Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси тошкент ислом университети “фикх, иктисод ва таббиий фанлар” факультети



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/102
Sana25.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#271167
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   102
Bog'liq
innovatsion menezhment

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
 
1. Каримов 
И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, 
Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: 
Ўзбекистон, 2009. 
2. Каримов И.А. Асосий вазифамиз - ватанимиз тараққиёти ва 
халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилнинг 
асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 
мажлисидаги маърузаси.
3. Румянцева А.А. Менеджмент инновации. Как научную 
разработку довести до инновации: Учебное пособие. – Санкт-Петербург, 
2007.


225 
4. Инновационный тип развития экономики: Учебник. /Под общей 
редакцией А.Н. Фоломьева. – М.: РАГС, 2008. 
5. Инновационное развитие: Экономика, интеллектуальные ресурсы, 
управление знаниями. /Под редакцией Б.З. Мильнера. – М.: Инфра-М., 2010. 
 
11- Мавзу. ХОДИМЛАРНИ ИННОВАЦИОН БОШҚАРИШ 
 Режа: 
1. Инновацион ташкилотларда ходимларни бошқариш 
хусусиятлари.
2. Инновацион менежердан талаб этиладиган сифатлар. 
3. Ижтимоий бошқарувнинг янги технологиялари. 
4. Лойиҳавий гуруҳларнинг ўзаро ижтимоий ҳамкорлиги. 
5. Жаҳон ижтимоий ривожланиш омили сифатида.
 
 
1. Инновацион ташкилотларда ходимларни бошқариш 
хусусиятлари 
Ходимлар корхонанинг муҳим вазифавий тизимчаси ҳисобланиб, 
инновацион ривожланишнинг қимматли ресурсларидан иборат. Стратегик ва 
оператив вазифаларга эга бўлган ҳолда, инсон омили ишлаб чиқаришни 
ахборотлаштиришни интеллектуаллаштиришда марказий ўриннни эгаллайди.
Оммавий анъанавий ишлаб чиқариш ва инновацион ривожланишнинг 
шубҳасизлиги ўртасидаги зиддиятлар аниқса бозор иқтисодиётига ўтишда 


226 
кескинлашади. Бу ҳолат ходимларни бошқариш тизими ва инсон 
ресурсларига муносабатларни ўзгартиришни тақозо этади.
Сўнгги пайтларга қадар “ходимларни бошқариш” тушунчаси бошқарув 
амалиётида умуман бўлмаган. Ҳар бир ташкилот ходимларни бошқаришнинг 
вазифавий тизимига эга бўлишига қарамай, бу бошқарув бўлинма 
раҳбарининг ҳуқуқ доирасига кирган. Ташкилотда ходимларни бошқариш 
бўйича асосий таркибий бўлинма меҳнат ресурсларини режалаштириш, 
ходимларнинг ўқиши, малакасини ошириши ва қайта тайёланишини ташкил 
этишни бажарувчи ходимлар бўлимидир. Аммо бу анъанавий хизматлар 
меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи бўлинмалари, меҳнатни муҳофаза қилиш 
бўлими билан ташкилий боғлиқ эмас.
Анъанавий ходимларни бошқариш хизматлари инновацион тизимларда 
мувофиқ фаолият юритишни таъминлаш учун касбий маҳорат ва ташкилий 
мақомга эга эмас. Шунинг учун жамоага ижтимоий-психологик ташхис 
қўйиш, гуруҳли ва шахслараро муносабатларни таҳлил қилиш ва тартибга 
солиш, жанжал ва стрессларни бошқариш, касбий хусусиятларни ҳисобга 
олиш ва ходимларнинг ижтимоий-психологик мослашуви, меҳнатга ундовчи 
сабабларни бошқариш ва ҳоказолар ходимлар иши бўлимлари томонидан 
умуман ҳал этилмаган.
Инновацион жамоаларда булар инновацион менежер томонидан ҳал 
этилади, шу билан бирга бошқарувнинг анъанавий элементлари меҳнат 
ресурсларини бошқариш технологиясини ташкил этади. Маълумки, меҳнат 
ресурсларини бошқариш режалаштириш, ходимларни танлаб олиш ва 
жойларини ўзгартириш, меҳнат фаолияти баҳлаш ҳамда иш ҳақи миқдорини 
белгилаш, 
рағбатлантириш 
ва 
имтиёзлар 
тизимини 
ишлаб 
чиқиш 
вазифаларини ўз ичига олади.


227 
Меҳнат ресурсларини бошқариш ходимларни касбий йўналтириш ва 
мослаштириш, жойни ўзгартириш, пасайтириш ва ишдан бўшатиш тизимини 
ўз ичига олади.  
Инновацион ёндашувларнинг анъанавий катта фарқи ходимларни 
танлаб олиш тизимида намоён бўлади. Анъанавий ёндашувда танлов бўйича 
ишнинг керакли ҳажми кўпроқ даражада мавжуд ишчи кучи ва унга бўлажак 
эҳтиёж ўртасидаги фарқ билан белгиланади. Ноаниқлик ва катта 
таваккалчилик билан изоҳланадиган инновацион фаолиятда ишчи кучига 
бўлажак эҳтиёжни башорат қилиш мураккабдир. Мавжуд ходимлар 
имкониятларини уларнинг стохастик ижтимоий жараёнларга мослашиши 
нуқтаи назаридан ва малакаларининг инновацион фаолият мазмуни 
даражасига мослигини баҳолаш зарур.
Ҳозирги замон ишлаб чиқаришининг инновацион тури касбий 
муваффақият муомаласини янгича шакллантиради, шу сабабли ходимни 
танлаш, қайта ўқитиш ва ижтимоий мослаштиришнинг алоҳида тизимини 
шакллантиради. Янги вазият ноанъанавий ижтимоий технологияларни 
топишга мажбур қилади, ходимдан туғма ва кейинги олинган сифатларни 
мавжуд муҳит талаблари билан бирлаштириш, ишга ундовчи сабабларнинг 
турли-туманлигини қабул қилиш тақозо этади.
Инновацион 
тузилмалар 
ходимдан 
тафаккур 
кенглиги 
ва 
ҳаракатчанлик, идрок этишнинг самарали тизими, ижодга ички эҳтиёжнинг 
алоҳида турини талаб этади. Улар биринчи навбатда юқори малакали ишчи 
кучига қаратилган, новатор олим ёки новатор менежер шахси унинг марказий 
бўғини ҳисобланади. Инновацион фаолиятда ақл соҳиби асосий шахс 
ҳисобланади, шунинг учун меҳнатнинг маъноли аҳамият ва юқори ички 
сабаблар муҳим аҳамият касб этади. Новаторнинг асосий шахсига алоҳида 
талаблар аниқ мослаштирилган ҳаракатлар, коммуникация жараёнлари ва 
шахслараро муносабатлар билан бириктирилиши керак.


228 
Кўпгина хорижий компаниялар иннновацион менежерларни танлов 
асосида танлаб олишда ходимнинг сифатларини инновацион бошқарувчи 
фаолияти талабларига мос келиши тестларидан фойдаланади. Танлов 
иштирокчиларини танлашда мантиқий-дидактик кўникмаларга суянувчи 
ташкилотчилик қобилиятлари, ташаббускорлик, мақсадга интилиш, мақсадга 
эришишдаги тиришқоқлик муҳим сифатлардан ҳисобланади. Етакчилик 
юқори даражадаги жавобгарлик, атрофдагиларга дўстона муносабат, 
оперативлик ва аниқлик, қабул қилинаётган қарорларнинг ўз вақтидалиги 
билан бирлаштира оладиган номзод юқори баҳо олади
1
. Намуна тести 1-
жадвалда берилади. 
Инновацион 
фаолиятда 
ходимларни 
бошқаришга 
ёндашувлар 
анъанавий менежментга нисбатан мутахассисларни режалаштириш ва танлаб 
олиш босқичидан бошлаб, катта ўзгаришларга учраган. Янги ишлаб 
чиқаришларни ташкил этиш ва йирик ташкилдий ўзгаришларда ходимлар 
сонини башоратлаш кўпгина омилларга эга вазифадир. Иқтисодиётнинг 
инновацион ривожланиши ходимлар сифатига қатъий талаблар қўяди ва 
илғор технологияларни татбиқ этиш ишдан бўшатишларга сабаб бўлиши 
мумкин. Масалан, илғор технологиялар соўасида инновацияларни татбиқ 
этишда Procter&Gamble, Jonson&Jonson, IBM компаниялари Comkon 
водийсининг бир қатор фирмалари ҳар йили минглаб ишчиларни ишдан 
бўшатади.
Инновацион 
ёндашувларнинг 
анъанавийлардан 
катта 
фарқи 
ходимларни танлаш тизимида ҳам намоён бўлади. Янгилик киритишнинг 
юқори даражасидан манфаатдор раҳбар, албатта ходимнинг ижодий 
қобилияти ва ютуқларини аниқлаши керак. Ходимдаги сифатларни баҳолаб, 
1
Егоршин А.П. Управление персоналом. 2-е изд. – Н.Новгород: НИМБ, 2007.


229 
менежер намунавий миқдорий услубиётни нашрлар, патентлар, муайян 
шахснинг ижодий сифатлари каби сифат мезонлари билан бирлаштиради. 
Ходимларни танлаш бўйича вазифалар ҳам мураккабдир. Ходим 
ҳақидаги мавжуд ахборотлар инновацион бўлинмадаги номзодларнинг 
аввалги ютуқларига тегишли бўлгани сабабли у бўйича номзоднинг келгуси 
вазифаларга мослиги ҳақида фикр юритиш мушкул. Шунинг учун 
ходимларни танлаш босқичида ноанъанавий муаммоларни ҳал этиш, 
ғояларни илгари суриш ва уларни амалга оширишда тестлар, танловли 
танлаш тизимидан фойдаланиш керак. Бунинг учун илмий жамоа раҳбари 
касбий муваффақият тушунча ва мезонларини белгилаши, ходимларни 
танлаш амалиётида касбий муҳим хусусиятлар, уларнинг динамикасини 
баҳолаш услубиётини қўллаши, ҳамда ходимларни ўқитиш ва касбий 
йўналтиришда 
касбий 
билим 
ва 
кўникмаларни 
шакллантириш 
тамойилларини ҳисобга олиши керак.
Касбий муваффақият омилларининг алоҳида аҳамияти инновацион 
фаолиятда иштирок этаётган шахснинг олдига юқори талаблар қўяди. 
Натижада номзоднинг ҳам шахсий психологик хусусиятлари ва касбий 
кўникмаларини кўриб чиқиш зарур. Шахсни ўрганиш, шахснинг дунё билан 
муносабати кенглиги, уларнинг умумий тузилиши, иерархиклик ва биргалиги 
даражаси, 
якка 
шахснинг 
қобилияти 
ва 
феъл-атвор 
каби 
аниқ 
параметрларини ўрганиш таклиф этилган.
Бу тадқиқотлар шахс назарияси ва унинг хусусиятларига асосланади. 
Инновацион 
фаолиятда 
иштирок 
этаётганларнинг 
касбий 
муҳим 
хусусиятлари, 
уларнинг 
динамикаси, 
ҳамда 
касбий 
кўникмалари 
шаклланиши тезлиги энг муҳим ҳисобланади. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish