Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси тошкент ислом университети “фикх, иктисод ва таббиий фанлар” факультети


 Лойиҳа гуруҳларининг социал ўзаро ҳамкорлиги



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/102
Sana25.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#271167
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   102
Bog'liq
innovatsion menezhment

 
4. Лойиҳа гуруҳларининг социал ўзаро ҳамкорлиги 
Самарали фаолият юритиш ва юқори самарадорлик гуруҳ
аъзоларининг социал ўзаро ҳамкорлигига боғлиқдир. Мақсадлар ва 
гуруҳнинг ўзаро ҳамкорлиги ва ролли тузилмасини тартибга солувчи
социал меъёрларнинг ўзига хос мажмуасини социал гуруҳнинг ажралиб 
турувчи аломатлари бўлади. Социал гуруҳлар уларга кирувчи якка 
шахсларнинг тури, ички тузилиш, социал ўзаро ҳамкорлик бирлашганлик 
даражаси бўйича фарқланадилар. Лойиҳа гуруҳи учун бу аломатлар ишлаб 
чиқариш вазифалари мураккаблиги ва етарлича аниқ бўлмаганлиги ва 
иштирокчиларининг оддий эмасликлари туфайли муҳим роль ўйнайди. 
Бир томондан ҳулқ усулларининг муқобиллиги ва бошқа томондан 
мақуллаш ёки мукофотлашни кутиш социал ўзаро ҳамкорликнинг муҳим 


235 
хусусиятлари бўлади. Социал ўзаро ҳамкорликда якка шахслар шахсий 
мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қиладилар. Ҳар хил рағбатлар ва 
ундовчи сабабларга эгадир. Гуруҳдаги ижобий ўзаро ҳамкорлик лойиҳани 
амалга оширишнинг муҳим шарти бўлади. Бу айниқса шунинг учун муҳимки 
илмий жамоаларга якка шахслар қарама қарши ниятларга эга бўлишлари 
муҳим. Лойиҳавий “жамоалардаги ” шахслараро алоқалар янгилик 
киритишни амалга оширишда қўимча ноаниқликни киритишлари мумкин. 
Ҳар қандай социал гуруҳни мувофаққиятли фаолият юритиши учун 
ролларни тақсимлаш зарур. Роллар маъноли юкдан ташқари вазифавий 
белгиларга ҳам эгадир. Масалан “жамоа ”нинг мақсадли ролларга эга 
иштирокчилари гурухни вазифаларини танлаб оладилар ва уларни 
бажарадилар. Роллар томонидан қўллаб-қувватловчи иштирокчилардан гуруҳ 
фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва фаоллаштиришга қаратилган ҳулқ 
кутилади. “ Жамоа ”нинг мақсадли ролларга эга аъзолари вазифасига одатда 
муаммолларни янгича қўйилиши ғояларини иницирофкалаш, ахборотларни 
қидириш, ғоялар, мулохазалар, фикрларни ишлаб чиқиш ва башоратлаш
мувофиқлаштириш ва умумлаштириш киради. “Жамоа”нинг қўллаб-
қувватловчи ролларга эга аъзолари ишнинг мезонларини белгилайдилар, 
қарорни баҳолайдилар, мазмунли ва тадбирли чораларни ишлаб чиқадилар,
гуруҳнинг ҳар бир аъзосининг улушини баҳолайдилар муносабатини акс 
эттирадилар, 
гурухнинг 
фикрини 
шакллантирадилар, 
гуруҳнинг 
кўрсатмасини ижро этадилар, гуруҳ аъзолрининг фикрлари ва ҳаяжонларини 
мослаштирадилар.
Ҳар қандай тошкилот, шу жумладан илмий жамоа ҳам ўзига хос социал 
тизим бўлади, унда гуруҳли ўзаро ҳамкорликлар интенсив равишда амалга 
оширилади. Расмий ташкилотлар ва меҳнат жамоалари негизида норасмий 
гуруҳлар ўз ўзидан вужудга келадилар. Кўрсатмаларнинг таъсири 
қимматлидир ва норасмий гуруҳларнинг гуруҳли меъёрлари кўпинча расмий 


236 
бошқарувга нисбатан, натижалироқ бўладилар. Худди шунинг учун 
тажрибали менежер бундай ташкилот ичидаги тузилма. Жой- жойига қўйиш, 
социал назорат, норасмий етакчилик ва кўп жиҳатли ўзаро ҳамкорликларда 
мўлжални яхши олиши керак. 
Анъанавий социал менежментда шундай фикр тарқалганлиги, 
норасмий гуруҳларни пайдо бўлиши рахбарнинг соддалиги ва бошқарувнинг 
самарасиз усулларининг натижаси бўлади. Ҳақиқатдан ҳам, норасмий ўзаро 
ҳамкорликлар расмий ташкилотларнинг фаолиятига жиддий таъсир 
кўрсатадилар, улар кейингиларни фаолият юритишини анча яхшилашлари 
(ёки ёмонлаштиришлари) мумкин. Аммо шунинг аниқ тасаввур қилиш 
керакки, норасмий ўзаро ҳамкорлик мулоқот, ҳимоя, ҳайрихоҳлик, ҳурмат, 
қўллаб-қувватлашга чуқур ноташкилий психологик эхтиёжлар оқибатида 
вужудга 
келадилар. 
Вужудга 
келган 
норасмий, 
социал 
ўзаро 
ҳамкорликлардан фойдаланишнинг натижавийлиги рахбар боғлиқ. Шахснинг 
уюшқоқлиги ва бардошлиги расмий ва норасмий гурухларни фаолият 
юритишининг оқибати бўлади. 
Илмий ва лойиҳавий жамоалардаги инновацион фаолиятда якка 
шахсларнинг психологик хусусиятлари, норасмий статусларнинг ноаниқлиги 
ва бир хилда фикрлашга эришишнинг мураккаблиги оқибатида норасмий
гуруҳларни фаолият юритиши айниқса катта аҳамиятга эга. Ғояларни 
генерациялашнинг мураккаб жараёни “ақлий ҳужум”, мунозаралар ва 
жанжаллар, тафаккурнинг ностандартлиги илмий бўлинмалар фаолиятининг 
алоҳида шароитларини яратадилар. Шу нарса бутунлай равшанки, шахснинг 
психолригия ва ундовчи сабаб категорияси ўзидан ўзи инновацион фаолият 
жараёнидаги социал якка шахслар сифатидаги одамлар мулоқоти психологик
жиҳатларининг бутун ўзига хос лигини тўлиқ акс эттира олмаслиги мумкин.
Роли хулқ ва «социал бихеваризм» жамоадаги ҳаракатларнинг 
психосициал жиҳатини таҳлил қилиш учун асослар яратмайдилар. Ўзининг 


237 
моҳисти 
бўйича 
социал 
жараён 
гуруҳли 
жараёндир. 
Иннвоацион 
бўлимлардаги гуруҳли фикрлаш ва биргаликда ижод қилишга ўтишни
муваффақиятлилигини тушунишнинг бошланғич нуқтаси сифатида 
коммунтикативлик олиниши керак. Социал технология нуқтаи назаридан 
янги тамойиллар шакллантирилиши керак, уларнинг маъноси «якка шахс» 
категориясидан «социал ҳаракат» категорияси орқали «психосоциал 
муносабат» тушунчасига ўтишдан иборатдир. Бу барча социал инновациялар
шахсий хулқни биогенли эмас, балки социогенли ва ташкилий-иқтисодий 
омилларга киритишдан иборат бўлади, худди шунинг учун социал 
инновациялар иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили бўладилар. 
Коммуникациялар 
Ушбу 
нуқтаи 
назардан 
нафақат 
объектлар
алоқасининг воситаси сифатида, балки ҳаммадан аввал мулоқот ва 
ахборотларни алмаҳуви сифатида бўлади. Ушбу жиҳатдан социал тузилма 
шахслараро 
мулоқот 
жараёнларини 
барқарорлаштиришнинг 
натижас 
ифатида бўлади. Социал ривожланиш эса коммуникация воситаларини 
ривожланиши жараёнидан бошқа нарса эмас. Бу ерда ҳам ахборотлар, ғоялар 
ва билимлар билан алмашиш ва ҳам ўзаро тушуниш, ҳамкорлик ва 
биргаликда бошдан кечириш каби жараёнлар биринчи ўринга чиқишлари 
мумкин.
Тушунувчим социология социал ҳаётнингмаъноли элементларни 
таҳлил қилишга жамланади. Ҳаракатнинг маъноси нафақат объекти аҳамият, 
балки ҳаммадан аввал якка шахс томонида субъектив идрок этувчи маъно 
нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши керак. Ушбу нуқтаи назардан социал 
ҳаракат кўринишида фақат субъектив маъноси бундай одамларнинг хулқига 
мос келувчи ҳаракат кўриб чиқилади. Социал маънога тушуниш ҳар қандай 
биргаликдаги ҳаракатнинг муҳим шарт-шароити бўлади. Биргаликдаги 
инновацион фаолиятга бундай ёндашиш ҳам ижобий ҳулқни тушунишга ва 


238 
ҳам 
якка 
шахс 
ва 
жамоа 
ўртасидаги 
субъектив 
муносабатнинг 
диалектикасини ҳисобга олишга ёрдам беради. 
Анъанавий барқарор иқтисодий фаолиятда ташкилийликнинг муҳим 
социал тамойили социал тартиб вужудга келади. У маъно социал ҳулқнинг 
тасодифий эмаслиги, яъни алоҳидаги якка шахслар ва аниқ гуруҳларнинг 
мувофиқлашганлиги ўзаро бир –бирини алмаштириш ва ўзаро бир –бирини 
тўлдириши каби турлар билан боғлиқдир. Ушбу асосда стационар жараёнлар 
детерминацияланган 
ва 
олдиндан 
айтиб 
бериладиган 
бўладилар. 
Барқарорлик, олдин айтиб беришлилик ва аниқлик ҳақидаги тасаввурлар 
социал бошқарувни соддалаштиради, у ҳам кутишлар муносабати билан ва 
ҳам белгилшанган ўзаро боғлиқликлар доирасида амалга оширилади. 
Инновацион жараёнлар, бошқа нарсадир. Бу ерда фақат ҳолатнинг 
олдиндан айтиб берилишлиги ва тенг бўлмаслиги шароитларида натижага 
эриши мумкин. Анъанавий фаолиятда социал жараёнлар етарлича 
инерциялидирлар. 
Новаторлик 
фаолияти 
умуман 
компенсаторли 
(тенглаштирувчи) механизмлар йўқ бўлган эски парадигмани бузишга 
асосланганлар. Эски социал ва ташкилий асосларни қайта ташкил қилмай ва 
янгиларини моделлаштирмасдан янгиликни татбиқ этиш мумкин эмас.
Социал психологик концепциялар нуқтаи назаридан инновациялар 
объекти равишда ва тўсатдан вужудга келувчи ва ўз-ўзидан стрессли
ҳолатлар ва вазиятларга асосланганлар. Тартибсизлик назарисига мувофиқ 
номаълум вазият ҳар хил реакциларни, шу жумладан ваҳимали, оширилган 
реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. Ваҳимадан олдин қисқа муддатли 
ҳаракатсизлик ҳолати келади. Кўпгина одамларда инновацияга биринчи 
жавоб тушунмаслик ва қабул қилмасликдир. Кейин гуруҳнинг асосий 
қисмини янги ғояга аста – секин мослашиши босқичи келади. Фаол қабул 
қилмаслик, қаршилик ва диссоциация (бўлиши) жараёнлари бўлиши мумкин. 
Олдинги тизимнинг ўзини ўзи сақлаши мақсадида стресслар ва жанжаллар 


239 
муҳитида авж олувчи салбий психологик ва социал реакциялап пайдо 
бўлиши мумкин. Шу вазиятда социал мослашгувнинг йўллари ва 
усулларидан кўпроқ фойдаланиш керак. Социал тизим сифатидаги гуруҳда 
янги мақсад пайдо бўлиши керак: тизим ҳолат переметрларининг 
белгиланган ўзгаришларига дуч келиши ва кейинги мослашув ва 
барқарорлашувга эга тарқалишнинг янги палласига ўтиш керак. 
Социал мослашув- якка шахс ва социал гуруҳнинг ташқи муҳит билан 
ўзаро ҳамкорлигининг етарлича узун жараёнидир. Худди шу ерда талаблар ва 
ҳақиқий таъсири остидаги кутишларни қаноатлантиришни мослашуви содир 
бўлади.
Социал мослашув ўз ичига якка шахслар ва муҳитни ривожланишидаги 
ҳақиқий даража ва бўлажак тенденцияларни тушунишни олади. Агар ғояни 
илгари суришнинг биринчи босқичида психологик қарашлар ва янгиликни 
қабул қилиш механизмлари кўпроқ ақлсизларга шакллансалар, социал 
мослашув босқичида худди ҳақиқий имкониятлар субъектлар даъволарни 
тартибга соладилар. Ходимларнинг янги мақсадга нисбатан боғлиқликдаги 
табақалашуви ҳақиқатларни социал мослашув ва ҳам инновацион жараёнлар 
шароитида тушуниш ва қабул қилишни кўзда тутади.
Кейинги босқичда социал жараёнларни пайдо бўлган тузилмани 
ҳисобга олиш билан барқарорлашуви содир бўлади: «лойиҳавий жамоанинг 
ўзаги» ўзгариши, янги норасмий етакчи олдинга чиқиши шахслараро 
муносабатлар янги харктерга эга бўлиши мумкин. Ролларни қайтадан 
тақсимланиши содир бўлади, тизим беқарор, мувозанатсиз ҳолатдан ташқи 
муҳит билан мувозанатли ёки «гомостаза» (доимийлик) ҳолатига ўтади. 
Янгилик киритишларга эътиборни жалб қилиш ва уни амалга ошириш 
жараёни кетади.


240 
Ушбу нуқтаи назардан бутун инновацион фаолият ҳам ташқи ва ҳам 
ички муҳитдаги ноаниқлик шароитларида кўп мезонли мувозанатсиз 
жараёнларлдан иборат бўлади. Ҳаракатчанлик ва кўп босқичлилик социал 
гуруҳнинг динамикасини таърифлайди. Бундай тизимни ривожланиши 
мезоналри орасида ижод, биргаликдаги ҳаракат ва яратишлилик асосийлар 
бўладилар. Худди биргаликдаги яратиш инновацион ривожланишнинг асоси 
сиатида ҳаммадан аввал дунёни ва ўзини ўзи билиб олим ва ўзгаритиришга 
эҳтиёж асосида кўрилади, ижодий шахсни эришганлардан ҳамма вақт 
қаноатланмаслиги уни ўзини социал турмушнинг бутунлдай тўлиқлигида 
якка ҳолда тўлиқ рўёбга чиқаришга имкон йўқлигига асосланади. Ижод
нафақат биргаликдаги ҳаракат сифатида, балки кучли ундовчи сабаб ва бир 
вақда меҳнат жараёнларидан қаноатланганликнинг сабаби бўлади.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish