The innovative methods in teaching foreign languages: the role of skill and translation in teaching namangan, uzbekistan


References  https://www.mhrd.gov.in/sites/upload_files/mhrd/files/upload_document/npe.pdf



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/132
Sana25.02.2022
Hajmi3,61 Mb.
#277105
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   132
Bog'liq
the innovative methods 1 anjuman 1

References 
https://www.mhrd.gov.in/sites/upload_files/mhrd/files/upload_document/npe.pdf
 
https://www.mhrd.gov.in/sites/upload_files/mhrd/files/document-reports/NPE-
1968.pdf
 
https://ncert.nic.in/pdf/nc-framework/nf2005-english.pdf
 
https://www.mhrd.gov.in/sites/upload_files/mhrd/files/NEP_Final_English_0.pdf
 
https://ncert.nic.in/pdf/announcement/CCE-Guidelines.pdf
 
Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология 
фанлари доктори,
Наманган муҳандислик-технология институти, 
“Чет тиллар” кафедраси мудири 
 
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг портрет яратиш маҳорати 
Бобур портрет яратишда истеъдоди, бадиий тажрибаси, маҳоратини 
намойиш эта олган. Шу тариқа ўзига қон жиҳатдан ўта яқин, тарихий шахс 
портретини тўлақонли жонлантирган. Бобуршунос олим Саидбек Ҳасанов бу 
ҳақда: «Тарихий шахсларнинг қиёфалари ва фазилатларини ёритганда муаллиф 
уларга нисбатан ҳаққоний муносабатда бўлишга, уларнинг яшаш тарзи ва 
шароитидан келиб чиқиб, феъл-атворларининг энг муҳим жиҳатларини мумкин 
қадар аниқ ва ихчам ибораларда, лўнда ифодалашга ҳаракат қилади» 
(Бобурнома 2002; 25). 
Бобур асардаги персонажларга портрет чизгиси берар экан, ўқувчи унинг 
қандай шахс эканлиги ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилади. Бунда тарихий далил 
бадиий бўёқлар, бадиий портретга хос унсурлар билан шу даражада мукаммал 
тизимлаштириладики, тарих жонлангандай бўлади. Муаллиф Султон Аҳмад 
мирзонинг портретини шудай чизади: «баланд бўйлуқ, қунқор соқоллиқ, қизил 
юзлук, танбал киши эди. Соқоли энгакида эди. Икки янгоқида соқоли йўқ эди. 
Бисёр хушмуҳовара киши эди. Дасторни ул замон дастури била чаҳорпеч 
чирмаб, алоқасини илгаррак қошининг устига қўяр эди» (Бобурнома 2002; 43). 
Тасвирий воситаларнинг функцияларидан бири, портретнинг чизгиларини аниқ 
ва содда тасвир этишдир. Тасвирий воситанинг ишлатилиши ва мазмун 
моҳияти ўқувчига тасвирни тўла етказиб бериш учун имкон яратади. Матнда 
«қунқор соқоллиқ, қизил юзлук»тасвирий воситаси билан шахснинг юз 
тузилиши тасвирланган. Муаллифнинг портрет яратишдаги маҳорати, қаҳрамон 
портрет чизгиларини сидқидилдан тасвир этиш бўлса, унинг кўринишига 
бадиий сайқал бериш тасвирий воситанинг функциясидир. Тасвирий 
воситаларнинг вазифаларидан бири воқеалар тафсилотини кўрсатишда барча 
қаҳрамонларнинг 
характерларини 
ва 
уларнинг 
бажараётган 
ҳатти-
ҳаракатларини тасвир этибгина қолмасдан, уларнинг хулқ-атворларини ҳам 
эркин баён қилишда муҳим аҳамият касб этади. Диққат қилинадиган бўлса, 
Бобур Султон Аҳмад мирзонинг баланд бўйли, бақувват киши эканини 
таъкидлаяпти. Шу билан бирга, соқолини энгагида қўйишини, бу эса унга 
алоҳида виқор бағишлашини қайд этмоқда. Муаллиф бир йўла икки кишига 


31
(отаси ва Султон Аҳмад мирзо) нисбатан ишлатган «танбал» сифатлаши 
«Навоий асарлари луғати»да «ТАНБАЛ – ф. 1. Ялқов, дангаса; 2. Маж. Семиз, 
лўппи», деб тавсифланган
19
. Бизнингча, танбал сўзининг луғатда келтирилган 
биринчи маъноси ҳар иккала шахсга нисбатан ўзини оқламайди. 
«Бобурнома»даги маълумотлардан Умаршайх ва Султон Аҳмад мирзоларнинг 
жангавор, ўз даврининг илғор жангчиларидан бўлганини биламиз. Ҳарбий 
қобилият ва жангу жадал баланд рутбада бўлган Бобур замонида ялқов 
табиатли кишининг тахт эгаси бўлиб туриши эҳтимолдан узоқ. Афтидан, Бобур 
таърифлаган бу икки шахсга берилган «танбал» сифати уларнинг чорпаҳл, 
тўладан келган, бақувват бўлганидан далолат беради.
Худди Умаршайх мирзо тасвиридагидек Бобур Султон Аҳмад мирзо 
портретида ҳам салла деталига алоҳида эътибор беради: «дасторни ул замон 
дастури била, алоқасини илгаррак қошининг устига қўяр эди». Бундан ўқувчи 
ўша давр аристократиясининг кийиниш маданиятига хос муҳим маълумотга эга 
бўлади. Умаршайхдаги салла детали билан солиштириш орқали ушбу маданий-
тарихий деталнинг умумий хоссасини англайди. Жумладаги «ул замон 
дастурига кўра»изоҳи шундай хулосага олиб келади. Муаллиф унинг овчилик, 
ҳарбийлик маҳорати, феъл-атворидаги жангаворлик ҳақида ҳам гапириб 
ўтади:«Ўқни бисёр яхши отар эди. Илбосунга ўқи ва тиргази аксар тегар эди. 
Қабақни майдоннинг ул боши, бу бошидин кириб аксар урар эди. Охирлар 
танбал бўлғонларида қирғовул ва бўданани пиёзи била отиб кам ёзар эди» 
(Бобурнома 2002; 44). Ушбу тасвирда Султон Аҳмад мирзонинг камонбозлик 
қобилияти ҳақида сўз кетмоқда. «Илбосун», «қабақ», «бўдана», «пиёз» 
деталларининг барчаси тарихий лексикага хос тасвирий воситалар бўлиб, ҳар 
бири қаҳрамон шахсиятига доир муайян жиҳатни ифодалашга хизмат қилади. 
Масалан, «илбосун» – бугунги лексикага кўра силовсин ҳисобланади. Бу 
жонивор ҳаддан ташқари чайир, чаққон, айни пайтда, ўта тез ҳаракат қилади. 
Агар овчи маҳоратда камолга етмаган бўлса, уни камон ўқи билан бехато 
уриши мумкин эмас. Тарихий шахс Султон Аҳмад мирзога хос бундай овчилик 
маҳорати беихтиёр ўқувчи хотирасига Навоий «Сабъаи сайёр» достонидаги 
шоҳ Баҳром образини олиб келади. Форс подшоҳи ҳақидаги афсонанамо 
воқеанинг ҳаётий асослари борлигига ўқувчини ишонтиради.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish