III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ
60
маълумотларни бошқариш учун, мос равишда файл тизимлари яратилади.
Файл тизими, маълумотлар мантиқий структурасинининг ва уларга ишлов
бери жараѐнида бажариладиган амаллар билан иш олиб бориш имконини
беради. Айнан файл тизими, маълумотларни дискларда ѐки бирор-бир бошқа
жамламада ташкил этиш усулини аниқлайди. Файл тизимининг қабул
қилинган спецификациялари бўйича, файллар билан ишлашни амалга
оширувчи махсус тизимли дастурий таъминотни, кўпинча
файлларни
бошқарув тизими дейилади. Айнан, файлларни бошқариш тизими, файл
маълумотларини яратиш, йўқотиш
ташкил этиш, ўқиш, ѐзиш, модификация
қилиш ва жойини ўзгартириш ва шу билан бирга файлларга мурожаатни ва
файллар томонидан фойдаланиладиган ресурсларни бошқаришга жавоб
беради.
Файлларни бошқариш тизимининг ―ФБТ‖ асосий вазифаси, бизга
керакли бўлган ѐзувнинг аниқ физик адресини кўрсатиб, қуйи даражада
мурожаат ўрнига, файл кўринишида ташкил
этилган маълумотларга
мурожаатнинг қулай усулини беришидир, яъни файл номи ва ундаги ѐзувни
номини кўрсатиб, мантиқан мурожаат қилишга имкон беришдир.
Файлларни бошқариш тизими ѐрдамида, фойдаланувчиларга қуйидаги
имкониятлар яратилади:
- фойдаланувчиларнинг мулоқат функцияларини (унинг маълумотлари
билан) амалга оширувчи ва файлларни бошқариш тизимидан фаол
фойдаланувчи, махсус бошқарувчи функциялар ѐрдамида ѐки ўз
дастурларидан, номли маълумотлар тўпламини (файлларни) яратиш,
олиб ташлаш ва қайта номлаш (ва бошқа операциялар);
- дисксиз периферик қурилмалар билан файл каби ишлаш;
- файллар орасида, қурилмалар ўртасида (ва тескари) маълумотлар
алмашиниш;
- файлларни бошқариш тизими дастурий модулларига мурожаат усули
билан файллар билан ишлаш (API нинг бир қисми файллар билан
ишлашга мўлжалланган);
- файлларни ҳуқуқсиз мурожаатдан ҳимоя қилиш.
Қоида бўйича ҳамма замонавий ОТ лар ўз файлларини бошқариш
тизимиларига эгадир.
Баъзи ОТ лар эса, бир нечта файл тизимлари билан
ишлаш имконига эгадирлар (бир нечтаси ичидан биттаси ѐки бир нечтаси
билан бир вақтда). Бу ҳолларда, монтировка қилинадиган файл тизимлари
тўғрисида сўз боради (монтировка қилинадиган файлларни бошқариш
тизимларини қўшимча сифатида ўрнатиш мумкин) ва бу борада улар
мустақилдир.
Шу нарса маълумки, файлларни бошқарув тизими, ОТ нинг асосий
компонентаси бўлган ҳолда, ундан мустақил эмас,
чунки API нинг мос
чақириқларидан фаол фойдаланади. Шу билан бирга, ФБТ нинг ўзи API ни
янги чақириқлар билан бойитади.
Демак, шуни таъкидлаш мумкинки, ихтиѐрий ФБТ ўз-ўзига мавжуд
эмас, балки улар аниқ ОТ муҳитида ишлаш учун яратилади. Мисол учун
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ
61
ҳаммага топиш файл тизими FAT ни келтириш мумкин (File Allocation Table
– файлларни жойлаштириш жадвали). Бу тизим, файлларни бошқариш
тизими сифатида кўп ҳолларда ишлатилади.
Бу файл тизимининг
турли ОТ ларда ишлайдиган, турли версиялари
мавжуддир: FAT, FAT 12, FAT 16, super FAT ва х.к.лар.
Бу ФБТ нинг MS DOS ОТ дан то Windows NT билан ишлайдиган
версиялари мавжуд. Бошқача қилиб айтганда, маълум файллар тизимига мос
ташкил этилган файллар билан ишлашда, ҳар бир ОТ учун ўз файлларни
бошқариш тизими ишлаб чиқиши шарт. Ва бу файл тизими, қайси ОТ учун
мўлжалланган бўлса, ўша ОТ да ишлайди, амммо бошқа файлларни
бошқарув тизими ѐрдамида яратилган файлларга мурожаат имконини
таъминлайди (бошқа ОТ ФБТ бу ОТ ФБТ принциплари асосида ишлайдиган
бўлиши керак).
Ш.қ., файл тизими – бу маълумотларнинг қабул қилинган
сертификациялари бўйича ташкил этилган тўпламлари мажмуаси бўлиб, улар
файлларга мурожаат учун зарур бўлган адресли маълумотларни олиш
усулини аниқлайди.
Демак, файл тизими термини, авваламбор файлларга ташкил этилган
маълумотларга мурожаат принципларини аниқлайди. Худи шу терминни у
ѐки бу жамламада жойлашган аниқ файлларга нисбатан ҳам ишлатиш
мумкин. Файлларни бошқариш
термини эса, файл тизимининг аниқ
реализациясига (амалга ошишига) нисбатан ишлатиш мумкин, яъни бу тизим
– аниқ ОТ ларда файллар билан ишлашни таъминлайдиган дастур модуллари
тўпламидир.
Инсон ишлайдиган маълумотлар, одатда структуралаштирилгандир. Бу
аввало, маълумотларни самарали сақлашни ташкил этишга имкон беради,
қидирувни осонлаштиради, номлашда қўшимча имкониятлар яратади. Худди
шунингдек, файллар билан ишлашда ҳам иложи борича структуралаштириш
механизмини киритиш керак. Ҳаммадан осони иерархик муносабатларни
ташкил этишдир. Бунинг учун, каталог тушунчасини, киритиш directory
етарлидир. Каталог, файл кўринишида
ташкил этилган маълумотлар
тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олади.
Бошқача айтганда, каталогда файллар дискриптори сақланади. Агар
файллар, блок қурилмасида ташкил этилган бўлса, айнан каталог ѐрдамида
ФБТ, шу маълумотлар жойлашган блок адресларини топади. Каталог, махсус
тизимли маълумот структурасига эмас, (асосий, илдиз каталог дейилади),
файл ўзи ҳам бўлиши мумкин. Бундай файл-каталог, махсус тизимли
қийматга эга бўлиб, уни бошқа оддий файллар орасида ажратиш зарурдир.
Файл Каталог кўпинча ―подкаталог‖ (subdirectory) деб аталади. Агар файл
каталог, бошқа файллар ҳақида маълумотни ўзида сақласа, улар орасида ҳам
ўз навбатида файл-каталоглар бўлса, биз хеч қандай чегараланмаган
иерархияга эга бўламиз.
Ундан ташқари, бундай файл объектларни файл каталог киритиш, файл
тизимини нафақат
структуралаш, илдиз каталогдаги элементлар сонини
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ
62
чегараланмаган муаммосини ҳал қилади. Файл каталогида элементлар сонига
чегара йўқ, шунинг учун катта ўлчамдаги каталогларни яратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: