35
5 – §: Ахборот жараёнлари, тизимлари ва технологиялари.
Режа:
5.1. Ахборот жараёнлари.
5.2. Ахборотни сақлаш ва узатиш.
5.3. Ахборот тизимлари, уларни аниқловчи хусусиятлар ва таъминот
структураси.
5.4. Янги ахборот технологияларининг мақсади ва унинг принциплари.
5.1. Ахборот жараёнлари.
Ахборот ўз – ўзидан мавжуд бўлмайди, у ахборот жараёнларида
пайдо бўлади.
Ахборотни қидириш, тўплаш, сақлаш, узатиш, ишлов бериш ва
фойдаланиш билан боғлиқ жараёнлар ахборот жараёнлари дейилади.
Ахборот жараёнлар классификацияси 12 – расмда келтирилган.
кириш чиқиш
Алоқа
йўли йўли
канали
12-расм. Ахборот жараёнлари классификацияси.
Қидириш
усуллари
Жойлаштириш,
тўплагич, фойдаланиш
Қидириш
Фойдаланиш
Қарор қабул
қилиш
Ахборот
жараёнлари
Сақлаш
Ҳимоя усуллари
Ҳимоя қилиш
Узатиш
Ишлов бериш
Қора қути
Манба
ҚҚ
ДҚҚ
Қабул
этиш
36
Асосий жараёнларни қисқача тушунтириб ўтамиз. Дастлабки жараён
- қидириш. Ахборот қидиришнинг қуйидаги усуллари бор:
- бевосита кузатиш;
- қизиқтирадиган масала бўйича мутахассислар билан алоқа;
- керакли адабиётлар ўқитиш;
- видео, телепрограммаларни кўриш;
- аудио кассета, радио эштиришларни эшитиш;
- кутубхоналарда, архивларда ишлаш;
- ахборотли ситемаларга, компьютер маълумотларининг база ва
банкларига мурожат;
- бошқа усуллар.
Ахборотни сақлаш усуллари унинг тўплагичларига боғлиқ.
(китобни-кутубхонада, расмларни музейда, суратларни альбомда)
Ахборотнинг асосий сақланадиган жойларини кўрсатамиз.
Ахборотнинг асосий сақланадиган жойларини кўрсатамиз (2-жадвал).
2 – жадвал.
Инсон учун Жамоат учун
Компьютерда сақлаш
Хотира
Кутубхоналар, видеотекалар,
фонотекалар, архивлар, патент
бюролари, музейлар, расм
галереялари.
Маълумот
базалари
ва
банклари, ахборот қидириш
тизимлар,
электрон
энциклопедиялар,
медиатеклар.
Катта хажмдаги ахборотларни сақлаш уни тез қидириб топиш
билан боғлиқ бўлиб, бу вақт оддий кетма-кет амаллар сони ва уларнинг
ҳисобланиш вақти билан аниқланади.
Шунинг учун персонал ҳисоблаш машиналарида муайян масаланинг
ечилиши вақти мос ҳисоблаш алгоритмига боғлиқ.
Ахборотнинг узлуксиз шаклда ифодаланишидан ва унинг аналитик
ишланиш усулидан фойдаланувчи электрон ҳисоблаш машиналари аналог
ҳисоблаш машиналари (АҲМ) деб аталади. АҲМда ихтиёрий оддий амал –
қўшиш, кўпайтириш, интеграллаш ва ҳакозо машинанинг алоҳида оддий
блокида бажарилиб, ҳар бир блокда кириш йўли ва чиқиш йўли физик
катталиклар, масалан, кучланишлар орасидаги аналитик боғланиш ечилиши
зарур бўлган аналитик боғланишга ўхшашдир. АҲМ ва персонал ҳисоблаш
машинадагидек, мураккаб математик амалларни оддий арифметик амаллар
билан алмаштириш талаб этилмайди. АҲМда математик катталклар сонлар
орқали эмас, балки муайян физик ўзгарувчилар, масалан, бурилиш
бурчаклари, ток кучланиши, суюқликлар сатҳи ва ҳакозо орқали ифодаанади.
37
Do'stlaringiz bilan baham: |