Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
416 - САВОЛ
АХЛОҚИЙ БИЛИМ ДЕГАНДА НИМАНИ 
ТУШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Ахлоқий билим ишончга айланган тақдирдагина 
хулқни тартибга солиб туради ва у ҳақиқий ахлоқнинг маънавий 
пойдевори бўлиб, унинг асосий мезони ахлоқий билимдир. 
КЎРСАТМА: Ахлоқий билимга эга бўламан деган ҳар қандай 
инсон, энг аввало, ўзида ахлоқий ишончни таркиб топтириб олиш 
керак. Бунга сабаб ахлоқий ишонч таълим олувчининг ахлоқ 
меъёрларини, хулқ-атворини шакллантиришга муҳим асос бўлади. 
Шунинг билан бирга, ахлоқий ишонч онгнинг узоқ муддатли 
фаолияти натижасида унинг юксак маҳсули сифатида юзага келади. 
 
417 - САВОЛ: 
АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТ ДЕГАНДА НИ-
МАНИ ТУШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Ахлоқий маданият – шахснинг жамият ахлоқий таж-
рибаларини эгаллаши ва бу тажрибалардан бошқа одамлар билан 
бўлган муносабатларда фойдаланиши, ўз-ўзини мунтазам равишда 
такомиллаштириб бориши сингари жиҳатларни ўз ичига олади.
Ахлоқий маданият шахс ахлоқий тараққиётининг белгиси ҳи-
собланади, шахснинг ўзгалар билан ўзаро муносабатларида 
намоён бўлади. 
Шахснинг ахлоқий маданияти унинг муомала одоби, этика 
қоидаларига риоя қилиши, касбий одоби ҳамда ўзгаларга нисбатан 
муносабатларнинг барча турларида кўриниши мумкин. 


296 
КЎРСАТМА: Тарбия назариясидан илмий тадқиқот ишларини 
олиб боришда ахлоқий маданиятнинг кўринишларига эътибор бериш 
керак. Улар қуйидагилардан иборат: инсонпарварлик, ҳалоллик, 
ташаббускорлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, фаоллик, ижод-
корлик, сахийлик, масъулиятлилик, камтарлик, поклик ва бошқа шу 
кабилар. 
 
418 - САВОЛ: 
АХЛОҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ҚАНДАЙ 
ЙЎНАЛИШЛАРДА БЎЛАДИ? 
ЖАВОБ: Ахлоқий муносабатлар – кишилар фаолиятини 
мувофиқлаштириб, уларнинг инсонпарвар, эзгу, ҳалол адолатли 
муносабатлари ҳисобланади. Жамиятда турли муносабатларининг 
тўғри йўлга қўйилишидир. Ахлоқий муносабатлар ўз навбатида 
қуйидаги кўринишларда бўлади: 

кишиларнинг бир-бирига бўлган муносабати; 

кишиларнинг ўз Ватанига бўлган муносабати; 

кишиларнинг ўз оиласига бўлган муносабати; 

кишиларнинг жамитяга бўлган муносабати; 

кишиларнинг ўз давлатига бўлган муносабати ва шу кабилар. 
КЎРСАТМА: Педагогик тадқиқот ишларини олиб боришдан 
ахлоқий муносабатларнинг барча кўринишларини қамраб олишга 
ҳаракат қилинг. Бунга сабаб, улар орқали кишидаги ахлоқий одоб 
таркиб топади. Ахлоқий одоб эса кишининг аниқ мақсадини кўзлаб, 
доимий, изчил уюштирилган фаолияти замирида юзага чиқади.

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish