15
Одоблиликнинг асосий белгиси – ўзини тута билиш, ҳукм чиқаришда шошил-маслик,
кишларнинг орқасидан гибат қилиш, ўзгалар фикрини тинглай билиш, ширинсўзлик ҳисобланади.
Халоллик ҳар бир инсонинг ўз кучи билан меҳнат қилиши, шунинг эвазига топган мол-мулки,
обруси, жамиятга тутган ўрни, ҳулқининг тугрилиги, сўзида қатьийлик ва садоқатининг
мажмуасидир. Ҳалолликни унинг дастлабки тор диний мазмунида қайси таом ҳарому, қайсиниси
ҳалол, деган маьнода тушунмаслик лозим. У аллақачон умуминсонийдунёвий маьно касб этган
меьёрга айланган.
Ростгўйилик – ҳалолликнинг бир кўриниши бўлиб, ҳақиқатни гапириш, ўзининг ҳам,
ўзгаларнинг ҳам қадр-қимматини тўғгри баҳолаш, яхшини яхши, ёмонни ёмон деб очиқчасига
айтишдир. Ростгўйлик виждон тушунчаси билан боғлиқ, инсоннинг ўзгага муносабати ўзига
муносабатидек соф бўлишини талаб этувчи меьёрлардир.
Ўнлаб меьёрлар орасида бу иккисига биринчи бўлиб тўхталишимизнинг сабаби шундаки,
мустамлакачилик даврида, айниқса, шўролар ҳукмронлик қилган чоракам бир аср вақт мобайнида
ёлғон, алдов, нопоклик, ҳаромхўрлик, мунофиқяик сингари иллатлар халқимизга шу қадар усталик
билан сингдирилдики, ҳозирги пайтда кўпчилик одамлар ҳалоллик ва ростгўйлик устидан ҳатто
куладиган бўлиб қолганлар. Сўз билан иибирлиги ёьқолган, қоғоздаги чиройли гаплар ҳаётга тўғри
келмайди. Лекин буларнинг ҳаммаси, афсуски, одатий ҳолдек қабул қилинади. Шу боис
мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ бу иллатларга қарши кураш бошланди. Ҳозирги
кунда давлатимиз миллий-маьнавий қадриятларни тиклашни, одамларни ҳалол, инсофли,
адолатли бўлишга чақиришни ўз ички сиёсатининг муҳим қисми деб билган ҳолда иш тутмоқда.
Зеро, кўз ўнгимизда ёлғон, алдов, икки юзламачилик нималигини деярли билмайдиган жамиятлар,
миллатлар гуллаб яшнамоқда. Япония, Олмония, Франция, АҚШ, Буюк Британия сингари
мамлакатлар шулар жумласидан.
Инсофлилик. Инсофлилик моҳиятан давлатнинг фуқарога, жамиятнинг шахсга нисбатан
муносабати тарзида намоён бўлади. Бордию, ўзаро адолатли муносабатлар ҳақида гап кетса, унда
одатда юксак мартабадаги тарихий шахснинг қуйи мартабадаги шахсга муносабати назарда
тутилади. Инсоф эса ана шу адолатнинг тор қамровли хусусий кўриниши сифатида намоён бўлади.
У фуқаролар, жамият аьзолари орасидаги ўзаро муносабатлар меьёридир.
Инсофлилик ҳам ҳалоллик каби виждон тушунчаси билан боғлиқ, маьлум маьнода ҳалолликка
ўхшаб кетади. Лекин бу юзаки таассурот. Чунки ҳалоллик ўз ҳақи ва ҳаққини, яьни моддий ва
маьнавий ҳуқуқини ўзгаларнинг ҳақи ва ҳаққига хиёнат қилмаган ҳолда ажратиб яшашни
англатади. Инсофлилик эса ижобийликда ҳалолликдан ҳам бир қадам олға ташланган ҳолатдир:
унда киши ўз ҳалол ҳақи ва ҳаққидан ўзганинг ҳисобига кечади; «ўзга»нинг шароити ўзиникидан
ниҳоятда оғир ва ёмон эканини ҳисобга олиб, ўз қонуний ҳақи ва ҳаққкни ёки уларнинг бир
қисмини ихтиёрий равишда ўзгага беради, мурувват кўрсатади.
Зеро, инсофлилик ва мурувватлилик ахлоқий меьёрлари жамият этиштирган моддий
бойликларни унинг аьзолари ўртасида шахсий ташаббус асосида, оғриқсиз, ҳуқуқий ҳолатларни
поймол қилмаган ҳолда қайта тақсимланишига, жамиятнинг янада фаровонлашувига ўзига хос
ҳисса қўшади.
Do'stlaringiz bilan baham: