Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Использованная литература



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   308
Bog'liq
1kitob

Использованная литература 
1. 
Закиров С.Х., Абдусаматов А., Купаташвили Н.Н., Келбакиани Л.В., Цакадзе Д.М.,
Биологически активные соединения семейства Asteraceae. Cесквитерпеновые лактоны двух видов 
растений рода Jurinea.
Georgian Engineering News N4; 87 – 88 стр; 2006 г.
2. С.Х.Закиров, Ю.Б.Саимназаров, З.Ш.Мухидова, Ш.С.Закирова. “Биостимулирующая активность 
растительных терпеноидов и их применение в сельском хозяйстве.” Межнународная научно-
практическая конференция “Актуальные проблемы науки о полимерах”. 5-7 ноябрь 2013 г. 
3. С.Х.Закиров, З.Ш.Мухидова, Г.С.Тураева, Х.У.Абдуллаев, Х.С. Мухамеджанов. “Пестицидная 
активность растительных терпеноидов”. Международная конференция посвященная 100 – летию А. 
С. Садыкова по “Химии природных соединений”. 17-18 ноября 2013г.
4. И.Д.Шамьянов, Р.Ф. Мухаматханова, С.Х.Закиров, М.М.Адилов, Д.А. Исматуллаева, Я.М. 
Зияева. “ Перспективы создания новых средств против инфекционных заболеваний тутового 
щелкопряда на основе природных соединений”. Республика илмий амалий анжумани материаллари
тўплами 4 – 5 май. Гулистон – 2013 й, 173-174 бет. 
 
 
ЎҚИТУВЧИ ВА ТАЛАБА ҲАМКОРЛИГИ –ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИНГ МУХИМ 
ОМИЛИ 
 
Д.С.Рахмонова
Андижон машинасозлик институти 
 
Республикамизда таълим-тарбия тизимини ислоx қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар 
ёшларга замонавий талаблар даражасида билим ва тарбия бериш, талаба-ёшлар онгида юксак 
маънавий-ахлоқий фазилатларни камол топтириш, халқимизнинг билим салоxиятини юксалтиришга 
қаратилган. Бу вазифани бажариш эса, таълим тизимида ишлаб чиқаришда янги техника ва 
технологиялардан фойдалана оладиган, сиёсий онги ва сиёсий маданияти юксак бўлган малакали, 
рақобатбардош кадрларни тайёрлаш демакдир. Зеро, ушбу масала ғоявий нуқтаи назардан «Кадрлар 
тайёрлаш миллий Дастури» ва Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонун 
тамойилларига сўзсиз мувофиқ келади. Шунинг учун ҳам тадқиқотчилар ва илғор ўқитувчилар 
талабаларда ўқув фаолиятига ижодий ёндашишни ривожлантириш йўллари, технологиялари ва 
стандартларини яратиш борасида тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Бугунги кунда таълим жараёнида 
ижобий самара бераётган илғор педагогик технологиялардан бири – хамкорликдаги ўқитишдир. 
Таълим беришдаги ҳамкорлик турининг таълим самарадорлигини оширишдаги аҳамияти шундаки, 
ўқитувчининг ва талабанинг ўзаро фаолиятларининг ҳамжиxатликдаги бирлашувидир. Мазкур 
таълимнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд: 
1. Бу олдиндин кўра билиш, яъни талабани аввалги ва xозирги тажрибасига кўра ўқитиш эмас, 
балки уни узоқ келажакни мўлжаллашга ўргатишдан иборат бўлиб, ўқувчи ижтимоий xаёт ва касбий 
xаётда тахмин қилиш ва кўзлаш, моделлаштириш ва лойиҳалаштиришни амалга ошира олиш кўникма 
ва малакаларини ўзлаштиради.
2. Талабанинг ҳамкорликда таълим олиши ва мухим қарорларни қабул қилишида фаол иштирок 
этишини таъминлайди. 
3. Ўқитувчи ва талаба ўртасидаги инновацион таълим имкониятлари асосида фаолиятини ташкил 
этиш ҳамда илмий таълим лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш. 
Ўзаро ҳамкорликнинг муҳим омили ва талабаларнинг ўзаро муносабати хусусиятини белгиловчи 
асос ўқитувчи билан талаба ҳамкорлигининг шаклларидир. Ҳамкорликдаги ўқув фаолияти ўқитувчи 
ва талаба муносабатларининг ва биргаликдаги хатти-ҳаракатларининг алоxида тури, уўзлаштириш 
обектини, билиш фаолиятининг барча қисмларини қайта қуришни таъминлайди. 
Ҳамкорликдаги ўқув фаолиятининг мақсади ўзлаштирилган фаолият ва биргаликдаги ҳаракатлар, 
муносабат ва мулоқотнинг бошқариш механизмини яратишдир. Ҳамкорликдаги фаолиятнинг 
маxсули талабалар мустақил xолда илгари сурган янги ғоялар ва ўзлаштирилаётган фаолиятнинг 
моxиятига боғлиқ мақсадлар ва шерикликда шахс позициясини бошқариш истакларининг юзага 
келишидир. Ҳамкорликдаги фаолият усули деганда, ўқитувчи билан талабанинг биргаликдаги хатти – 
146


ҳаракатлари тизимини тушуниш керак. Бундай хатти – ҳаракатлар ўқитувчининг талабаларга 
кўрсатадиган ёрдамидан бошланади.
Психология фанида ҳамкорликнинг бир нечта шакли мавжуд, улар қуйидагилардан иборат: 
1. Фаолиятга кириш. 
2. Мустақил ҳаракатлар (ўқитувчи билан талаба ҳамкорликда бажаради). 
3. Ўқитувчи ҳаракатни бошлаб беради ва унга талабани жалб этади. 
4. Тақлид ҳаракатлар (ўқитувчидан ибрат олган талаба ана шу намуна асосида ҳаракат қилади). 
5. Мадад ҳаракатлари (ўқитувчи талабага мақсадни ва унга эришиш усулларини танлашда ёрдам 
беради).
6. Ўзини ўзи бошқариш ҳаракатлари. 
7. Ўзини ўзи қўзғатувчи ҳаракатлар. 
8. Ўзини уюштирувчи ҳаракатлар. 
Ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорлигидаги фаолиятига доир тадқиқотларда асосий эътибор ўзаро 
муносабатнинг ривожланишини ўрганишга қаратилган, ўқитишни гуруxли ташкил қилиш жараёни 
баён қилинган.
А.В.Петровский жамоадаги шахслараро муносабатлар фаолиятдан келиб чиқишини ўрганиб, 
таълим жараёнида ўқитувчининг талабалар билан ҳамкорлигини ташкил қилиш фақат уларнинг 
мулоқотга эxтиёжини қондириш воситаси эмас, балки ўқув материалини ўзлаштиришнинг ҳам 
воситаси эканини таъкидлаган эди.
Бу муаммога бошқачароқ ёндошган А.А.Бадалев ўқитувчи билан талаба муносабати уларнинг 
самарали ҳамкорлигини вужудга келтириш учун қулайлик яратиш зарур деб ҳисоблайди. Бунинг 
учун ўқитувчилар талабаларнинг шахс сифатидаги хусусиятларини мақсад ва эxтиёжларини ҳисобга 
олиши керак эди.
Ҳамкорликдаги махсулдор фаолиятни психологик жиxатдан ўрганишни В.Й.Ляудис бошчилигида 
гипсихологлар гуруxи амалга оширди. Унинг асосий мақсади янги психик фазилатларнинг 
шаклланишида ўқитувчи билан талаба ҳамкорлигининг ролини ифодалаш эди. Ушбу назарияга 
биноан ўқув фаолиятининг шаклланиши фанасосларини ўзлаштиришнинг негизи эмас, балки 
шахснинг ижтимой – маданий қадриятларини эгаллаш жараёнидир. Мазкур назария асосида ўқув 
вазиятини талаба шахсининг ривожланишидаги “Яқин камолот зонаси”нигина эмас, балки 
“Персептив ривожланиш зонаси”ни ҳам яратадиган тарзда лойихалаш мумкин.
В.Й.Ляудис ўқув вазияти таркибидаги 4 та ўзгарувчан xолатни кўрсатади: 
1. Ташкилий ўқув жараёнининг мазмуни. 
2. Таълим мазмуни ва ўқув фаолияти усулларини ўзлаштириш: бир босқичдан бошқасига ўтиш 
тартиби. 
3. Талаба билан ўқитувчининг ўзаро таъсири ва ҳамкорлик тизими. 
4. Таълимдаги ўзгарувчан омилларнинг ўзаро алоқаси такомиллашуви. 
Ҳамкорликдаги фаолият усуллари биргаликда хатти-ҳаракатлар шаклида намоён бўлиб, унга 
мулоқот даврлари сингари мазкур фаолиятнинг оддий бирликлари деб қараш мумкин. Бирликдаги 
ҳаракат даври қуйидагича алмашинувни ўзичига олади: ўқитувчи ҳаракатни бошлайди, талаба уни 
давом эттиради ёки тугаллайди. 
Ҳамкорликдаги фаолиятнинг хусусиятларини ўрганиш ва тажрибаларда синаб кўришнинг асосий 
мақсади талабаларнинг билимларини ўзлаштиришдаги қийинчиликларнинг сабабларини аниқлаш ва 
таълим жараёнида билимларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишнинг асосий омилларини 
аниқлашдан иборат. 
Илмий асосланган инновацион таълимнинг ижтимоий – психологик йўналишидаги замонавий 
таълимни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш хамда назарияни узвийлигини таъминлашдаги омиллари 
сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин: 

ўқитувчи ва талаба ўртасидаги инновацион хамкорликни илмий ижтимоий-психологик 
назариялар асосида ташкил этиш; 

ўқитувчи ва талаба ўртасидаги муносабатлар тизимини инновацион таълим муаммолари 
асосида шакллантириш; 

ўқитувчи ва талаба инновацион хамкорлигини ташкил этишда ўқув-услубий жараёнларни 
тўғри йўлга қўйиш; 

ўқитувчи ва ўқувчи инновацион таълим хамкорлигини таъминлашда хорижий таълим 
янгиликлари ва лойихаларидан унумли фойдаланиш хамда натижаларини бахолаш; 

ўқитувчи ва талаба инновацион хамкорлигини ижтимоий-иқтисодий асосларини ишлаб 
чиқиш ва ривожлантириш; 
147


Таълим ва тарбиявий жараёнларда ўқитувчи ва талаба ҳамкорлигини илмий асосларини янгича 
талабларда ташкил этиш таълимда малакали кадрлар тайёрлаш ва иқтисодиёт тармоқлари ишлаб 
чиқариш фаолиятини тубдан ривожлантиришга шу билан бирга мамлакат аxолиси турмуш 
фаровонлигини ошириш имкониятини юзага келиши билан муҳим аҳамият касб этади. Мазкур 
инновацион хамкорликнинг илмий ахамияти таълим муаммоларини хал этишдаги ўқитувчи ва талаба 
ижтимоий-психологик жихатида кўриш мумкин.
Республикамизда олий таълимни модернизациялашда инновацион ўқитишнинг ўқитувчи-талаба 
хамкорлиги йўналишидаги ижтимоий-психологик омиллар асосида таълим жараёнини ташкил қилиш 
бўлажак мутахассисларни ижтимоий–иқтисодий фаолият жараёнларига йўналтириш имконияти ва 
ривожланиш даражаларига эришишда муҳим илмий аҳамият касб этади. Xозирги кундаги олий 
таълимни модернизациялаш шароитида ўқитувчи-талаба инновацион ҳамкорлиги долзарб илмий 
асосланган ва ривожлантирилиши лозим бўлган олий таълимнинг алоxида тадқиқот йўналиши 
сифатида такомиллаштиришни талаб этади. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish