47
маросимидаги нутқида масалага янада аниқлик киритиб шундай деган эди: “... фақат миллий
ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги
заруратини теран англайдиган, замонавий
билимларни, интелектуал салоҳият ва илғор технологияларни эгаллаган инсонларгина ўз
олдимизга қўйган стратегик тараққиёт мақсадларига эришиш мумкин.”
Зеро, “ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг
техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этиш” “Таълим тўғрисида”ги давлат
Қонунида ҳам қатъий белгилаб қўйилган. Шунга кўра, ижтимоий жамият тараққиёти узлуксиз
таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган умумий ўрта таълим мактабларида
АКТ воситасида
ўқитиш алоҳида ўрин тутади.
Таълим сифати ва самарадорлигини таъминлашда интерактив методлар, инновацион
технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўкув жараёнида кўллашга бўлган
қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормокда, бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу
вақтгача анъанавий таълимда ўқувчиларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган
бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб
топишларига, мустақил ўрганиб, тахлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб
чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, билим
олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик,
йўналтирувчилик функциясини бажаради.
Бугунги кунда мамлакатимизда мутахассисларнинг илмий салоҳиятини бирлаштиришга
имкониятлар етарли даражада. Фан-техниканинг ривожланиши билан инсон фаолияти
чегараси ниҳоятда
кенгайиб боряпти, янги технологиялар кириб келмоқда. Сифат
ўзгаришлари шундан далолат берадики, эндиликда янги методикаларни талаб этадиган ва
таълим жараёнининг ажралмас қисмига айланиб бораётган, унга ўзининг
маълум
хусусиятларини жорий этадиган янги техникавий, ахборотли, аудиовизуал, аудиал воситалар
ҳам мавжуд бўлиб, улар замонавий педагогик технологияларни реал воқеликка айлантирди.
Замонавий педагогик технология бошқа соҳалардаги технологик жараёнлар билан
узлуксиз бойиб боради ва анъанавий ўқув жараёнига, унинг самарасини оширишга таъсир
кўрсатишнинг янги имкониятларини эгаллаб олади. Ўқув-тарбиявий жараённи
технологиялаштириш тарихий воқелик ва жараёндир. Ахборотлаштириш бу жараёндаги
инқилобий бурилиш ва унинг муҳим босқичидир. Оддий тил билан айтганда, таълим тизимида
ахборот технологияси – бу “ўқувчи ёки талаба–компьютер” ўртасидаги мулоқотдир.
Ахборотли технология педагогик технологиянинг таркибий қисми бўлиб, у таълим
жараёнида техник воситаларнинг мукаммаллашган замонавий тури сифатида қўллана
бошланди. Ҳозирги кунда АКТ барча мавжуд технологиялар ва хусусан, янги технологиялар
орасида етакчи ўрин эгалламоқда. Шу боис яқин келажакда республикамиздаги мавжуд барча
ўқув юртлари дастурли машиналар билан етарли даражада таъминлаш муаммоси пайдо бўлди.
Шундагина ахборотли технология асосида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва
бошқариш имконияти туғилади ва у ўқитувчининг яқин кўмакдошига айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: