32
5. Жамолов С., Отажонов Н. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини
ўрганиш (ўқув қўлланмаси). – Тошкент, 1990. – Б.93.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур. «Бобурнома
Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология
фанлари доктори, Наманган муҳандислик-
технология институти,
“Чет тиллар” кафедраси мудири
«Бобурнома» матнидаги муқояса услубининг таржима қилиш
тамойиллари
Ўзбек насри тарихида Бобур кашфиёти сифатида баҳоланиши мумкин.
Бунга муайян асослар ҳам бор.
Бизнингча, Бобурга хос муқояса услуби, мумтоз
насримиз тарихида учраши баробарида, кўпинча статик ҳолатда намоён бўлади.
«Бобурнома»даги қиёсий тасвирларнинг янгилиги ва афзаллиги шундаки,
уларда шарқ мумтоз насрига хос назокат, анъанани изчил сақлаш билан
биргаликда, қиёсий тасвирлар бевосита ҳаракатда, жонли тарихий жараён
фонида берилади. Айниқса, воқеа-ҳодисаларда иштирок этмасдан, тарих
пардаси ортида турадиган, «Бобурнома»нинг бошидан охиригача реал воқелик
ичра фаолият кўрсатадиган, аниқ хронологик сатҳда ҳаракатланадиган
қаҳрамонлар тасвирида бу жиҳат яққол намоён бўлади.
«Бобурнома»да
тасвирланган 1503–1504 йиллар воқеалари анча
мураккаб, унда темурийлар
орасидаги зиддиятлар, Бобурнинг Кобулдаги
машаққатли йиллари акс этган. Чунончи, Хуросон ва Мовароуннаҳрдаги
лашкарлар сони ўттиз мингдан ошган, салтанати ҳудуди Ҳисордан Қундузгача,
яъни бугунги Афғонистоннинг кўпгина вилоятларини ўз ичига олган бир
пайтда Бобур учун иниси Жаҳонгир мирзонинг хайриҳоҳлиги, ёрдами
стратегик аҳамият касб этар эди. Буни яхши билган Бобур ғанимлари улар
ўртасига нифоқ солдилар. «Бобурнома»да айни вазият шундай тасвир этилади:
«
Умид андоқтурким, ушбу кун тонгла Хисравшоҳнинг жамиъ навкар ва
савдари келиб, подшоҳ қуллуғини қабул қилғайлар. Анда бисёр муфаттин эллар
бор, мисли Айюббекнинг ўғлонлари ва яна ҳам баъзилар борким, бизнинг
мирзоларнинг орасида ҳамиша ёмонлиқ ва фитнаға боис ва муҳаррик эдилар»
(Бобурнома 2002; 103). Бу ўринда муаллиф ўта
жиддий ихтилофга ишора
этаётир. Яъни бу ҳаёт-мамот масаласи – Бобур ва Жаҳонгир мирзо ўртасидаги
сиёсий муносабат масаласидир. Бобур вазиятни зийраклик билан пайқайди,
низога йўл бермасликка уринади.
Лейден-Эрскин таржимасида ушбу мураккаб сиёсий, психологик вазият
қуйидагича акс эттирилган. Аслият матнидаги «анда бисёр муфаттин эллар бор,
мисли Айюббекнинг ўғлонлари ва яна ҳам баъзилар борким, бизнинг
мирзоларнинг орасида ҳамиша ёмонлиқ ва фитнаға боис ва муҳаррик эдилар»
жумласи «
that among them there were many seditious and turbulent men, such as
the sons of Ayub Beg and some others, who had always been the movers and exciters
of discord and enmity among the Mirzas» (
уларнинг орасида исёнкор ва фитначи
33
кишилар кўп, шунингдек, Айюббекнинг ўғиллари каби баъзи бошқалар борки,
кўчманчилар ва мирзолар орасига қутқу солиб адоват қўзғатадилар (МТ) деб
таржима қилган. Таржима матнида ҳар бир сўз ва сўз бирикмасига алоҳида
эътибор қаратилган. Синоним сўзлар қаторидан унумли фойдаланилган. Бу ўз
навбатида матн таъсирчанлигини оширган. Воқеалар баёнида шартли қиёслаш
усули орқали ифодаланган тасвирлар алоҳида аҳамият касб этган.
Лейден-Эрскин таржимасида
«бисёр муфаттин эллар бор» жумласи
«that among them there were many seditious and turbulent men» (
уларнинг
орасида исёнкор ва фитначи кишилар кўп) деб ўгирилади.
«Муфаттин»
сўзини
«seditious and turbulent» (
исёнкор ва фитначи) деб ўгирган.
Таржимон
маҳорати Бобурга хос шартли қиёслашда қўлланган ҳар бир сўз ва гапнинг
маъносини тўғри бера олганида кўринади. Яна бир муҳим жиҳат,
«Бобурнома»нинг энг муҳим хоссаси –қиёсий тасвир руҳини яхши англашда
кўринади. Ушбу «
мисли Айюббекнинг ўғлонлари ва яна ҳам баъзилар борким,
бизнинг мирзоларнинг орасида ҳамиша ёмонлиқ ва фитнаға боис ва муҳаррик
эдилар» жумласи «
the sons of Ayub Beg and some others, who had always been the
movers and exciters of discord and enmity among the Mirzas» (Айюббекнинг
ўғиллари каби баъзи бошқалар борким, кўчманчилар ва мирзолар орасига
ихтилоф солиб адоват қўзғатадилар) деб ўгирилган. Қиёсий тасвирни
ифодаловчи «
мисли» ва «
дек» сўзларини таржимон «
such as» бирикмаси билан
берган. Бизнингча, таржимон шу ўринда «
as...as» боғловчисини ишлатса
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Аслиятдаги «
ёмонлиқ ва фитнаға боис ва
муҳаррик эдилар» жумласи «
who had always been the movers and exciters of
discord and enmity among the Mirzas» деб берилади. Таржима матни умумий
мазмун жиҳатидан «
кўчманчилар ва мирзолар орасига ихтилоф солиб адоват
қўзғатадилар» деб берилса-да, грамматик трансформацияда ғализликка йўл
қўйилгани сезилади.
А.Бевериж таржимасида
«Муфаттин эл» сўзи
«sedition-mongers»
(
исёнкор халқ) деб ўгирилади. «Бобурнома» муаллифи ифодалаган қиёсий
тасвирлар таржима матнида бир оз бузилгани сезилади. Чунки
«исёнкор халқ»
бирикмаси умумлаштирувчи хоссага эга ва ўқувчи бундан бутун бошли халқ
Бобурга исён қилган тарзида хулоса чиқариши мумкин. Ҳолбуки, Бобур
ифодасида бу муайян фитначи беклар деган маънони беради. Ушбу «
that there
were such sedition-mongers with them as the sons of Ayub Begchik, besides other
who bad been the stirrers and spurs to disloyalty amongst their Mirzas» (
улар ичида
кўп фитначи кишилар бор эди Аюббекнинг ўғилларидек, бошқалардан ташқари
унинг мирзалари орасида ҳиёнаткорликни қўзғатувчи ва таъсирлантирувчилар
бўлган) деб ўгирилади. Бунда таржимон қиёсий тасвир муқобилини
топишга
эришган. Воқеалар тафсилотини янада аниқлаштириб кўрсата олган.
В.Текстон бу жумла мазмунини бошқаси билан семантик муносабатда
ўгирар экан, моҳиятга чуқурроқ киришга эришган. Хусусан, Бобур тасвирлаган
мураккаб вазиятнинг «
He continued: «There is hope that today or tomorrow all of
Khusrawshah’s liege men will come and accept to serve you as padishah. However,
some mischievous men there, like Ayyub’s sons, and others have constantly fomented
strife and dissent among our princes» (W.Thackston; 162) (
Умид борки, бугун ёки
34
эртага Хусравшоҳнинг одамлари (қарам бўлган кишилари) сизнинг олдингизга
келишади ва подшоҳдек қабул қилиб, хизмат қилади. Шунга қарамай, баъзи
ярамас одамлар, Айюббекнинг ўғилларига ўхшаган ва бошқалари бизнинг
мирзолар орасида ҳамиша ғаламислик қилиб, низо ва келишмовчилик чиқаради
(МТ) тарзида кенг ҳолатда ўгирилиши иккинчи жумла мазмунини семантик
жиҳатдан ойдинлашувига хизмат қилган.
Айни пайтда, таржимада Бобурнинг
шартли қиёслаш услуби ёрқин акс этган. Аслиятдаги грамматик бирлик тўғри
берилган. Аслиятдаги
«подшоҳ қуллуғини» сўзи безаксиз тасвирда берилса-да,
таржимада
«as padishah» (
подшоҳдек) сўзи муқоясавий тасвир имкониятини
тўла намоён эта олган. «Бобурнома» матнидаги
«мисли Айюббекнинг
Do'stlaringiz bilan baham: