Ўзбекистон республикаси бош прокуратура академияси коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/92
Sana25.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#275126
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   92
Bog'liq
bZ-e7JU7wK9JzRDh vxsEVaPgO6Z JMotYXHC0bzeK-zMXiu

Регулятив функцияси – ахлоқнинг асосий функцияси ҳисобланади. Регулятив функция шахс, 
хизмат жамоаси, давлат ва жамоат институтлари фаолиятини жамиятда мавжуд бўлган ахлоқий 
нормалар асосида бошқариб туришни англатади. Шу мақсадда бир қанча воситаларга таянади: 
ахлоқий принциплар, жамоатчилик фикри, ахлоқий авторитет, анъаналар, урф-одатлар ва ҳоказо. 
Ахлоқ нафақат алоҳида шахс, балки бутун жамиятнинг ҳам ҳулқ-атворини бошқаради.
Аксиологик функцияси (баҳолаш) – юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар қандай ахлоқий 
хатти-ҳаракат у ёки бу қадриятлар системаси орқали баҳоланади. «Ахлоқий-ахлоқсиз», «яхши-
ёмон» нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда хатти-ҳаракатлар, муносабатлар, мотивлар, қарашлар, 
шахсий сифатлар баҳоланади. Ахлоқ инсон томонидан қадриятларни ўзлаштириш, уларни 
ривожлантиришни ҳам назорат қилади.
Информацион (билиш) функцияси - ахлоқий билимлар ҳосил қилишга қаратилган бўлиб, 
ахлоқий принциплар, нормалар, кодекслар ижтимоий-ахлоқий қадриятлар ҳақидаги информация 
манбаи ҳисобланади. Шу билан бирга одатий ва экстремал вазиятларда, конфликтли ва танг 
ҳолатларда ахлоқий танлов масаласига эътибор қаратилади. Демак, ахлоқ оламни, инсонни, унинг 
моҳиятини, ҳаётининг маъносини англашга ёрдам беради.
Тарбиявий функцияси –ҳар қандай тарбия тизими – бу энг аввало ахлоқий тарбия тизими 
ҳисобланади. Ахлоқий тарбия ахлоқий норма, одат, анъана, умумий хулқ-атвор намуналарини 
аниқ ташкилий тизим ҳолига келтиради, ахлоқий билимларни ахлоқий ишонч-эътиқодга 
айлантиради, конкрет вазиятларда ахлоқий билим ва ишонч-эътиқодни қўллашда ижодий 
ёндашувга ўргатади. Демак, ахлоқ нафақат норма ва қоидаларга риоя қилишни, балки ўз-ўзини 
назорат қилишга ўргатади.
Шу ерда, ахлоқнинг алоҳида функцияларини ажратиш шартли характерга эга эканлигини қайд 
қилиш лозим. Чунки реал ҳаётда улар бир-бири билан уйғун ҳолда намоён бўлади. Ахлоқ бир 
вақтнинг ўзида бошқаради, тарбиялайди, йўналтиради ва ҳоказо.
“Этика”нинг бошқа ижтимоий-фалсафий фанлардан фарқи шундаки, у аксиологик хусусиятга 
эга. Яъни, ахлоқий билимлар инсоний муносабатлар ва ижтимоий воқелик ҳодисаларини баҳолаш 
асосида вужудга келади. Бу баҳолашнинг асосий мезони кишиларнинг «нима яхши-ю нима 
ёмонлиги» ҳақидаги тасаввурлари ҳисобланади. Бундай баҳолаш ҳам жамиятга, ҳам алоҳида 
шахсга хосдир. Шу тариқа ахлоқий қадриятлардан ижтимоий ва индивидуал тизимлар вужудга 
келади. Бу тизимлар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳар бир инсонда турлича намоён бўлади. 
Шахс фаолиятида ижтимоий қадриятлар тизими устун бўлса, у ижтимоий ҳаётда фаол иштирок 
этади, унинг дунёқарашида жамоатчилик тамойили устун бўлади. Аксинча бўлса, инсон ўзининг 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish