Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

131 - САВОЛ
ДАСТУРЛИ МАЪРУЗА – МАСЛАҲАТ – 
БУ ҚАНДАЙ МАЪРУЗА?
ЖАВОБ: Дастурли маъруза – маслаҳат – таълим олувчиларни 
муаммо муҳокамасига фаол иштирок этишга мажбурлайдиган, 
маъруза тури бўлиб, унда жамоавий маслаҳатдан таълим берув-
чининг ўзи таълим олувчиларга саволлар тузишни таклиф этади. 
Дастурли маъруза – маслаҳатни бир муаммога бағишланган 
циклли маърузалардан кейин ташкил этиш ҳам мумкин. 


103 
Дастурли маъруза – маслаҳатнинг афзаллиги шундаки, у дарс 
мазмунини таълим олувчиларнинг қизиқишларига яқинлаш-
тиради, ҳар бир таълим олувчининг ўқув жараёнларини ўзлаш-
тиришни ҳисобга олиб ўқитиш жараёнини индивидуаллаштиради. 
КЎРСАТМА: Инновацион метод ва технологиялар асосидаги 
машғулотларни ташкил этишда ахборот тизимлари ва техно-
логияларидан фойдаланишда уларнинг мақсади ва функционал 
вазифаларига эътибор бериш лозим. 
132 - САВОЛ: ДИССЕРТАЦИЯ – БУ ҚАНДАЙ АСАР?
ЖАВОБ: Диссертация – муаллиф томонидан шахсан олиб 
борилган, тадқиқот моҳияти тегишли талабларга жавоб берган, 
тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида илмий 
янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда асослаб 
берилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар.
Диссертация – (юнонча, “dissertation” – тадқоқот, мулоҳаза) – 
бу илмий даража олиш учун тақдим этиладиган ва илмий 
жамоатчилик олдида якка тартибда ҳимоя қилинадиган илмий 
асар. 
Диссертация фан ва амалиётга муҳим ҳисса бўлиб қўшилувчи, 
илмий масалаларни назарий жиҳатдан умумлаштирувчи ва ҳал 
қилувчи мустақил илмий тадқиқот иши. 
Диссертацияни ҳимоя қилиш дастлаб ўрта асрларда немис 
тилида сўзлашадиган мамлакатларнинг университетларида пайдо 
бўлди. Бу XVI-XVII асрларда бошқа мамлакатларга ҳам тарқала 
бошлади. Ўзбекистонда 1934 йилдан фан номзоди ва фан доктори 
илмий даражаларини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш ижро 
этила бошлади. 
Фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражаларини олиш 
учун тайёрланадиган диссертациялар олий ўқув юрти ёки илмий 
тадқиқот институтларида ташкил этилган ихтисослаштирилган 
илмий кенгашда ҳимоя қилинади.
Ҳимояга тақдим этиладиган диссертациянинг асосий мазмуни 
алоҳида китоб ҳолида ёки журнал, илмий ишлар тўпламлари ва 
бошқа нашрларда эълон қилиниши лозим. Уларнинг сони ва 
ҳажми Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 


104 
Олий Аттестацияси Комиссияси томонидан белгиланади. 
Шунингдек, муҳим ихтиро ва кашфиётлар, айрим шахс ёки жамоа 
томонидан янги машина, бошқариш тизими, турли асбоблар, 
қурилма ва технологик жараёнлар яратишдаги тугалланган ишлар, 
бир муаллиф томонидан тайёрланган мустақил илмий ёки илмий-
методик асар даражасида бўлган оптимал дарсликлар ҳам илмий 
маъруза шаклида диссертация ўрнида ҳимояга тақдим этилади.
Диссертация ҳимояси олдиндан унинг асосий мазмуни ва 
хулосалар ёзилган автореферат эълон қилинади. Ҳимоя қилинган 
диссертациялар Олий Аттестация комиссияси томонидан бел-
гиланган муддатда тасдиқланганидан сўнг диссертация ҳимоя 
қилган шахсларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги 
диплом топширилади.
Ҳимоя қилинган диссертациялар ҳимоя ўтган илмий муассаса 
кутубхонасида, шунингдек, муайян соҳа кутубхоналарида 
сақланади.
КЎРСАТМА: 1. Шуғулланаётган илмий тадқиқот ишингиз энг 
аввало, магистрлик диссертациясига, қолаверса, Ватанимизнинг 
маънавий-маърифий ва ижтимоий-иқтисодий равнақига мос 
тушсин. 
2. Магистрлик, фалсафа докторлиги ва фан докторлиги дис-
сертацияларини тайёрлашнинг дастлабки босқичидаёқ илмий тад-
қиқот ишининг кўринишлари, турлари, йўллари ва методологик 
асосларига эътиборни қаратиш керак ҳамда улар таркибларига 
эътибор берилса, ижодий фаолиятнинг оптимал варианти 
кафолатланади.

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish