201
10.16.
ЯЛЛИҒЛАНИШНИНГ
БИОЛОГИК
АҲАМИЯТИ
Ҳамма жараёнлар сингари яллиғланиш хам ўз мохияти жихатидан карама-
қарши жараёндир. Бу жараёнда организмнинг химоя кучларининг сафарбар
килиниши ва шикастланиш ходисаси бирга кушилиб кетади.
Умумбиологик нуктаи назардан яллиғланиш эволюцион тараккиёт давомида
шаклланган, шунинг учун химоя-мослашув реакцияси ҳисобланади. Филогенезда
мослашув реакцияси сифатида пайдо бўлиб, юкори тараккий этган ҳайвонларда
яллиғланиш бу хусусиятни саклаб колган. Организм ўзига ёт ва зарарли омиллар
таьсиридан хосил бўлган яллиғланган учокни чегаралаш йули билан яхлит
организмдан ажратади. Бу холат яллиғланиш жараёнини тарқалишининг ва
генерализациясининг олдини олади хамда зарарли омилга карши кураш бир мухим
жойда тупланади. Яллиғланган учоқда биологик кузгатувчиларни тупланиши содир
булади.
Қон айланишни лимфа, айланишини бузилиши, фагоцитоз, иммунологик
реакциялар, хамда экссудатнинг, ферментларнинг фаолиятини бактериоцид
таъсирлари натижасида улар махв килинади ва ютиб юборилади. Бундан ташкари
томирлар деворининг бир томонлама утказувчанлигини ошганлигини кайд этиш
лозим, шу туфайли микроорганизмлар ва бегона моддалар яллиғланган учок томон
жадаллик билан ажратилиши мумкин ва уша ерда улар махв этилади ва
нейтраллаштирилади. Ва нихоят яллиғланишни химоя аҳамияти яна шундаки,
яллиғланган учоқда содир булаётган пролиферация ва регенерация ҳисобига
шикастланган сохани тикланиши юзага келади. Яллиғланиш барьерининг химоя
аҳамиятини экспериментда стрихнин юбориш йули билан яккол куриш мумкин. Агар
яллиғланган учоқка бу моддани улдирувчи дозаси юборилса бу ҳайвон омон колади.
Яллиғланган учокда микроорганизмларни яшаши учун ноқулай шароит пайдо булади.
Бу жиҳатдан фагоцитлар, махсус антижисмлар, шунингдек ферментлар ва асосли
оқсиллар энг мухим аҳамиятга эга.
Аммо, юқорида келтирилганлар яллиғланишнинг фақат бир томонини- ижобий
томонини акс эттиради.
Яллиғланишнинг иккинчи салбий томони шундаки, бу жараён организмга
шикастловчи таъсир кўрсатади. Яллиғланган ўчоқда шикастловчи омил билан
организмнинг кураши иложсиз организмни ўз ҳужайраларини халок бўлиши билан
бирга қўшилиб кетади. Баъзи холларда алтерация жараёни устунлик қилиб, натижада
тўқима ёки хатто бутун бир органнинг нобуд бўлишига олиб келади. Экссудация
нуқиманинг озиқланишининг бузилишига, уни ферментлар иштирокида
емирилишига, гипоксияга, умумий интоксикацияга олиб келиши мумкин.
И.И.Мечников жуда тугри ифодалаб ёзганидек: “Табиятнинг шифобахш кучи, унинг
асосий элементи яллиғланиш реакциясини ташкил қилса, бу хали мукаммалликка
етган мослашув эмас”. Яллиғланиш тушунчаси патологикик жараёни деб қаралса,
унда ҳам “ҳимоя” ҳамда “хақиқий патологик” жараёнлар бирликда ва курашиш
холатидалиги хақиқатга мувофиқ келади. Мана шунинг ўзи хаким учун харакат
қўлланмасидир. Шу сабабли яллиғланишларда кўпинча унга қарши муолижа
воситаларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: