услуб ва усуллар ёрдамида олинган ахборотлар асосида экспертиза ўтказа бошлайдилар. Ички аудит
хизмати яхши йўлга қўйилиши ташқи аудитни ўтказишни ҳам осонлаштиради.
Шундай қилиб, бошқарувнинг янгича функцияси сифатида ички аудит бутун корхона ички
назорат тизимининг салмоқли ва муҳим қисми бўлиб, корхона фаолияти самарадорлигини ошириш ва
тезкор бошқарув мақсадида ўтказиладиган мустақил баxолаш тизимидир. Ички аудитнинг мақсади
ташкилот аъзоларига ўз мажбуриятларини самарали бажаришга ёрдам беришдан иборат. Бунинг учун
ички аудит раxбарият, турли бошқарув бўғинларидаги масъул шахслар ва ходимларга текширилган
объектлар тўғрисидаги ахборотлар ва маслаxатлар, таҳлил ва баxолаш маълумотлари ҳамда
тавсияларни тақдим этади.
Демак, мамлакатимиз ўз тараққиёт йўлида жаxон ҳамжамияти билан уйғунлашаган xолда бозор
инфратузилмаларини ривожлантираётган экан, албатта корхоналарда ички аудит хизмати ҳам ташкил
этилиши зарур.
Аграр секторда ички аудитни ташкил этишнинг долзарблиги қишлоқ хўжалигида ислоxотларни
чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари, жумладан қишлоқ хўжалик корхоналарининг
шартнома муносабатлари тизими, тармоқларни ривожлантириш, корхонанинг бошқарув тизими,
унинг ҳамкорлари ва мулкдорлари, шунингдек ягона ҳисоб ва ҳисобот тизимини яратиш зарурати
билан белгиланади. Шунингдек, турли ташкилий-xуқуқий шаклдаги корхоналар ва мулкдорларнинг
пайдо бўлиши, улар ўзларининг мулкий манфаатларини амалда ҳимоя қилиш, ўз фаолиятлари ва
ҳамкорларининг фаолиятлари тўғрисида ишончли ахборотларга эга бўлиш муаммосини илгари
сурмоқда. Ички аудит мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини
бошқаришнинг янгича функцияси ҳисобланиб, унинг мазмуни, субъектлари, ташкилий ва xуқуқий
шакллари, ҳамда тармоқ хусусиятлари xали тўлиқ аниқланмаган. Бозор иқтисодиёти ривожланган
давлатларнинг аудиторлик фаолияти тажрибасини Ўзбекистон шароитига бевосита қўллаш эса
унчалик мақсадга мувофиқ эмас. Бу аудиторлик фаолияти xуқуқий-меъёрий базасининг сезиларли
фарқ қилиши, малакали аудиторларнинг етишмаслиги ва бошқа шарт-шароитлар билан изоxланади.
Шундай қилиб, бошқарувнинг янги функцияси – ички аудит хизматини шакллантириш ва
ривожлантириш учун уни ташкил этишнинг устувор йўналашларини белгилаб олиш, малакали
кадрлар тайёрлаш йўли билан унинг самарадорлигини ошириш чораларини белгилаш, зарур xуқуқий-
меъёрий базани шакллантириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг хусусиятларини инобатга олган
xолда ички аудитни ташкил этиш бўйича тавсиялар, ички аудит стандартлари ва нормаларини ишлаб
чиқиш зарур. Хориждаги ва мамлакатимизда тўпланган тажрибаларни ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки,
аудитнинг барпо бўлиши ва ривожлангани сари уни ташкил этишда ихтисослаштириш принципидан
фойдаланиш зарурати кучаймоқда. Хўжалик фаолиятининг тармоқ хусусиятлари мулкий
манфаатларни таъминлаш ва ҳимоялаш усулларининг аниқ рўйхатини, хўжалик юритишнинг
xуқуқий мақоми ва ташкилий шаклларини, фаолиятнинг xуқуқий чегараларини, харажатларни
ҳисобга олиш ва таннарх ҳисоблаш усулларини, ривожланиш стратегиясини асослаш методларини ва
инвестиция қилинган маблағ фойдаланишнинг қулай шарт-шароитларини белгилайди. Кўп укладли
иқтисодиётнинг барпо бўлиши ва ривожланиши ҳамда бошқариш тажрибаси барча хўжалик
юритувчи субъектлар учун умумий бўлган xуқуқий-меъёрий база негизида аграр секторнинг
хусусиятларини ҳисобга олган xолда ички аудитни ташкил этишнинг зарурлигидан далолат
бермоқда.
Агросаноат мажмуида амал қилаётган меъёрий xужжатлар солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш,
харажатларни ҳисобга олиш ва таннарх ҳисоблаш, молиялаштириш ва кредитлаш, деxқончилик ва
ердан фойдаланиш бўйича ўзига хос хусусиятларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: