Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
10.12. 
ЎСАЁТГАН БОЛА ОРГАНИЗМИДА ЯЛЛИҒЛАНИШНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Хар хил ёшлик даврларда яллиғланиш турлича ксчади. Масалан, эмбрионал 
даврда пушт катта ёшли оргамизмга нисбатан жуда паст рсактивликка эга ва 
ривожланишнинг илк даврларида зарарли омиллар таъсирида эмбрион халок булади, 
холос. 10-12 хафталик ҳомиладорликда экссудация билан лейкоцитлар плацентанинг 
ҳомила қисмида ва ҳомила пардасида ошкор қилинган ва бу онтогенетик жихатдан 
яллиғланиш реакциясининг энг кечиккан компоненти ҳисобланади. Инсон 
ҳомиласида фагоцитозни асосан бириктирувчи тўқиманинг макрофаглари, кейинрок 
эса сегмент ядроли гранулоцитлар бажаради. 
Инсон онтогенезида яллиғланиш реакциясининг ривожланиши иммунологик 
реактивликни шакилланиши билан чамбарчас боғлиқ, бу морфологик жихатдан 
иммуноглобинлар хосил килувчи куп микдорда плазматик ҳужайраларни пайдо 
булишида намоён булади. Шу ҳужайраларни сони ҳомила организмида яллиғланиш 
учоги пайдо бўлганда анча купаяди. Тадкикотларни курсатишича, инсон ҳомиласи 
ҳаётининг 4-5 ойларида яллиғланиш реакциясида яллиғланишнинг ҳамма аломатлари 
пайдо бўла бошлайди. Тугилгандан кейинги даврда (постнатал) яллиғланиш 


198 
организмга атроф муҳитнинг антиген қўзгатувчилари таъсиридан содир бўлади ва 
иммунологик жараёнлар яллиғланишнинг клиник- морфологик кўринишини анчагина 
кўпайтиради. 
Н.Н. Сиротониннинг маълумотларига қараганда, яллиғланишни пайдо бўлиши 
ва ривожланиши кўпинча, организмнинг табақаланиш даражасига боғлиқ. Бу нуқтаи 
назар эмбрионларда яллиғланиш реакциясини йўқлиги, уларни антителолар ишлаб 
чиқариш қобилиятини йуқлигига, анафилаксияни маҳаллий ва умумий аломатларини 
бўлмаслигига мос келади. Бунга қўшимча қилиб яна шуни кўрсатиш керакки, 
эмбрион организми физиологик жиҳатдан фаол ҳисобланувчи гистамин юборилишига 
жуда паст реакция билан жавоб қайтаради. Маълумки, катта ёшдаги организмнинг 
яллиғланиш реакциясининг механизмларида биологик фаол моддалар – гистамин, 
серотонин, брадикинин ва бошқа фаол полипептидлар жиддий аҳамиятга эга, улар 
томирларга кенгайтирувчи, томирлар деворларининг ўтказувчанлигини оширувчи, 
экссудация ва эмиграцияни тезлаштирувчи таъсир курсатади.
Постнатал даврда «яллиғланиш» медиаторларининг аҳамияти кам, эмиграция 
кучсиз ва лекоцитларнинг фагоцитар фаолиги пастдир. Фагоцитлар томонидан 
ютилган микроорганизмлар ҳужайралар ичидаги ферментлар билан парчаланмайди, 
чунки хали ферментлар тўла шакилланмаган ва фагоцитлар халок бўлгандан сўнг 
микроорганизмлар кўпая бошлайдилар, бу эса инфекцияни генерализациясига олиб 
келади. Шундай йўл билан чақалоқда киндик сепсиси, терида кўп сонли йирингли 
ўчоқлар пайдо бўлади. Яна шу нарса маълумки, чақалоқларда сил дўмбоқчасини 
шакилланиши кучсиз булиб, хамда уларнинг ўрнида тўқима некрозининг миллиар 
фокусларини ҳосил бўлиши кузатилади. 
Бу ҳодисани А. И.Абрикосов ҳам организмнинг реактивлик холати билан 
боғлиқ деб ҳисоблайди. Шу нуқтаи назардан, болаларда пневмония ва 
дизентериянинг ўзига хос кечиши диққатга сазовордир. 
Регионал лимфа тугунлар болаларда эса хаётни 5-6 ойлигидан сўнг функция 
қилиб бошлайди. Шу кўрсатилган муддатгача инфекция кирган жойида реакция 
пайдо бўлмайди, лимфа тугунларига метостазлар ҳосил бўлмайди. Микроорганизмлар 
организмнинг ички мухитига бемалол кира олади.
Чақалоқлик ва илк постнатал даврларда болаларда яллиғланиш реакциясининг 
томирлар компонентини рефлектор юзага келтириш қобилияти мавжуд эмас, чунки 
бу даврларида томирлар тонусини нейроген бошқарилиши хали шакилланмаган 
бўлади. ҳаётнинг шу даврларидаги болаларда артериал, веноз гиперемия, экссудация 
ҳодисалари кучсиз номоён бўлади.Болаликнинг чақалоқлик даври учун ҳос бўлган 
алтератив – дегенератив яллиғланишни маълум даражада тушунтириш мумкин. 
Яллиғланишнинг томирлар компонентини кучсиз намоён булиши пролифератив 
жараёнларни 
заифлигини 
тушунтириб 
беради, 
бу 
эса 
инфекциянинг 
генерализациясини осонлаштиради. 
Шундай килиб, яллиғланишни ёшга хос хусусиятлари организмнинг 
иммунологик реактивлигини шаклланиши билан, барьерларни мукаммал эмаслиги, 
лимфа тугунлари функциясини етарлича такомилланмаганлиги билан томирларни 
рефлектор бошкариш йуклиги, экссудация ва лейкоцитлар эмиграциясини заифлиги, 
фагоцитозни охиригача етмаслиги билан боглик. Юкорида курсатилганлар сабабли 
болаларда яллиғланиш альтератив типда, атрофик, дегенератив, некротик ва септик 
ўзгаришлар билан намоён булади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish