Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
18.7. 
ОШҚОЗОНДА ОВҚАТ ҲАЗМ БЎЛИШИНИНГ БУЗИЛИШИ 
 
Ошқозонда овқат ҳазм бўлишининг бузилиши резервуар, секретор, ҳаракат, 
сўрилиш функцияларининг бузилиши билан боғлиқ. 


417 
Ошқозоннинг резервуар функциясини бузилиши. 
Ошқозон нормада ошқозон ички босимининг ортмасдан жуда кўп миқдорда 
овқат массасини сиғдира олади. Ошқозонда овқат массаси гидролизга ва овқат 
луқмасини токи – диаметр 0,5 мм-га еттгунча парчаланишига олиб келади. Йирикроқ 
заррачалар ошқозоннинг пилорик қисмидан ўтмайди ва унинг спазмини чақиради. 
Янги туғилган чақалоқларнинг ошқозон ҳажми кичикроқ бўлади – танасининг 10 
мл/кг-ни (катталарда 20-25 мл/кг-ни) ташкил қилади. Шунинг учун овқатланиш 
режими бузилганда, хаддан ташқари кўп овқат еганда ошқозоннинг резервуар 
функцияси етарли бўлмайди. 
Каттароқ ёшдаги болаларда ошқозоннинг резервуар функцияси ёмон 
майдаланган, овқат луқмаси тушганда бунинг майдалинишига кўп вақт сарф 
қилинадиган овқатни истеъмол қилинганда бузилади. Бундан ташқари, қорининг 
шикастланиши , қорин бўшлиғидаги массив операциялар, ўткир инфекцияларда ҳам 
ошқозон резервуар функцияси бузилади. Яна ошқозоннинг кенгайишида, овқат 
массаларининг ушланиб қолишида кузатилади. Ошқозон девори кенгаяди, унинг 
перистальтикаси камаяди, меда ширасини секрецияси пасаяди. Овқат массасининг 
узоқ вақт ушланиши кекиришга, кўнгил айнишга, қусишга олиб келади. Ошқозоннинг 
кенгайиши 12 бармоқ ичакни, диафрагмани босиб қуяди. Болалар организмида сув ва 
хлоридларнинг миқдори камаяди, булар эса ошқозонда йиғилади ва қусганда 
ажралади. Бунинг оқибатида алкалоз ва сувсизланиш юзага келади. Оғир ҳолатларда 
коллапс ривожланади. 
Ошқозоннинг секретор функциясининг бузилиши. 
Патологияда ошқозон ширасининг секрециясини миқдор ўзгаришлари юзага келади, 
унинг ортиши (гиперсекреция), камайиши (гипосекреция) кузатилади. Секрециянинг 
миқдорўзгаришлари ошқозон ширасининг кислоталилигини ўзгариши билан бирга 
бўлади ва ферментларнинг активлиги бузилади. Ошқозон ширасининг кислоталилиги 
ортиши (гиперхлоргидрия) еки камайиши (гипохлогидрия), ҳаттоки эркин HCl 
кислотанинг 
бутунлай 
йўқолиши 
(
ахлоргидрия) 
ва 
ошқозон 
шираси 
кислоталилигининг биргаликда ўзгариши бўлади. 
Гиперсекреция ва гиперхлоргидрияда овқат ҳазм қилиш.
Бу ўзгаришлар кўпинча мактаб ёшдаги болаларда сурункали гастритлар билан 
оғриганда кузатилади. Бунда ошқозон ширасининг секрецияси ортади ва унда HCl – 
миқдори ортади (0,4% ортиқ, ширанинг рН<1,5). HCl-нинг дебети 2 ммолдан ортиб 
кетади. Компесатор механизмлар ривожланади. HCl – хлорид кислота гастрин 
секрециясини тормозлайди, бу эса рН=1 бўлганда бутунлай тўхтатади. Ишқорий 
секретининг маҳсулоти ортади, бу эса бикабонатларга бой бўлади (рН 7,36); шллиқ 
модда Н-ионларини адсорбция қилади. Ошқозонга тушадиган сўлак Билан водород 
ионларининг баъзи бир миқдори нейтралланади. Лекин бу компенсация етарли 
бўлмайди. Ошқозондаги ортиқча HCl кислота детергент бўлиб таъсир қилади,яъни 
шиллиқ барерни жароҳатлайди. Ошқозон ширасининг кислоталилигини узоқ вақт 
ортиши натижасида пилоруснинг доимий спазмига шароит туғилади, дуоденумда 
нейтрализация қилиш учун жуда кўп вақт талаб қилинади. 
Ошқозонда овқат бўтқаси туриб қолгани учун, у ерда ачиши бижғиши) юзага келади. 
Бунда жиғилдоннинг қайнаши, кислотали кекириш, баъзида эса қайт қилиш 
кузатилади. Ичакларга тушадиган овқат бўтқаларининг миқдори камаяди. Болада 
қисман оч қолиш юзага келади. У жуда ҳам озиб кетади. Ичак перистальтикасига 
стимул йўқолиб кетиши оқибатида ич қотишлар юзага келади. 


418 
Гипосекреция ва ахлогидрияда овқат ҳазм қилиш. 
Бунда ошқозон ширасининг секрецияси ва унда HCl-нинг туғма 
етишмовчилиги аҳамиятга эга, бироқ бу ўзгаришлар болаларда кўпинча оғир 
кассаликларда, ўткир инфекцияларда, ўсмаларда ва бошқаларда ривожланади. 
Қопловчи (обкладочные) ҳужайралар жуда кам HCl-ни ишлаб чиқадилар ёки 
баъзида мутлақо ўзининг фаолиятини тўхтатадилар. Ошқозон ширасида ишқорий 
компонент бирмунча ортиқ бўлади шилимшиқ мода, ўзида бикарбанатлар сақлайди. 
HCl 
етмаганда пепсин ноактив бўлиб, оқсиллар ҳазм бўлмайди. Натижада гастрин 
ишлаб чиқарилиши камайиб, кардиал сфинктерларнинг етишмаслигига олиб келади. 
Бунда кекириш ва жиғилдон қайнаши юзага келади. Овқат массасининг ошқозондан 
эвакуацияси тезлашади, чунки дуоденум суюқлиги таркибида овқат бўтқасининг 
нейтрализацияси кучаяди. Бунда пилорус узоқ вақт очилиб қолади. Ошқозон 
ширасининг таъсирига етарли даражада учрамаган овқат бўтқаси йирик порциялар 
билан дуоденумга тушади. Дуоденал овқат ҳазм қилиш қийиннлашади, чунки эркин 
HCl 
йўқлиги сабабли секретин ҳосил бўлмайди,бунинг оқибатида панкреатик шира 
секрецияси камаяди. Овқат бўтқаси ҳазм қилишга тайёр бўлмаган ҳолатда ичакнинг 
пастки бўлимларига тушади. Ичак ферментлари химусни қисман парчалайди асосий 
қисми эса ҳазм қилишга таёрмас ҳолатда қолаверади. 
Овқат бўтқаси йўғон ичакка тушиб, уларнинг деворларидаги рецепторларни 
қўзғотади, перистальтикани ортишини ва ич кетишни чақиради. Ахлоргидрия ва 
гипосекреция узоқ вақт давом этса, болада овқат ҳазм қилишнинг етишмовчилигини 
чақиради. Ахлоргидрия ахилия билан бирга ривожланиши мумкин. Ахилия ошқозон 
ширасида 
асосий 
ҳужайраларнинг 
функциясини 
бузилиши 
оқибатида 
ферментларнинг бўлмаслигидир. 
Ёш болаларда ахилия одатда функционал характерга эга, бунда без аппарати 
сақланган, лекин тормозланган. Ахилия авитаминозларда (цинга, пеллагра), 
гипертермияда, ҳис-ҳаяжон ҳолатида ривожланиши мумкин. 
Ошқозоннинг ҳаракат функциясининг бузилиши
Ошқозон ҳаракат функциясининг бузилиши перистальтиканинг ортиши ёки 
камайишида, шунингдек патологик реакциялар шаклланишида, жиғилдон қайнаш, 
кекириш, қайт қилиш ва бошқалар билан номоён бўлади. 
Жиғилдон қайнаши – нарсаларни қизилўнгачга кардиал сфинктернинг очилиши ва 
антиперисталтик тўлқин билан ўтишидир ва қизилўнгачни пастки қисмида ачиш 
сезидир ичидаги моддалар етиб келган қизилўнгачнинг спазми юзага келади, ундан 
юқорида эса антиперистальтика юзага келади. Жиғилдон қайнашида ошқозон шираси 
кислоталилигининг ортиши, бунинг таркибида органик кислоталарнинг кўплиги, 
кардиал сфинктерларнинг етишмаслиги, шунингдек қизилўнгач рецепторларининг 
сезгирлигининг ортиши муҳим аҳамиятга эга. 
Кекириш – оғиз бўшлиғига ошқозон ёки қизилўнгач орқали моддаларни қисмини 
кам порцияда тўсатдан тушишидир. У ошқозон, диафрагма қорин пресс 
мускулларининг рефлектор қисқаришидан, кардиал сфинктернинг очиқ ҳолатида ва 
пилорус спазмида юзага келади. Кекиришга ошқозон ички босимининг ортиши ва 
кардиал сфинктернинг етишмаслиги олиб келади. Кекириш кўпинча ошқозоннинг ва 
ҳаракат вазифалари бузилганда, шунингдек жигар, ўт пуфак ва бошқа аъзоларнинг 
патологиясида юзага келади. 
Кекиришнинг овқат ва ҳаво билан, ёки ошқозонда ҳосил бўладиган газ билан турлари 
фарқланади. Ҳаво билан кекириш кўпинча соғлом одамларда овқат еганда сўнг юзага 
келади. Ютилган ҳавонинг миқдори баъзи бир эмизикли болаларда патологик ортиши 
мумкин, бунда ошқозон-ичак трактининг бошқралишининг тўла ривожланмаганлиги 
туфайли, шунингдек бўш сўрғични сўрганлиги туфайли ҳам бўлади. Уларда ҳаво 


419 
билан кекириш, қоринни шишиб қолиши, баъзида овқатдан қайтиш (емаслиги) ҳам 
мумкин. Баъзи болаларда ҳаво ютиш одат бўлиб қолади. Бу ҳолат ошқозон овқат ҳазм 
қилиш органларининг нерв регуляцияси охиригача ривожланмаганлиги ёки болаларда 
невропатиянинг биринчи симптом ҳисобланади. 
Ҳиқичоқ диафрагманинг тез спазми, ошқозоннинг титроқ қисқариши ва товуш 
тешиги торайганда тўсатдан қаттиқ нафас олишда юзага келади. Ҳиқичоқ марказий ва 
перифик бўлади.
Марказий ҳиқичоқ бош мия ва орқа миянинг шикастланишида, ўсмаларда, 
менингитларда, энцефалитларда юзага келади.
Перифик ҳиқичоқ қизилўнгач, плевра, қорин касалликлари, бевосита 
диафрагма ва диафрагмал нервнинг қўзғалишидан юзага келади. 
Қайт қилиш - мураккаб рефлектор акт, бунинг натижасида ошқозон ичидаги 
моддалар ташқарига чиқарилади. Бола қанчалик ёш бўлса, шунчалик тез қайт қилиш 
юзага келади. Қайт қилиш кўпинча ошқозон рецепторини ёмон сифатли таомлар 
билан таъсирланганда, токсинлар таъсирида ва патологик шароитларда рецепторлар 
қўзғалувчанлиги ошиб кетганда рўй беради. Бу ошқозонга таълуқли қайт қилиш 
сабаблари пиларо стенозида кардиоспазмда, пилороспазмда, диафрагма чуррасида, 
қизилўнгач қисқалиги ва бошқа овқат ҳазм қилиш системалари анамолияларида ҳам 
кузатилади. Кўпинча қайт қилиш овқат ҳазм қилиш системасининг яллиғланиш 
касалликларида учрайди. Ҳалқумнинг орқа девори, ичакларнинг илеоцекал 
майдонлари асосий қайт қилиш рефлексоген зоналари ҳисобланади. Қайт қилиш 
маркази қорин, ўт йўли, буйрак, ички қулоқ ноғорасимон лабиринти ва бошқа 
рецепторлардан келадиган импульслар туфайли ҳам стимулланиши мумкин. 
Периферик рефлекс зоналаридан келадиган импульслар туфайли келиб чиқадиган 
қайт қилиш, периферик қайт қилиш дейилади. 
Қайт қилиш рефлексининг афферент йўли сезувчан толалар орқали 4- қоринча 
пастки тубида жойлашган қайт қилиш марказига боради. Марказдан қочувчи 
импульслар адашган нерв таркибидаги ҳаракатлантирувчи толалари орқали, 
диафрагма нерви орқали ва орқа ва қорин нервлари орқали ҳалқумга, юмшоқ 
танглайга, ҳиқилдоққа қизилўнгачга, ошқозонга, диафрагма, кўкрак қафаси 
мушакларига ва қорин деворига йўналади. Қайт қилиш марказий бўлиши мумкин. У 
4- 
қоринча яқинидаги жароҳатлар, ўсмалар ва бошқа патологик жараёнлар, баъзида 
қайт қилиш марказининг организмдаги токсикоз натижасида ҳосил бўлган токсик 
моддаларни қайт қилиш марказининг таъсирланиши натижасида, жигар 
етишмовчилигида, буйрак касалликларида келиб чиқиши мумкин (гематоген токсик 
қайт қилиш). 
Қайт қилиш одатда кўнгил айниш сезгиси билан бошланади бу эса 
ошқозоннинг антиперисталтик ҳаракати билан боғлиқдир. Қайт қилиш акти қуйдаги 
кўринишда амалга оширилади. Оқозонни пилорик қисми қисқачаради, бунда пилорус 
ёпиқ ва кардиал сфинктер очиқ бўлади натижада ошқозон ичидаги маҳсулотлар 
ташқарига чиқади. Қайт қилиш пайтида ичак перистальтикаси кучаяди, баъзида 
тескари йўналишига эга бўлиши ҳам мумкин, бу вақтда қайт қилиш маҳсулоти 
таркибида ўт ҳам бўлиши мумкин. Ичакда ахлат юрмаганда бу қайт қилиш маҳсулоти 
таркибида аҳлат ҳам бўлиши мумкин. Қайт қилиш актига нафас, чиқариш 
мускулларини диафрагма ва қорин пресси мушакларини кучли қисқаришига ва қорин 
ичи ва ошқозон ичи босимининг ошишига олиб келади. Қайт қилишда қизилўнгач 
бўшашади, ҳиқилдоқ кенгаяди, ҳалқум ва тил ости суяги юқори ва олдинга йўналади. 
Ҳиқилдоқ қопқоғи овоз тирқичи бекилиши ва юмшоқ танглайни кўтарувчи 
мушакларнинг қисқариши қайт қилиш маҳсулотларини нафас йўллари ва бурун 
бўшлиғига тушиб қолишини олдини олади. Қайт қилиш бу ҳимоя реакцияси бўлиб, 


420 
овқат ҳазм қилиш трактини зарарли моддаларни ва ҳазм қилиши қийин бўлган овқат 
маҳсулотларидан тозалайди. Тез-тез юз берадиган қайт қилиш (масалан болалардаги 
токсик диспепсия) овқат ҳазм бўлишини бузилишига сувсизланишга, болани ҳолдан 
тойишига, бош айланиши организмни бошқа функцияларини бузилишига олиб 
келади. Характерлиси шуки бу гипокалиемия, гипонатриемия, гипохлоремия 
метаболитик алкалозга олиб келади, натижада қалтираш хуружлари рўй беради. 
Юқори кўрсатилганларни ҳаммаси, айниқса эмадиган болаларда оғир интоксикацияга 
олиб келади. 
Ошқозоннинг сўрилиш ва ажратиш функциясини бузилиши. 
Нормада ошқозоннинг сўриш функцияси катта эмас. Унинг кучайиши 
ошқозонда озиқ масулотларининг ушланиб қолиш ва яллиғланиш жараенларини 
борлиги билан боғлиқдир. Бунинг натижасида ошқозоннинг шиллиқ қават заҳарли 
моддалар учун ва бир қанча озиқ маҳсулотлари учун, масалан полипептидлар учун 
ўтказувчан бўлиб қолади. Бу интоксикацияга олиб келиши мумкин, шунингдек 
организмни сенсибилизациясига сабаб бўлиб, бу болада аллергик реакцияга олиб 
келади.
Ошқозоннинг ажратиш функцияси геперсекрецияда ошиб, гипосекрецияда 
камаяди. Патологияда, ошқозон девори қонда айланиб юрувчи заҳарларни яъни 
моддалар алмашинув бузилиш маҳсулотлари бўлиши мумкин. Касалларда уремия юз 
берганда, экскретор функцияси туфайли ошқозон ширасида мочевина пайдо бўлади. 
Грипп, дизентерия, полиартрит ва бошқа касалликлар туфайли ҳосил бўлган 
хўжайраларни парчаланиш маҳсулотлари ва токсинлар ошқозон девори 
зарарланишига, яъни гастритга олиб келади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish