Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

7. 3.21. 
“Осор ул-боқия” 
Ушбу беназир асар ижодкори қомусий олим Абу Райҳон Берунийдир 
(973-
1048). У табиий ва ижтимоий фанлар бўйича 150 дан ортиқ асарлар 
яратиб, асосан табиий фанлар соҳасида улкан кашфиётларга ва 
муваффақиятларга эришган бўлса-да, ўзининг ижтимоий фан, айниқса тарих 
тўғрисидаги чуқур билимларини “Осор ул-боқия ан ал-қурун ал-ҳолия” 
(
“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”) ҳамда “Ҳиндистон” ёки “Китаб 
таҳқиқ молил-Ҳинд мин манқула фи-л-ақл ва-л-марзума” (“Ҳиндларнинг 
ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларининг тадқиқ этиш”) ва “Китоб 
ул-мусаммара фи ахбори Хоразм” (“Хоразм ҳақидаги ахборотлар ҳақида 
суҳбатлар”) номли асарлари билан тарих ва маданият тарихига катта ҳисса 
қўшди.
Айниқса, бўлғуси тарихчилар учун “Осор ул-боқия” ҳар томонлама 
намуна бўладиган қимматли манбадир. Асар 1000 йили Журжон шаҳрида 
ёзиб тамомланган. Унда қадимги Ўрта Осиё, Юнон, Эрон, Ҳинд, насроний, 
яҳудий ва бошқа халқларнинг исломиятгача бўлган тарихи, урф-одатлари
байрамлари ва асосан вақтни ҳисоблаш тақвим-хронология тўғрисида 
мукаммал маълумот беради. Ушбу асарнинг ХIV асрда яратилган мўътабар 
қўлёзмасига нодир расмоар ишланган ва бу ноёб санъат обидаси Шотландия 
пойтахти Эдинбург шаҳри Университети кутубхонасида 161 рақам остида 
сақланмоқда. 
“Осор ул-боқия”нинг русча ва ўзбекча таржималари Тошкентда 1957 ва 
1968 йиллари чоп этилди. Китоб Европада “Хронология” номи билан 
машҳур. Биз асар тўғрисида артиқча маълумотларни келтирмадик, чунки 
бизнинг вазифамиз қимматли ёзма манбалар тўғрисида умумий тушунча, 
билим ва йўналиш беришдир. Ушбу китоб тўғрисида талабалар мустақил иш 


жараёнида ёки лаборатория иши жараёнида чуқурроқ ва кенг билимга эга 
бўлиши мақсадга мувофиқдир. 
Берунийнинг Хоразм тарихига оид асари юқорида зикр этилган номдан 
ташқари, яна “Тарихи Хоразм” ва “Машоҳири Хоразм” (“Хоразмнинг 
машҳур кишилари”) номлари билан ҳам машҳур бўлиб, унинг айрим 
лавҳалари – парчалари Абулфазл Байҳақийнинг 1056 йили ёзиб тамомланган 
“Тарихи Байҳақ” ва Ёқут Ҳамавийнинг “Мўъжам ул-булдон” асарларида 
сақланиб қолган. 
Берунийнинг “Китоб фи ахборот ал-мубаййизот вал-каромита” (“Оқ 
кийимлилар ва карматларнинг хабарлари ҳақида китоб”) асари ҳам тарих 
илми учун алоҳида қийматга эга. Унда ўша замонларда Ўрта Осиёда кенг 
тарқалган ижтимоий ҳаракат – карматлар ҳаракати ҳақида диққатга сазовор 
маълумотлар бор. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Берунийнинг асарларида тарих илми 
учун маълумотлар жуда кўп учрайди, аммо улардан ташқари номи зикр 
этилган асари унинг катта тарихчи олим, этнограф бўлганлигини кўрсатади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish