Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   308
Bog'liq
1kitob

 
Л.Юсупов  
ТошДАУ 
 
Кириш 
Бошқарувнинг янги функцияси – ички аудит хизматини шакллантириш ва ривожлантириш учун 
уни ташкил этишнинг устувор йўналишларини белгилиб олиш, малакали кадрлар тайëрлаш йўли 
билан унинг самарадорлигини ошириш чораларини белгилаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг 
хусусиятларини инобатга олган xолда ички аудитни ташкил этиш бўйича тавсиялар, ички аудит 
стандартлари ва нормаларини ишлаб чиқиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга молик долзарб 
муаммо ҳисобланади 
Тадқиқот услубиёти ва натижалари 
Аудитнинг xалқаро ва миллий стандатларида ички аудит тушунчасини таърифлашда умумий 
негизга асосланган xолда турлича ёндашилган. Жумладан, Аудитнинг халқаро стандартларида 
берилган таърифга кўра: “Internal auditing (Ички аудит) – субъект таркибида унинг хизмат бўлинмаси 
сифатида ташкил этилган ишни баxолаш бўйича фаолият. Бошқа масалалар билан бир қаторда, унинг 
вазифаси бухгалтерия ва ички назорат тизимлари мослиги ва самарадорлигининг текширувини 
баxолаш ва мониторингдан иборат”
17
.
АҚШ ички аудиторлар ниститути (Institute of Internal Auditors – IIA) Низомида 
кўрсатилишича: “Ички аудит – бу ташкилот (корхона)да унинг ишларини текшириш ва баxолаш 
бўйича фаолиятдир. Ички аудитнинг мақсади – ташкилот аъзоларига ўз функцияларини бажаришда 
17
Аудитнинг халқаро стандартлари. Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясини нашриёт 
– маълумот маркази, Тошкент-2006, 11 б. 
158


ёрдам кўрсатишдан иборат. Ички аудиторлар текширув натижалари ҳисобланган таҳлил ва баxолаш 
маълумотлари, тавсиялар ва бошқа зарур ахборотларни ўз ташкилоти (корхонаси)га тақдим этади.”
18
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215 сон Қарори 
билан тасдиқланган «Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида Низом”га мувофиқ: “Ички 
аудит – корхона бошқарувининг ижро органи ва таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон 
Республикаси қонун xужжатларига, таъсис xужжатларига ва ички xужжатларга риоя қилинишини 
текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат қилиш ва баxолаш, 
маълумотларини бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттиришнинг тўлиқлиги ва 
ишончлилигини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва 
таомиллари, активларнинг сақланиши ҳамда корпоратив бошқариш принциплари жорий этилиши 
бўйича корхона таркибий бўлинмасининг (ички аудит хизмати) фаолияти”
19

Хорижлик ва мамлакатимизнинг таниқли олимлари ҳамда мутахассислари томонидан ички 
аудитнинг моxияти ва унинг функцияларига нисбатан ёндашувларни таҳлил қилиш ҳамда тегишли 
xуқуқий-меъёрий xужжатларни шарxлаш натижасида қуйидаги хулосалар шакллантирилди: 
— 
ички аудит ташкилий ва функционал тузулмасига кўра ҳар хил ахборотдан фойдаланувчилар 
гуруxлари (раxбарият, мулкдорлар ва x.к.) манфаатларига хизмат қилиш учун мўлжалланган; 
— 
агрофирмалар фаолияти устидан мулкдорлар (таъсисчилар; фермер хўжаликлари; дехқон 
хўжаликлари; инфратузилма шаxобчалари: уруғлик, идиш материаллари етказиб бериш, транспорт, 
маркетинг, консалтинг ва сотиш шаxобчалари; қайта ишлаш корхоналари ва б.) xуқуқларини 
таъминлаш мақсадида мустақил назоратни амалга оширадиган тафтиш комиссиясига нисбатан 
амалдаги қонунчилик нормаларининг талаблари мажбурий ҳисобланади ва сўзсиз бажарилиши шарт; 
— 
ички аудитни шартли равишда корхона раxбарияти (менежменти)нинг манфаатларини 
ифодалайдиган бошқарув аудити ва мулкдорлар манфаатларини ифодалайдиган аудитга бўлиш 
мумкин; 
— 
бошқарув аудити ва мулкдорлар манфаатини ифодалайдиган аудит битта мақсадни кўзлайди – 
корхонанинг фаолиятини бошқаришни самарали ташкил этишни ахборот билан таъминлайди; 
— 
ички бошқарув аудити ва мулкдорлар манфаатини ифодалайдиган ички аудит аудитнинг 
мустақиллиги принципидан келиб чиққан xолда битта аудитор томонидан амалга оширилмаслиги 
мақсадга мувофиқ. Улар параллел равишда, бир-бирига боғлиқ бўлмаган xолда бажарилиши мумкин; 
— 
ички аудит ташаббус тарзида ва мажбурий ўтказилиши мумкин: ички бошқарув аудити 
корхона раxбариятининг xоxишига кўра умуман ўтказилмаслиги ҳам мумкин, жорий (доимий), 
даврий ёки бир марта ўтказилиши мумкин; мулкдорлар (таъсисчилар) манфаатини ифодалайдиган 
(мажбурий) аудит эса таъсис xужжатларида белгиланган тартибда ўтказилиши мумкин; 
— 
ички бошқарув аудитининг функциялари, корхонанинг мақсади ва имкониятларига боғлиқ 
xолда, унинг молия- хўжалик фаолияти устидан оддий назоратга қараганда анча кенг бўлиши 
мумкин. Батафсилроқ айтадиган бўлсак, контроллинг функцияси даражасигача етиб бориши мумкин. 
Унинг мазмуни бошқарувни ахборот билан таъминлаш, молия-хўжалик фаолиятини тартибга солиб 
туриш ва назорат (мониторинг) ўрнатишдан иборат бўлиб, зарур бошқарув ахборотларини тайёрлаш 
ва тақдим этиш йўли билан раxбариятни самарали қарорлар қабул қилиш ва зарур тадбирларни 
амалга ошириш вазифаларини xал этади. 
Шундай қилиб, назарий таҳлиллар ва қилинган хулосалардан келиб чиққан xолда ички 
бошқарувнинг муҳим функцияси сифатида “ички аудит” тушунчасини қуйидаги жиxатлари бўйича 
таърифлашимиз мумкин. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish