III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ
74
Корхона тармоқлари(корпоратив тармоқлар) – алоҳида
корхонанинг
ҳамма ҳудудларининг бор компьютерларини бирлаштиради. Улар
шаҳар, вилоят ва ҳаттоки бутун қитъани хам қоплаши мумкин. Бундай
тармоқларда фойдаланувчиларга бошқа ишчи группалар, бошқа
бўлимлар, остбўлимлар ва корпорация штаб – квартираларидаги
маълумотлар ва иловаларга рухсат берилади.
Бўлим
масштабидаги
тармоқларда
ишлатиладиган
операцион
тизимларнинг асосий вазифаси бўлиб илова,
маълумотлар, лазер
принтерлари ва ҳаттоки паст тезликли модемлар каби ресурсларни
тақсимлашни йўлга қўйиш ҳисобланади. Одатда бўлим тармоқлари бир ѐки
иккита файл сервери ва 30 тадан кўп бўлмаган
фойдаланувчиларга эга
бўлади. Бўлим даражасидаги вазифаларни бошқариш нисбатан осон.
Администратор вазифасига янги фойдаланувчиларни қўшиш, оддий
қайтаришларни йўқотиш, янги тугунларни ва дастурий таъминотни янги
версияларини ўрнатиш кабилар киради. Бўлим тармоқларининг операцион
тизимлари ўзларига ўхшаб яхши ишланган ва ҳар хилдир. Бундай тармоқ
одатда битта ѐки максимум иккита ОТ ишлатиши мумкин. Кўпроқ бу тармоқ
ажратилган серверли NetWare 3.x ѐки Windows NT, ѐки бўлмаса бир рангли
тармоқ, масалан, Windows for Workgroups тармоғи бўлиши мумкин.
Бўлим тармоқларининг фойдаланувчилари ва администраторлари кўп
ўтмай корхонасидаги бошқа бўлимлар маълумотларига рухсат олиш билан ўз
ишининг эффективлигини ошириши мумкинлигини тушунишади. Агар савдо
–
сотиқ
билан
шуғулланувчи
ходим
конкрет
маҳсулотнинг
характеристикаларига рухсатни олса ва уларни ўзининг презентациясига
қўшса, унда бу маълумот анча янги бўлади ва харидорларга катта таъсир
ўтказади. Агар маркетинг бўлими муҳандислар бўлими томонидан эндигина
ишланаѐтган маҳсулот характеристикасига рухсатга эга бўлса, унда у ишлаб
чиқариш тугаши билан маркетинг материалларини тезда тайѐрлаши мумкин.
Демак, тармоқ эволюциясининг кейинги қадами бўлиб бўлимларнинг
бир нечта локал тармоқларни бинолар ѐки бинолар гуруҳларига
бирлаштириш ҳисобланади.
Бундай тармоқлар кампус тармоқлари дейилади. Кампус тармоқлари бир
неча километргача чўзилиши мумкин, лекин бунда глобал туташтириш шарт
эмас.
Кампус тармоғида ишлаѐтган
операцион тизим, бир бўлим ходимлари
учун бошқа бўлим файл ва ресурсларига рухсатини таъминлаб бериши керак.
Кампус тармоғи ОТлари томонидан кўрсатилаѐтган ҳизматлар файл ва
принтерларни оддий ажратиш билан чегараланиб қолмайди, балки факс –
сервер ва юқори тезликли модем серверлари кабиларга бўлган
рухсатни
таъминлаб беради. Берилган синф операцион тизими томонидан берилаѐтган
муҳим сервиси бўлиб корпоратив маълумотлар базасига рухсат ҳисобланади.
Ҳудди шу кампус тармоқлари даражасида интеграция муаммолари
бошланади. Умумий ҳолда, бўлимлар ўзлари учун компьютер турлари,
тармоқ қурилмалари ва тармоқ операцион тизимларини танлаб олишган.