Вазирлиги


  Қимматли қоғозлар техникавий тахлилининг мохияти



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

9.3. 
Қимматли қоғозлар техникавий тахлилининг мохияти. 
 
Қимматли қоғозларнинг техник тахлил мактаби ўз тадқиқотларини кейинчалик 
эмитент компаниялар хисоботида босиб чиқариладиган барча маълумотлар биржа 
курсларининг ўзида акс эттирилганлиги ва улар мохиятига кўра, фундаментал тахлил 
ўтказиш ўзининг ахамиятини йўқотган объект бўлиб қолиши нуқтаи назаридан олиб 
борилади. Мазкур мактаб тарафдорлари ўрганадиган асосий объект қимматли қоғозларга 
бўлган талаб ва таклифни тахлил этиш, яъни қимматли қоғозлар бозорини шундайлигича, 
унга таъсир этадиган иқтисодий, сиёсий ва психологик (рухий) омиллардан ажратилган 
холда ўрганишдир. Бунда қимматли қоғозларнинг бахолар харакатининг махсус моделлари 
яратилади. Шу тарзда муайян компания қимматли қоғозларининг қимматлилиги эмас, балки 
бозордаги умумий йўналишлар белгиланади, шундан келиб чиққан холда у ёки бу қарорни 
қабул қилиш тавсия этилади.Техник тахлил тарафдорлари акциялар қийматини ортишида 
компаниянинг даромадлилигини кўтарилиши ва тадбиркорликдаги хатарнинг таъсирини тан
олишмайди. Улар қўллайдиган услублар ривожланган фонд бозорида кенг қўлланилади. 
Чунки ушбу мактаб тарафдорлари ўз услубларини қуйидаги авзаллик томонларини 
кўрсатишади: 
-техник жихатдан содда; 
-тахлил олиб боришининг тезкорлиги; 
-фундаментал тахлилга нисбатан кўп акцияларда қўлланилиши.
Лекин шуни таъкидлаш лозимки, техник тахлил тарафдорлари фонд бозоридаги 
нархларнинг ўзгаришини узоқ муддатдаги холатини аниқ била олишмайди. Шунинг учун 
ушбу холатда нафақат техник тахлил маълумотларидангина эмас, балки фундаментал тахлил 
маълумотларидан хам кенг фойдаланиш лозим бўлади. Лекин кўп акциялар бўйича 
фундаментал тахлил ўтказиш харажатлари кўплиги сабабли кўп холатларда техник 
тахлилдан фойдаланилади. 
Техник тахлил тарафдорлари қимматли қоғозларни тахлил этишда асосан қуйидаги уч
асосий тамойилларга асосланадилар: 
-акс этишлик; 
-тренд; 
-қайтаришлилик. 
Акс этишлик тамойили жамиятда юз бераётган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва 
рухий ходисалар пировард натижасида қимматли қоғозлар бахосида акс этади. Бошқача сўз 
билан айтганда қимматли қоғозлар нарх-навоси инсоният хаётида миқдорий хисобланадиган, 
яъни математик хисоб-китоблар олиб боришнинг имконияти йўқ холатлар таъсирида 
ўзгариши мумкин. Шунинг учун техник тахлил тарафдорлари акс этишлик тамойили асосида 
яхши хабар пайдо бўлганда сотиш даркор деган қоидани амалга оширадилар. Хақиқатда 
амалиётда кўплаб холатларда фонд бозорида яхши хабар тарқалганда қимматли 
қоғозларнинг бахоси кўтарилади. 
Тренд тамойилига кўра қимматли қоғозларга бўлган талаб ва таклиф нисбати асосида 
нархларнинг ўзгаришини билдиради. Ушбу холатда қимматли қоғозларнинг нархи талаб ва 
таклиф нисбатини бир томонлама ўзгаришини хисобга олади. Бу ерда тренд талабнинг энг 
юқори нисбатини хисобга олиб, тренд пасайиши холатида янги қимматли қоғозга нисбатан 


86 
тренд бошланади. Хар бир тренд холатида маълум даромад топиш имконияти мавжуд 
бўлади. 
Қайтаришлилик тамойилида фонд бозорида маълум холатларнинг вақт ўтиши билан 
қайтарилишини асослайди. Бу тамойилда инсоният ўз тажрибасидан келиб чиққан холда 
қайтарилаётган холатдан фойдаланиши мумкин. Шунинг учун техник тахлил тарафдорлари 
фонд бозорида қайтарилиш холати юзага чиқадиган йўналишни ўз вақтида аниқлай билиши 
лозим. Шунинг асосида, яъни акс этишлик, тренд ва қайтарилишлилик тамойили асосида 
техник тахлилга тушунча бериш мумкин. Қиматли қоғозларнинг техник тахлили бу баъзи 
қимматли қоғозлар бозоридаги талаб ва таклифни доимий ўзгаришини тахлил услублари
йиғиндисидир. Амалиётда техник тахлил қимматли қоғозлар бозоридаги бахо ва миқдорий 
кўрсаткичларни ўзгаришини доимо кузатиб бориш зарурлигини асослайди. Техник тахлилда 
хар бир бўлажак сармоядор қиматли қоғозлар бозорига мустақил, лекин ўз таваккалчилиги 
асосида фаолият кўрсатишни англайди. 
Таянч сўз ва иборалар. 
Тижорат банки, банк тизими, давлат мулкчилигидаги банклар, акциядорлик-тижорат 
мулкчилигидаги банклар, хусусий банклар, хорижий сармоя иштирокидаги банклар, банк 
фаолияти, чеклов, эмитент, инвестор, қимматли қоғоз фундаментал тахлили, конюктура, 
хисоботлар, умумиқтисодий тахлил, индустриал тахлил, коэффициентлар, қиммтли 
қоғозларнинг техникавий тахлили, акс этишлик, тренд, қайтаришлик. 
Назорат учун саволлар. 
1. 
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги роли нималардан иборат? 
2. 
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги вазифалари нималардан 
иборат?
3. 
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятидаги чекловлар 
нималардан иборат?
4. 
Қимматли қоғозлар билан операцияларнинг турларини кўрсатинг? 
5. 
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятининг «америкача 
модели»ни хусусиятлари нималардан иборат?
6. 
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятининг «европача 
модели»ни хусусиятлари нималардан иборат? 
7. 
Қимматли 
қоғозларнинг 
фундаментал 
тахлилида 
қайси 
услублардан 
фойдаланилади? 
8. 
Қимматли қоғозлар фундаментал тахлилининг мохияти нималардан иборат? 
9. 
Қимматли қоғозлар техник тахлилининг мохияти нималардан иборат? 
10. 
Қимматли қоғозларнинг техник тахлилида қандай асосий тамойиллар мавжуд? 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish