унинг алоxида бўлимлари бўйича юритиш, соҳавий 
вазирликлар ва идоралар даражасида қабул қилиш тартибини кўрсатувчи методик кўрсатмалар, 
йўриқномалар, тавсиялар. 
Тўртинчи даража–корхонанинг ҳисобга олиш сиёсатини шакллантирувчи ишчи xужжатлар[2].
Шу сабабли, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БXМС) ахборотларга ишлов бериш 
жараёнини ташкил қилиш учун зарур бўлган, у ёки бу йўналиш бўйича иқтисодий таҳлил 
мақсадларига, шу жумладан кредит олувчи корхонанинг кредит қобилиятини таҳлил қилиш 
мақсадларига эришишга имконият берадиган асосни яратади. 
Бухгалтерия ҳисобида тўпланадиган ва корхонанинг молиявий аxволини, фаолиятининг молиявий 
натижаларини ва унинг молиявий аxволидаги ўзгаришларни тавсифловчи маълумотлар ҳам ташқи, 
ҳам ички фойдаланувчилар учун фойдали, аниқ ва қиёсланувчан, бухгалтерия ҳисобининг асосий 
принципларини ҳисобга олган xолда шакллантирилган бўлиши лозим.“Бухгалтерия ҳисоби 
тўғрисида” қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ушбу принципларга: бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама 
ёзиш услубида юритиш; бухгалтерия ҳисобининг узлуксизлиги; актив ва пассивларнинг хўжалик 
операцияларини пулда баxолаш; аниқлик; ҳисоблаш; эxтиёткорлик; мазмуннинг шаклга нисбатан 
устуворлиги; курсаткичларнинг қиёсланувчанлиги; молиявий ҳисоботнинг холислиги; ҳисобот 
давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги; активлар ва мажбуриятларнинг xақиқий 
баxоланиши тегишлидир. 
Шунингдек, бухгалтерия ҳисобини юритишга қуйидаги асосий талаблар қўйилади: “иқтисодий 
xодисаларнинг xужжатда расмийлаштирилиши; ҳисобга олиш кўрсаткичларининг режавий 
кўрсаткичлар билан солиштирилиши; тўлиқлиги; ўз вақтидалиги; аниқлиги; муҳимлиги; 
зиддиятсизлиги; ойдинлиги ва ҳаммабоплиги; иқтисодийлиги ва оқилоналиги”. 
Барча қайд этилган тамойиллар ва талаблар корхонанинг кредит қобилиятини таҳлил қилишда 
ҳисобга олиниши керак, негаки таҳлил жараёнида тўпланадиган ҳамда кредитни олиш ва тўлаш 
истиқболини баxолаш имкониятини берадиган маълумотларнинг сифати ва аниқлиги шунга
боғлиқдир. Фикримиз далили сифатида улардан айримларига батафсилроқ тўхталамиз:
Хўжалик операцияларини xужжатлаштириш мажбурийлиги талаби дастлабки xужжатлар 
операцияни амалга ошириш вақтида ёки у тугагандан кейин дарxол тузилиши кераклигини 
билдиради. Кредиторга маълум бўлган ва таҳлил жараёнида корхона томонидан тақдим этган 
xужжатларни текшириш пайтида (ёки кредит қобилиятининг жорий мониторинги пайтида) 
аниқланган у ёки бу операцияларнинг xужжатлар билан тасдиқланганлиги корхонанинг кредитор ёки 
153


бошқа контрагентлар билан ўзаро муносабатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ва кредит 
ресурсларини бермасликка ёки кредит шартномасининг муддатидан олдин тугатилишига сабаб 
бўладиган далилларни кўрсатмаслик xоxиши (қонунчиликка номувофиқлиги эxтимоли сабабли) 
борлигидан далолат беради. 
Тўлиқлик тамойили молия-хўжалик фаолиятнинг барча далиллари бухгалтерия ҳисобида тўлиқ акс 
эттирилиши кераклигини билдиради. Маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги у ёки бу кредит олувчи 
корхонага кредит ресурсларини бериш рискларининг ортишига олиб келади. Бундан ташқари, бу 
тамойил бухгалтерия ҳисобида корхона томонидан ҳам, фаолиятлари корхонанинг кредит 
қобилиятига катта таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ваколатхоналар, филиаллар ва бошқа 
бўлинмалар томонидан ҳам, барча амалга оширилган операциялар бўйича маълумотлар тўлиқ 
кўрсатилиши кераклигини билдиради. 
Хўжалик операциялари, активлар ва пассивларни пулда баxолаш тамойили корхона томонидан 
сотиб олинган (сотилган), бепул берилган (олинган), ўзи ишлаб чиқарган мол-мулк қиймати объектив 
баxоланган бўлишини билдиради, у молиявий натижага таъсир кўрсатади, демак, кредит 
қобилиятини таҳлил қилишда ҳисобга олиниши керак. 
Эxтиёткорлик тамойили корхона кўпроқ даромадларга эмас, харажатларга тайёр бўлиши 
кераклигини билдиради. Бу шубxали қарзлар бўйича турли резервларни шакллантиришда ўз аксини 
топади. Таҳлил жараёнида резервларнинг қанчалик асосли ташкил этилганлигини, корхона ушбу йўл 
билан ўз даромадларини сунъий равишда камайтириб кўрсатишга уринмаётганлигига ишонч xосил 
қилиш керак. Бундай резервлар катта бўлган xолатда ушбу қарзлар бўйича пул маблағларининг 
тушуми қанчалик xақиқийлигини баxолаш керак, негаки кредит олинган xолда корхонанинг кредит 
мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш имкониятлари уларга боғлиқдир. Эxтиёткорлик 
тамойилига мувофиқ кредит қобилияти таҳлилида хўжалик юритувчи субъектнинг жорий ва келгуси 
молиявий аxволини кўп жиxатдан умидсиз деб баxолашга асосланиш керак (корхонанинг кредит 
қобилияти даражасига турли ички ва ташқи омилларнинг нохуш таъсиридан эxтиёткорлик). 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish