Ўзбекистон республикаси бош прокуратура академияси коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази


Туҳмат - бу ҳалол одамларни айблаш ёки қоралаш мақсадида уйлаб чиқарилган асоссиз даъво,  бўқтондир.  Ёлгон



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/92
Sana25.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#275126
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   92
Bog'liq
bZ-e7JU7wK9JzRDh vxsEVaPgO6Z JMotYXHC0bzeK-zMXiu

Туҳмат - бу ҳалол одамларни айблаш ёки қоралаш мақсадида уйлаб чиқарилган асоссиз даъво, 
бўқтондир. 
Ёлгон - бу ҳақиқатга тўғри келмайдиган, нотўғри сўзларни айтишдир. Ёлгончи кишиларни 
каззоб дейдилар Пайгамбаримиз: «Ал каззобу ло уммати»-ёлгончи менинг умматим эмасдур» - 
деган эдилар (ҳадисдан). Ҳадисда фақат уч ҳолда - уруш вақтида, эр ва хотинни ризо қилишда, 
икки мўмин орасини тузатмоқда ёлгон гапиришга руҳсат этилади. 
Ҳақорат - бир кишининг нафсига, иффатига тегадиган сўзлар илақадр ва эътиборни тушурмоқ 
ниятида ёмон муомала қилишдир. Бировни ҳақорат қилиш катта гуноҳдир. 
Қўрқоқлик - энг ёмон хулқларнинг биридур. Қўркок кишилар ваҳм ва хаёлот асири бўлиб, бир 
ишни қилишга жасорат қилолмайди. Уларнинг сўз ва ваъдаларига ишониб бўлмайди. Зероки, 
юраксиз кишиларда сабр, журъат ва матонат каби яхши сифатлар бўлмайди. 
Нифоқ - кишининг олдида бир хил, орқасидан бошқа хил сўзланадиган сўзларга айтилади. 
Бундай сўзловчи икки юзламачи кишиларни мунофиқ дейилади. 
Тама - бировдан бир нарса умидвор бўлишга айтилади. Тамагирлик балосига йўлиққан 
кишиларга номус ва ҳаё деган яхши сифатлар бўлмайди. 
Зулм - деб бировнинг жонига ёки молига зарар етказмакни айтилади. Мансаб ва давлатга, куч 
ва қувватга магрур бўлиб, бировнинг хақига тажовуз қилиш зулмдир. Катталикнинг иззати зулм 
ва жабрда эмас, шафқат ва марҳаматдадур. «Кичикликнинг лаззати нафрат ва қаршиликда эмас, 
садоа ҳурматдадир.» (Абдулла Авлоний) 
Умуминсоний аҳлоққа зид иллатлар жамиятининг ривожланишига тўсқинлик қилади, ёшларни 
ахлоқий-эстетик тарбиялаш ишларига халақит беради, жиноятларнинг келиб чиқишига сабаб 
бўлади. 
Аҳлоққа зид иллатларга қарши курашишнинг асосий йўналишлари қўйидагилардан 
иборат: 
1. Меҳнат ва хизмат интизомини кучайтириш. Интизом ахлоқнинг ажралмас қисми, аҳлоқ эса 
жамиятдаги ҳатти ҳаракатларни тартибга солувчи, бошқарувчи асосий омилдир. 
2. Инсон қанча ва қандай меҳнат қилган бўлса, шунча иш ҳақи, даромад олишини таъминлаш, 
яхши меҳнатни тақдирлаш ишларини юқори даражада ташкил этиш. 
3. Жамиятда яратилаётган барча моддий неъматлар ва уларнинг тақсимланиши давлат ва 
жамоат ташкилотлари томонидан назорат қилиб турилиши лозим. 
4. Жамоатчилик томонидан ёмон хулқли одамларга қарши муҳит яратиш зарур. 
5. Ёшларни ҳалол меҳнат қилишга ўргатиш, меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш. У маориф 
соҳаси ходимларининг асосий вазифасидир. 
6. Ҳар бир кишининг меҳнати самарали бўлиши лозим. Самарали меҳнат аҳлоқсизликдан 
асрайди. 
7. Жиноятчиликка қарши курашиш. 
Касб этикаси ва ҳуқуқнинг ўзаро муносабати юристлар учун алоҳида қизиқиш туғдирувчи 
ушбу ижтимоий кўринишларни ўрганишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Касб 
этикаси инсоннинг хатти-ҳаракатини, фаолиятини норматив тартибга солишнинг асосий 
турларидан биридир. У инсонларнинг умумижтимоий қонунларга бўйсунишини таъминлайди. 
Касб этикаси ушбу вазифани бошқа жамиятда ўрнатилган бошқа нормаларни ўрганиш ва 
ўзлаштиришни таъминлашга йўналтирилган ижтимоий фанлар билан биргаликда амалда бўлади. 
Касб этикаси бу – ижтимоий ҳаётни тартибга солувчи зарур, ўзаро боғлиқ ва бир-бирига сингиб 
борувчи тизимлардир. Улар жамият фаолиятига турли хил хоҳиш-истакларни мувофиқлаштириш, 


17 
инсонларни муайян қоидаларга бўйсундириш йўли билан амалга оширилади. 
 
Касб этикаси ва ҳуқуқ битта ижтимоий вазифани бажариб, ади у ҳам бўлса 
жамиятда инсонларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солади. ишдан иборат. 
Улар мураккаб тизимларни ташкил этиб, ади, қайсиким ўз ичига ижтимоий 
онгни (ахлоқий ва ҳуқуқий), ижтимоий аҳамиятли фаолиятни, ва норматив 
соҳани (ахлоқий ва ҳуқуқий нормалар) ўз ичига олади. 
Нормативлик бу – инсонлар хатти-ҳаракатини тартибга солишга имкон берадиган ахлоқ ва 
ҳуқуқнинг хусусиятидир. Бу ўринда уларнинг обектлари кўп ҳолларда мос келади. Аммо уларни 
тартибга солиш ўзига хос усулларда амалга оширилади. Ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш ҳуқуқий 
тақдирлаш, жазолаш, шу жумладан давлат мажбурлови, юридик санкция махсус давлат аппарати 
томонидан амалга оширилади. Ахлоқда эса фақат руҳий санкциялар бўлиб, улар руҳий қўллаб-
қувватлаш ёки руҳий жазолашдан иборат. Ижтимоий муносабатларнинг бирлиги ўз-ўзидан 
ҳуқуқий ва ахлоқий тизимларнинг бирхиллигини белгилайди. Ахлоқ билан ҳуқуқ доимо ўзаро 
алоқада бўлади. Ҳуқуқ ахлоққа зид бўлмайди. Ўз навбатида ҳуқуқ ахлоқий нормаларнинг 
шаклланишига кўмаклашади. Касб этикаси ва ҳуқуқ инсониятнинг руҳий маданиятининг 
ажралмас қисмларидир. Касб этикаси ва ҳуқуқ бир турдалиги ҳолатида уларнинг муайян бир 
жамиятда бу ижтимоий тартибга солувчилар ўртасида фарқлар ҳам борлигини кўрамиз. Ҳуқуқ 
фақат ижтимоий муҳим хатти-ҳаракатларни тартибга солади. Масалан, ҳуқуқ инсоннинг шахсий 
ҳаётига аралашмайди. Аксинча, у бундай аралашишдан қўриқлайди, ҳимоя қилади. 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish