қаомоқлар, қорақалпоқ ва қозоқ султонларига қарши ҳарбий юришларида
иштирок этди, тожу тахт олдида кўрсатган катта хизматлари учун
Шаҳрисабзга ҳоким қилиб тайинланди. Муҳаммадёр султон 1647 йилнинг 14
июнида Аврангзеб қўшини билан Балх қишлоғи-Темурободда бўлган жангда
ҳалок бўлган. Хожи Мир Муҳаммад Салимнинг отаси Муҳаммад
Рустам
султон 1645 йили ҳали ёш бўлган ва Абдулазизихон унга иқтоъ
46
тарзида
Самарқандга қарашли Сарипул туманини инъом қилган, унга оталиқ
47
қилиб
эса Мир Шоҳхожа Шавдарийни тайинлаган. Лекин 1671 йили Абдулазиз
ундан хавфсираб кўзига мил торттириб кўр қилган. Муҳаммад Раҳим султон
орада кўп вақт ўтмай, амир Муҳаммадёр лтадиқнинг воситачилиги билан,
хондан рухсат олиб Ҳажга жўнаган. Лекин, Декан вилоятида давом этиб
турган уруш ҳаракатлари сабабли, бандаргоҳ шаҳарларидан биронтасига
ўтолмай, Шоҳижаҳонободга қайтиб келган ва орадан икки йил ўтгач, ўша
ерда вафот этган.
Мир Муҳаммад Салимнинг ўзига келсак, у, асарда баён
этилган
воқеаларга қараганда, отасидан кейин Бухорода қолган. 1711 йили
Убайдуллахон ўлдирилгандан кейин, ҳаж қилиш баҳонаси билан
Арабистонга жўнаган. Бир йилча Исфаҳонда истиқомат қилиб, 1712 йили
Туркияга борган. Султон Аҳмад 111 (1703-1730 йй.) уни эҳтиром билан
кутиб олган. Тўрт йилча Туркияда туриб, мазкур султоннинг ҳарбий
юришларида қатнашган. Мир Муҳаммад Салим 1716 йили Маккага борган ва
ҳаж маросимини адо этгандан кейин, денгиз орқали Ҳиндистонга келган ва
Бобурий Носируддин Муҳаммадшоҳ (1719-1748 йй.)нинг хизматига кирган.
“Cилсилат ус-салотин” асарини Носируддин Муҳаммадшоҳнинг топшириғи
билан ёзган. Хожи Мир Муҳаммад Салимнинг қачон ва қаерда
вафот
этганлиги аниқланмаган.
“Cилсилат ус-салотин” 1731 йилда ёзилган бўлиб, муқаддима ва тўрт
қисмдан иборат.
Муқаддимада асарнинг ёзилиши ҳақида сўз боради ва муаллифнинг
1711 йилдан кейинги ҳаёти ҳақида айрим, диққатга сазовор маълумотлар
келтирилади.
Биринчи қисмда исломиятдан аввал ўтган пайғамбарлар, қадимги
турклар ва мўғуллар, хусусан барлослар ва Амир Темурнинг ота-боболари,
Амир
Темур ва Темурийлар, шунингдек, ҳазрат соҳибқироннинг
Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган авлоди тарихи қисқача баён этилади.
Асарнинг иккинчи қисми Мўғулистоннинг Туғлуқ Темурхон(1348-1363
йй.)дан то Суюрғатмишхонгача (1370-1388 йй.) ўтган даврдаги тарихини ўз
ичига олади.
Муқаддима ва I-II қисмларни ёзишда муаллиф ўзидан аввал ёзилган
асарлардан,
масалан,
Жувайнийнинг
“Тарихи
жаҳонкушой”,
Рашидуддиннинг “Жомеъ ут-таворих”, Шарафуддин Али Яздийнинг
46
Иқтоъ(араб. кесим)- ўрта асрларда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида олий ҳукмдор тарафидан шаҳзода
ва йирик амирларга катта хизматлари эвазига инъом қилинган ер-сув, мулк.
47
Оталиқ - ўрта асрларда Ўрта Осиё хонликларида амалда бўлган олий мансаб эгаси, шаҳзодаларнинг
тарбиячиси ва валийси.
“Зафарнома”, Мирзо Улуғбекнинг “Тарихи арбаъ улус”, Хондамирнинг
“Хулосат ул-ахбор”, “Ҳабиб ус-сияр” ва “Маосир ул-мулук”
асарлари,
Абулфазл Алломийнинг “Акбарнома”, Ҳофиз Дўстмаҳаммад ибн Ёдгорнинг
“Мажмаъ ул-ажойиб” (1606 йили ёзилган) ва бошқа 20 га яқин китоблардан
фойдаланган.
“Cилсилат ус-салотин”нинг III-IV қисмлари фавқулодда аҳамиятга эга
бўлиб, Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистоннинг ХVI-ХVIII асрнинг биринчи
чорагидаги ижтимоий-сиёсий тарихини баён қилади.
Асарда Бухоро хонлигининг Эрон, Ҳиндистон ва Кошғар билан бўлган
алоқалари,
Бухоро
хонлигида
ҳокимиятнинг
Шайбонийлардан
Аштархонийлар қўлига ўтишининг аниқ тафсилоти, ХVII асрда Балх ва
Бадахшон, шунингдек, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёти,
Шоҳижаҳоннинг Балх ва Бухоро хонлиги ички ишларига қуролли аралашуви
ва Бобурийлар қўшинининг Балх ва унга тобе бўлган ерларни босиб олиши,
Хорахмнинг ХVI-ХVII асрлардаги сиёсий аҳволи хусусида бошқа
манбаларда учрамайдиган қимматли далил ва маълумотлар келтирилади.
Асарда улус тизими, тиул ва солона каби солиқлар, Ўзбекистон шаҳарлари,
уларнинг аҳолиси ва турмуш тарзи ҳақида келтирилган маълумотлар ҳам
алоҳида қимматга эгадир.
Хожи Мир Муҳаммад
Салим Бухоро хонлари, Абдуллахон II,
Абдулмўминхон,
Динмуҳаммадхон,
Имомқулихон,
Абдулазизхон,
Субзонқулихоннинг Ҳиндистон, Эрон ва Туркия ҳукмдорлари билан
ёзишмаларининг 20 нафар мактуби нусхаларини ҳам келтирган. Бу
мактублар, шубҳасиз, Бухоро хонлиги билан мазкур мамлаватлар ўртасидаги
муносабатлартарихини ўрганишда муҳим маъно касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: