88
кадимда Испания ва Португалия денгизчиларининг савдо сотик билан фаол шуғулланишлари
хамда даромад келтирувчи кемаларини кўзга куринмас сув остидаги кояларга тукнашиб
кетиш хатарини олиш асосида келиб чиққан. Шунинг учун Россиялик иктисодчи олим В.Т
Севрук рискга куйидагича таъриф беради: «риск – бу зарар куриш ёки манфаатни кулдан
чикариш билан боглик эхтимоллар улчовидир». Профессор В.М. Усоскин ўзининг
«Современнўй коммерческий банк» номли изланишида «Риск доимо ноаниклик билан бирга
келиб, охири уз навбатида олдиндан кура билиш ёки мумкин булмаган вокеалар билан
боглик булади» деб изох беради.
Узбекистонлик иктисодчи олимлар уртасида хам рискка ягона таъриф берилмаган.
Купгина иктисодчи олимлар рискка «таваккалчилик», «хавф-хатар», «хато» ва шунга ухшаш
таъриф берадилар. Бу олимлар рискнинг иктисодий категория эканлигини ва у инсоният
ривожланиш боскичларида мавжудлигини тан оладилар. Агарда иктисодий адабиётдаги
рискка берилган таърифларни умумлаштирилса куйидаги маънони билиш мумкин. Риск – бу
иктисодий категория булиб, у жамият ривожланишидаги ижтимоий-иктисодий жараёнларда
аник бир ечимга эга булмаган холатнинг микдор ва сифат жихатидан кушимча даромад
куриш ёки маълум зарар кўриш эхтимолига айланиши билан боглик булган вокеликдир.
Иктисодиётда бозор муносабатларининг энг мухим бугини – бу иктисодий жихатдан
эркинлик хисобланади. Мамлакат юридик ва жисмоний шахслари узларининг вактинча буш
турган пул маблагларини кушимча даромад олиш максадида уларни тижорат банклари
депозитларига ёки кимматли когозларга сарфлашни ихтиёрий танлайдилар. Бу фаолият эса
микро ва макро мезон даражада турли хил рискларга боглик булади. Узбекистон
Республикасиди олиб борилаётган сиёсий-иктисодиёт сиёсатни тахлил этсак, яъни:
- иктисодиётни бозор муносабатларига боскичма-боскич утилиши;
- иктисодий ислохотларни олиб боришда давлат бош ислохотчи эканлиги;
- давлат томонидан ижтимоий-сиёсий баркарорликни саклаб колган холда дунё бозорида
ракобатбардош сохаларни жадал ривожлантириш;
- иктисодиётни ривожлантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада куллаб
кувватлаш;
- кам таъминланган ахоли гурухини ижтимоий химоя килиш;
- ахоли даромадларини окилона таксимлаш каби йуналишларни хисобга олсак у холда
республикамизда олиб борилаётган сиёсий-иктисодий сиёсат асосида бир қанча риск
гурухлари юзага келади. Улар куйидагилар:
- ижтимоий - сиёсий рисклар;
- иктисодий рисклар;
- фискал-монетар рисклар.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, инсоният ривожланишининг барча боскичларида
рисклар тарихий ва иктисодий категория сифатида мавжуд булган хамда хозир хам улар
бизларни ураб туради. Инсон узининг вактинча буш пул маблагини унга кушимча даромад
келтириш учун бирор-бир сохага, ишлаб чикариш, савдо, судхурликка ёки кимматли
когозларга сарфлашга харакат килади. Лекин бу фаолиятда кузда тутилмаган объектив ва
субъектив сабаблардан: кузда тутилмаган табиий ходисалар (зилзила, сув босиш ва
бошкалар), сиёсий сабаблар (давлат тунтарилиши, уруш), карз олган жисмоний шахснинг
бехосдан вафоти ва шунга ухшаш сабаблар оркали улар уз сармояларини йукотишлари
мумкин. Шунинг учун инсоният табиатан рискдан қочишга харакат қилади. Чунки кузда
тутилмаган, лекин эхтимоли мавжуд хар кандай риск келажакда узига хос хусусиятга эга ва
маълум даражадаги йукотишларга олиб келиши мумкин. Юкорида келтирилган омиллар
асосида рискларнинг келиб чикиш сабабларини аниклашимиз мумкин.
1-чизма.
Do'stlaringiz bilan baham: