ва молиявий аxволи тўғрисида зарур маълумотларга эга бўлиш ҳамда
ушбу маълумотлар негизида
корхона келажакда кредитларни қоплаш учун етарли пул оқимини xосил қилиш имконияти тўғрисида
асосланган хулосалар чиқаришга имкон беради.
Ахборотлар олиниш манбаларига кўра ички ва ташқи ахборотларга бўлинади. Таҳлилининг
ахборот таъминотида, одатда, ички ахборотлар катта аҳамиятга эга, уларга бошқа манбалар билан
бир қаторда молиявий ҳисоботлар ҳам тегишлидир. Маълумки, мамлакатимизда 1994 йилда қабул
қилинган
“Бухгалтерия ҳисоби ва статистика тизимини молиявий ҳисоботларнинг халқаро
стандартларига мувофиқ ислоx қилиш Давлат дастури”ни бажариш мақсадида Бухгалтерия
ҳисобининг миллий стандартлари (БXМС) ва бошқа меъёрий xужжатлар ишлаб чиқилди ҳамда бу
борадаги ишлар давом этмоқда.
Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини тартибга солишнинг меъёрий-xуқуқий тизимини тўртта
даражага бўлиш мумкин:
Тартибга солишнинг биринчи даражаси – “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” қонун, Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик Кодекси,“Қимматли қоғозлар тўғрисида” қонун, “Ўзбекистон
Республикасида кичик тадбиркорликнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши тўғрисида” қонун,
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйишни тўғридан-тўғри ёки билвосита тартибга солувчи Президент
Фармонлари ва Xукумат Қарорлари. 1996 йил 30 августдаЎзбекистон
Республикасининг
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон ва хорижий етакчи
экспертларнинг баxолаши бўйича Қонун бухгалтерия ҳисобини юритишнинг халқаро стандартлари
талабларига жавоб беради, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини юритиш тизими
қурилган концептуал асосларни кўзда тутади, турли мулкчилик шакллари билан корхоналар,
идоралар ва корхоналарда ҳисобга олишни тартибга солишнинг
ягона давлат тартибини
таъминлайди, бухгалтерия ҳисобини юритиш стандартларига талабларни ўрнатади.
Бухгалтерия ҳисоби юритиладиган Норматив xужжатларнинг мўлжалланиши ва статусига қараб,
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БXМС) норматив тартибга солишнинг
иккинчи
даражасига тегишлидир.
Учинчи даража -бухгалтерия ҳисобини унинг алоxида бўлимлари бўйича юритиш, соҳавий
вазирликлар ва идоралар даражасида қабул қилиш тартибини кўрсатувчи методик кўрсатмалар,
йўриқномалар, тавсиялар.
Тўртинчи даража–корхонанинг ҳисобга олиш сиёсатини шакллантирувчи ишчи xужжатлар[2].
Шу сабабли, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БXМС) ахборотларга ишлов бериш
жараёнини ташкил қилиш учун зарур бўлган, у ёки бу йўналиш бўйича иқтисодий таҳлил
мақсадларига, шу жумладан кредит олувчи корхонанинг кредит қобилиятини таҳлил қилиш
мақсадларига эришишга имконият берадиган асосни яратади.
Бухгалтерия ҳисобида тўпланадиган ва корхонанинг молиявий аxволини, фаолиятининг молиявий
натижаларини ва унинг молиявий аxволидаги ўзгаришларни тавсифловчи маълумотлар ҳам ташқи,
ҳам ички фойдаланувчилар учун фойдали, аниқ ва қиёсланувчан, бухгалтерия ҳисобининг асосий
принципларини ҳисобга олган xолда шакллантирилган бўлиши лозим.“Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида” қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ушбу принципларга: бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама
ёзиш услубида юритиш; бухгалтерия ҳисобининг
узлуксизлиги; актив ва пассивларнинг хўжалик
операцияларини пулда баxолаш; аниқлик; ҳисоблаш; эxтиёткорлик; мазмуннинг шаклга нисбатан
устуворлиги; курсаткичларнинг қиёсланувчанлиги; молиявий ҳисоботнинг холислиги; ҳисобот
давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги; активлар ва мажбуриятларнинг xақиқий
баxоланиши тегишлидир.
Шунингдек, бухгалтерия ҳисобини юритишга қуйидаги асосий талаблар қўйилади: “иқтисодий
xодисаларнинг xужжатда расмийлаштирилиши; ҳисобга олиш кўрсаткичларининг режавий
кўрсаткичлар
билан солиштирилиши; тўлиқлиги; ўз вақтидалиги; аниқлиги; муҳимлиги;
зиддиятсизлиги; ойдинлиги ва ҳаммабоплиги; иқтисодийлиги ва оқилоналиги”.
Барча қайд этилган тамойиллар ва талаблар корхонанинг кредит қобилиятини таҳлил қилишда
ҳисобга олиниши керак, негаки таҳлил жараёнида тўпланадиган ҳамда кредитни олиш ва тўлаш
истиқболини баxолаш имкониятини берадиган маълумотларнинг сифати ва аниқлиги шунга
боғлиқдир. Фикримиз далили сифатида улардан айримларига батафсилроқ тўхталамиз:
Хўжалик операцияларини xужжатлаштириш мажбурийлиги талаби дастлабки xужжатлар
операцияни амалга ошириш вақтида ёки у тугагандан кейин дарxол тузилиши кераклигини
билдиради. Кредиторга маълум бўлган ва таҳлил жараёнида корхона томонидан тақдим
этган
xужжатларни текшириш пайтида (ёки кредит қобилиятининг жорий мониторинги пайтида)
аниқланган у ёки бу операцияларнинг xужжатлар билан тасдиқланганлиги корхонанинг кредитор ёки
153
бошқа контрагентлар билан ўзаро муносабатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ва кредит
ресурсларини бермасликка ёки кредит шартномасининг муддатидан олдин тугатилишига сабаб
бўладиган далилларни кўрсатмаслик xоxиши (қонунчиликка номувофиқлиги эxтимоли сабабли)
борлигидан далолат беради.
Тўлиқлик тамойили молия-хўжалик фаолиятнинг барча далиллари бухгалтерия ҳисобида тўлиқ акс
эттирилиши кераклигини билдиради. Маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги у ёки бу кредит олувчи
корхонага кредит ресурсларини бериш рискларининг ортишига олиб келади. Бундан ташқари, бу
тамойил бухгалтерия ҳисобида корхона томонидан ҳам, фаолиятлари корхонанинг кредит
қобилиятига катта таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ваколатхоналар, филиаллар ва бошқа
бўлинмалар томонидан ҳам, барча амалга оширилган операциялар бўйича маълумотлар тўлиқ
кўрсатилиши кераклигини билдиради.
Хўжалик операциялари, активлар ва пассивларни пулда баxолаш тамойили корхона томонидан
сотиб олинган (сотилган), бепул берилган (олинган), ўзи ишлаб чиқарган мол-мулк қиймати объектив
баxоланган бўлишини билдиради, у молиявий натижага таъсир кўрсатади, демак, кредит
қобилиятини таҳлил қилишда ҳисобга олиниши керак.
Эxтиёткорлик тамойили корхона кўпроқ
даромадларга эмас, харажатларга тайёр бўлиши
кераклигини билдиради. Бу шубxали қарзлар бўйича турли резервларни шакллантиришда ўз аксини
топади. Таҳлил жараёнида резервларнинг қанчалик асосли ташкил этилганлигини, корхона ушбу йўл
билан ўз даромадларини сунъий равишда камайтириб кўрсатишга уринмаётганлигига ишонч xосил
қилиш керак. Бундай резервлар катта бўлган xолатда ушбу қарзлар бўйича пул маблағларининг
тушуми қанчалик xақиқийлигини баxолаш керак, негаки кредит олинган xолда корхонанинг кредит
мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш имкониятлари уларга боғлиқдир. Эxтиёткорлик
тамойилига мувофиқ кредит қобилияти таҳлилида хўжалик юритувчи субъектнинг жорий ва келгуси
молиявий аxволини кўп жиxатдан умидсиз деб баxолашга асосланиш керак (корхонанинг кредит
қобилияти даражасига турли ички ва ташқи омилларнинг нохуш таъсиридан эxтиёткорлик).
Do'stlaringiz bilan baham: