Вазирлиги


Тавсия этиладиган адабиётлар



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
53d873ba934a9

Тавсия этиладиган адабиётлар. 
1.Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини 
янада юксалтиришдир. «Ўзбекистон» 2010 
2.Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни 
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: «Ўзбекистон» 2009 
3.Боровкова В.А. Боровкова В.А. Рынок ценных бумаг. Учебное пособие. С. Пб. «Питер» 
2008. 
4.Семенкова Е.В. Операции с ценными бумагами. Учебник. М.: «Дело» 2009 
5.Бутиков И.Л. «Қимматли қоғозлар бозори». Т.: «Консаудитинформ». 2001. 
6.Бутиков И.Л. Рынок ценных бумаг Узбекистана: проблемы формирования и развития. 
Т.: «KONSAUDITINFORM NASHR» 2008
7.Галанов В.А. Рынок ценных бумаг. Учебник. – М; «ИНФРА». 2009. 
Интернет сайтлари 
1.
www.cbu.uz
  
2.
www.agrobank.uz
 
3.
www.uzpsb.uz
4.
www.uzce.com
 “Тошкент” Республика фонд биржаси сайти. 
5.
www.phoenix.ic.ru
 Феникс нашриёти сайти. 
6.
www.prospekt.ru
 Проспект нашриёти сайти. 
 


122 
Изохли луғат. 
 
 Акция- бу амал қилиш муддати белгиланмаган акциядорлик жамиятининг устав 
фондига маълум миқдорда улуш қўшилишини исботловчи ва шу билан бирга ўз эгасига 
жамият бошқарувида бевосита иштирок этиш ва белгиланган тартибда дивиденд олиш 
хуқуқини берувчи қимматли қоғоздир.
 Облигация – муддатли қимматли қоғоз бўлиб, эгасининг маълум муддатда ва маълум 
миқдорда пул маблағларини кўпайтириш ва унга белгиланган фоиз миқдори оширилган 
равишда номинал қимматли, қайтариб олиш хуқуқини берувчи қимматли қоғоздир. 
 Депозит сертификатлари –эмитент банк томонидан маълум пул миқдори 
қўйилганлигини ва маълум муддатдан сўнг унга фоизлар қўшилган холда маблағини 
қайтариб бериш хуқуқини тасдиқловчи қимматли қоғоздир.
 Қимматли қоғозлар бозори бу- юридик ва жисмоний шахслар ўртасида муомалага 
қимматли қоғозлар чиқариш, уни айланиши хамда уларни тўлаб берилиши билан боғлиқ 
иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Қимматли қоғозлар бозори қуйидаги вазифаларни 
бажаради: умумбозор хамда махсус вазифалар. 
 Қимматли қоғозлар бозори ички таркибий қисмдан иборат- умумий инфратузилма ва 
махсус инфратузилма. 
 Қимматли қоғозлар бозорида маслахат бериш фаолияти билан шуғулланувчи 
инвестиция институти инвестиция маслахатчиси деб аталади 
 Қимматли қоғозлар бозорида брокерлик ва (ёки) диллерлик фаолиятини амалга 
ошираётган инвестиция институти инвестиция воситачиси хисобланади. 
 Инвесторларни пул маблағларини ишга солиш мақсадида акциялар сотиб оладиган ва 
чиқарадиган хамда маблағларни фонд номидан қимматли қоғозларга, банклардаги хисоб 
варақларга ва омонатларга қўядиган юридик шахс инвестиция фондидир. 
 Қимматли қоғозлар депозитарийлари - қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли 
қоғозларга бўлган хуқуқни хисобга олиш бўйича фаолият юритувчи қимматли қоғозлар 
бозори инвестиция институти. Депонент – депозитарий билан қимматли қоғозларни сақлаш 
ва унинг қимматли қоғозларга бўлган хуқуқини хисобга олиш хақида шартнома тузган 
жисмоний ёки юридик шахс. 
 Депо хисобварағи – депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва қимматли 
қоғозларга бўлган хуқуқни хисобга олишга мўлжалланган депозитарийнинг хисобга олиш 
рўйхатларидаги жами ёзувлар.
 Депозитар шартнома – депозитарий билан депонент ўртасида ёзма шаклда 
тузиладиган, қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган хуқуқларни 
хисобга олиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб турувчи шартнома. Қимматли 


123 
қоғозлар харакати – депозитарийларнинг хисобга олиш рўйхатларида қайд қилинадиган 
қимматли қоғозларга бўлган хуқуқларнинг ўтиши. 
 Қимматли қоғозлар эмитенти – бу қимматли қоғозларни муомалага чиқариб, ўз 
номидан қимматли қоғозлар эгалари олдида улар бўйича мажбуриятларга эга бўлган юридик 
шахсдир. 
 Қимматли қоғозларни ўз маблағи ва ўз номидан сотиб олган жисмоний ёки юридик 
шахс инвестор деб аталади. 
 Текшириш тизими - қимматли қоғозлар бўйича битимни иштирокчилари томонидан 
барча маълумотларни тўғрилигини ва мослигини текшириш тизимидир. 
 Тўловга асосан етказиб бериш – бу битимга асосан бир вақтнинг ўзида қимматли 
қоғозларни (сотувчи томонидан етказиб бериш) ва улар учун тўловни амалга оширишдир. 
 Фонд биржаси – бу қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозларнинг нормал 
харакатланишига етарли шарт-шароитлар яратиш, қимматли қоғозларнинг бозор нархини 
аниқлаш (қимматли қоғозларнинг таклиф ва талаб ўртасидаги мувозанатини белгиловчи 
нархни), қимматли қоғозлар тўғрисидаги зарурий маълумотларни тарқатиш ва қимматли 
қоғозлар бозори қатнашчиларининг малакасини оширишга имконият яратишга эга бўлган 
ягона ташкилотдир.
 Делистинг – эмитентнинг қимматли қоғозини биржа расмий маълумотига 
киритилган тоифадан вақтинча ёки бутунлай чиқаришдир. 
 Банк – бу тижорат ташкилоти бўлиб, юридик ва жисмоний шахслардан омонатларни 
қабул қилиш, олинган маблағлардан ўз таваккалчилиги остида кредитлаш ёки 
инвестициялаш, шунингдек, тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган юридик 
шахсдир. 
 Қимматли қоозларнинг фундаментал тахлили бу эмитент иш фаолиятининг даромад, 
активлар, пассивлар, рентабеллик, менежмент кўрсаткичлари асосида компания акцияларини 
нархи бўйича хулоса чиқаришдир. 
 Қиматли қоғозларнинг техникавий тахлили бу эмитентнинг акцияларини Ушбу 
қимматли қоғозларга бўлган талаб ва таклифни тахлил этиш, курс динамикаси хамда олди-
сотди операциялари асосида нарх бўйича хулоса чиқаришдир. 
 Нархлар даромад нисбати акция бозор бахосини бир акцияга тўғри келадиган соф 
фойдага бўлиш йўли билан аниқланади. 
 Риск – иктисодий категория булиб, у ижтимоий-иктисодий жараёнларда аник бир 
ечими булмаган холатнинг сон ва сифат жихатдан маълум йукотишлар ёки даромад куриш 
эхтимолига айланиши билан боглик булган вокеиликдир. 
 Фоиз риски – кредит ресурслари ва валюта курсларини тебраниши билан юзага 
чикадиган риск тури. 
 Мамлакат риски – алохида мамлакатнинг фонд бозоридаги кимматли когозларга 
инвестиция килишнинг нобаркарорлиги асосида юзага чикадиган риск тури. 
 Пассив операциялар бу-тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний 
шахслардан вақтинча бўш пул маблағларини қайтариб беришлик хамда тўловлилик 
шартлари асосида жалб этиш билан боғлиқ операциялардир. 
 Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки облигацияси бу – Марказий банк 
тасарруфида бўлган барча активлар билан ликвидлигини таъминланган ва фоиз тўланадиган 
қимматли қоғоздир. 
 Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки депозит сертификати – бу Ўзбекистон 
Республикаси Марказий Банкининг пул маблағларини омонатга қўйилганлиги хақидаги 
гувохнома бўлиб, у омонатчи ёки унинг хуқуқий ворисининг омонат суммалари ва у бўйича 
фоизларни белгиланган муддат тугагандан сўнг олиш хуқуқини тасдиқловчи қимматли 
қоғоздир.
 Депозит сертификати – бу эмитент банкнинг пул маблағларининг омонатга 
қўйилганлиги хақидаги гувохнома бўлиб, у омонатчи ёки унинг хуқуқий ворисининг депозит 


124 
суммасини ва у бўйича фоизларни белгиланган муддат тугаганидан сўнг олиш хуқуқини 
тасдиқловчи қимматли қоғоздир. 
 Актив операциялар – тижорат банкларининг ўзлик ва
 жалб этилган маблағларидан ўз номидан даромад олиш учун фаолиятидир.
 Тижорат банкининг инвестиция фаолияти – банк маблағларини муддати бир йилдан 
ортиқ бўлган қимматли қоғозларга йўналтирилишидир. 
 Инвестор - қимматли қоғозларни мулкий хуқуқ ёки бошқа мулкка эгалик хуқуқи 
асосида сотиб оладиган хамда амалдаги қонунчилик чиқарилишнинг шартлари ва 
кўрсаткичларига мувофиқ, қимматли қоғозларга эгалик қилиш хуқуқига эга бўлган хар 
қандай юридик ва жисмоний шахсдир. 
 Давлат қисқа муддатли облигациялари – эмитенти Ўзбекистон Республикаси Молия 
Вазирлиги хисобланган ва уларнинг жойлаштирилиши ва тўловининг амалга оширилиши 
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия 
Вазирлиги номидан хамда хисобидан амалга ошириладиган қимматли қоғоздир. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish