ҚЎшилган қиймат солиғи самарадорлиги кўрсаткичлари: Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили


“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/11
Sana25.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#282659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Қўшилган қиймат солиғи самарадорлиги кўрсаткичлари Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили

“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016 

усуллардир. Бироқ, қарийб барча мамлакатлар амалиётида ҳисоб-фактурага 
асосланган ҳисоблаш усули қўлланилади [6]. Бу усулга асосан ҳисобланган 
ҚҚС таъминот занжирининг ҳар бир босқичида ишлаб чиқарувчилар, етказиб 
берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар томонидан ўзлари қўшган қиймат учун 
тўланадиган солиқ келиб чиқади. Бунда реализация занжирининг исталган 
босқичидаги субъект учун қўшилган қиймат истеъмолчидан ундирилган 
(чиқувчи) ҚҚС ва хом ашё материаллари учун аллақачон мол етказиб 
берувчиларга тўланган (кирувчи) ҚҚС суммаси орасидаги фарқ сифатида 
аниқланади
[8]. Солиқнинг юки ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжири 
бўйлаб йиғилади ва одатда якуний истеъмолчидан тўлалигича ундирилади. 
Юқоридагиларга қўшимча равишда, Халқаро валюта фонди [10] идеал 
ҚҚС тизими қуйидаги хусусиятларни ҳам ўзида акс эттириши лозимлигини 
такадлайди. Хусусан: 
• барча истеъмол харажатларини ўз ичига олган кенг қамровли базага эга 
бўлиши; 
• ягона оптимал ставканинг қўлланилиши; 
• ноллик ставкани фақат экспортга нисбатан қўллаш; 
• ҳеч қандай имтиёзларсиз механизмга эга бўлиши; 
• ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш чегарасини солиқ 
маъмурчилиги (йиғиш) харажатлари ва йўқотиладиган тушумлардан 
келиб чиққан ҳолда белгилаш; 
• ҚҚСни ҳисоблашда инвойс усулидан фойдаланиш; 
• ҚҚСни истеъмол жойи тамойилига асосан ундириш. 
Аммо, 
амалиётда 
мамлакатлар 
ҚҚС 
тизимидан 
турли 
хил 
рағбатлантириш ва тартибга солиш инструменти сифатида фойдаланиши 
оқибатида у ўзининг идеал тизимидан четга чиқади. Бу хусусиятларни ўзида 
тўлароқ қамраб олган ва идеал ҚҚСга энг яқин келадиган тизим Янги 
Зеландиянинг товар ва хизматлар солиғи (Goods and Services Tax (GST)) 
ҳисобланади. Ундан кейинги ўринларда замонавий ҚҚС тизимига эга бўлган 
бир қатор мамлакатлар, жумладан Австралия, Канада, Чили, Сингапур ва 
Жанубий Африка келади [10].
Бошқа мамлакатлардаги ҚҚС тизимининг идеал тизимдан оғиши 
юқорида такидланган сиёсий сабаблар ва ундиришдаги маъмурий харажатлар 
билан изоҳланади. 
Методология 
Адабиётларда ҚҚС самарадорлигини баҳолашнинг бир нечта 
диагностик инструментлари мавжуд бўлиб, ҚҚС унумдорлиги (VAT 
productivity ratio), ҚҚС мослашувчанлиги (VAT buoyancy), ва ҚҚС C-
самарадорлик (C-efficiency ratio) коэффициентлари шулар жумласидандир. 
Бу кўрсаткичлар ҚҚС тизимининг самарадорлигини турли жиҳатлардан очиб 
беришда хизмати қилади.
Хусусан, ҚҚС унумдорлиги ҚҚС стандарт ставкаси ҳар бир фоиз 
пунктининг ЯИМга нисбатан йиғилувчанлик салоҳиятини баҳолайди. У ҚҚС 



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish