18.4.
СЎЛАК АЖРАЛИШИНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ
Сўлак ажралишининг ортиши (гиперсаливация) бевосита ёки рефлектор
равишда узунчоқ мияда жойлашган сўлак марказининг секретор нервларининг
стимуляциясида ривожланади.
Гиперсаливация – ёш болаларда тиш чиқаетганда оғиз бўшлиғи ва
ошқозонда яллиғланиш жараенларда, гельминтозларда, марказий нерв системасининг
шикастланишида, баъзи бир вегетатив заҳарланишларнинг (пилокарпин,
физостигмин) таъсири натижасида ривожланади.
Ёш болаларда гиперсаливацияда нормадан бир неча марта ортиқ сўлак
ажралади.
Сўлак табиатига кўра калийга бой, бу эса организмнинг сувсизланишига ва
калийнинг йўқолишига олиб келади. Бу сўлакни ютганда ошқозон ширасининг
нейтрализацияси ва ошқозонда овқат ҳазм бўлиши бузилиш келади.
Гиперсаливациясининг авжида, болалар, одатда бутунлай ютуна олмай қоладилар.
Сўлак ташқарига чиқиб, лабни яллиғлантиради ва бичилтиради. Айниқса, ёш
болаларда сўлакни нафас йўлига тушиб қолиши ва оғиз бўшлиғидаги
микроорганизмлар билан заҳарланиши мумкин. Узоқ вақт сўлакни йўқотиш
натижасида ошқозон ва ичак функциясининг бузилишига ва моддалар
алмашинувининг бузилишига олиб келади.
Сўлакнинг
камайиши
(
гипосаливация).
Патологик
жараёнларда
(
паротитлар, ўсмалар) ва сўлак безларини фаолиятининг бузилиши оқибатидир.
Сўлак ажралишига механик тўсқинлик туфайли безда қон айланишининг бузилиши
ва паренхиманинг атрофисига олиб келади (сўлак ирмоқларнинг ўсма билан
босилиши, йўлларда тошларнинг ҳосил бўлиши).
Кучли ҳис-ҳаяжон (эмоция) ларда, кучли оғриқларда сўлак безлари секрецияининг
тормозланиши кузатилади. Баъзи бир вегетатив заҳарлар секретор нерв аппаратига
тормозловчи таъсир кўрсатади (атропин, скополамин).
Сўлак ажралиши организмнинг сувсизланишида, иситмалашда, баъзи эндокрин
касаллиларда (диабет, тиреотоксикоз), нерв системасининг шикастланишида (м. бош
миянинг жараҳоти) камаяди. Узоқ вақт ва яққол сўлак секрециясининг камайишида
ксеростомия ривожланади.
Ксеростомия-оғиз бўшлиғининг куришидир. Бунда овқатни чайнаш ва ютиш
қийнлашади. Оғиз бўшлиғини шиллиқ пардаси кам сўлак билан хўлданган овқатни
еганда шикастланади. Ошқозоннинг секретор функцияси гипосаливацияда камаяди.
Тил ва милкларда сўлак етишмаганда мугузланувчи эпителийдан оҳакли парда
ҳосил бўлади. Бу эса оғиз микрофлораси учун озиқлатирувчи муҳит ҳисобланади
(
нормада 1мл сўлакда 10
8
-10
9
бактериялар мавжуд). Организм оғиз бўшлиғининг
доимий микрофлорасига мослашган, шунинг учун унга нисбатан ҳимоя
механизмлари мавжуд. Ксеростомияда сўлакнинг таркибида лизоцим, интерферон
бўлади), оғиз бўшлиғида микрофлора фаолашади.
Оғизда яллиғланиш жараенлари ривожланади (глоссит, стоматитлар, гингивитлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |