билан ҳар куни мулоқатга киришадилар ва табиийки, уларга таъсир этиш учун кўпроқ
имкониятга эгалар.
Бас шундай экан, психолог ўқитувчининг яқин ҳамкори ва ёрдамчиси бўлиши
керак. Психологлар шуни унутмасинларки, мактаб ҳаётини ўзига хос саҳна асари деб
тасаввур қилсак, ундаги роллар қуйидагича тақсимланган бўлади:
1. Болалар.
2. Ўқитувчи.
3. Психолог.
4. Ҳисобчи.
5. Ошпаз.
Ҳурматли психологларга биринчи роль ажратилган.
Мактабда психология ва психологлар ҳақида анча хабардор бўлишларига қарамай,
психолог ва ўқитувчиларнинг касбий ҳамкорлиги муаммо сифатида қолмоқда.
Кўпинча психолог ўқитувчиларни «олий психологияга» ўргатмоқчи бўлади, ўқитувчи
бўлса психология билан танишган, анъанавий педагогик жараёнга қайтади, тўполончи
ўқувчиларга эски, синалган йўлни яна қўллайди: икки баҳо қўяди, ўқувчини ёки ота-
онасини ўқитувчилар мажлисига чақиради. Психолог ўз - касби ичида қолиб кетади.
Ўқитувчи эса психологияга яхши нарса ҳақида орзу қилиш мумкин бўлган, лекин
ҳозирча мактабларда амалга ошириб бўлмайдиган «санъат учун санъат»
сифатида
муносабатда бўлади. Психологнинг тасаввурида ҳам, психологнинг иш методида ҳам
муҳим ўзгаришлар рўй бермайди.
Ўқитувчи ва психолог орасида шахслараро муносабат ва ижодий ҳамкорлик
ўрнатиш учун маҳсулдор ташкилий усул бу клублардир. Клуб ташкилотининг
афзалликлари қуйидагилардан иборат:
1. Клубда норасмий шахслараро муносабатларни шакллантириш ва
мустаҳкамлаш имконияти вужудга келади. Бунга тинч ҳолат, мажбурламасдан эркин
иштирок
этиш шароити, умумий қизиқишларни ҳисобга олган ҳолда муҳокама учун
мавзу танлаш, мулоқатнинг анъанавий клуб шакллари: чой ташкил этиш, туғилган
кунларни байрам қилиш ва ҳоказолар имкон беради.
2. Ўқувчи ва катталарни клубдаги ҳиссий илиқ муҳит тортади. Клубда ҳаётий
тажриба ва фикр алмашинилади.
3. Бундай педагогик клубда психолог пешқадам сифатида ўзини кўрсатиши
мақсадга мувофиқ. Клубнинг иш дастури психолог, ўқитувчилар, ота-оналарнинг
ўзаро таъсири натижасида, уларнинг қизиқишлари ва имкониятларини ҳисобга олган
ҳолда тузилади. Ҳар бир машғулотдан сўнг иштирокчилар кейинги машғулотда қайси
муаммони ҳал қилишларини муҳокама қилишлари мумкин.
4. Клуб доимий мазмунли учрашувларни ташкил
этиш учун шароит яратади,
шунинг учун клубдаги ҳар бир машғулот иштирокчилар билан келишилган ҳолда аниқ
мавзуда бўлиши мақсадга мувофиқ.
5. Ўзаро таъсирнинг клуб шакли психолог, педагог ва ота- оналар учрашувининг
доимий бўлишини таъминлайди. Клуб ишининг ривожланган шаклларида психологик
машғулотлар
шаклида
(баҳс
психотехник
сеанслар,
психотренинглар,
ривожлантирувчи ўйинлар ва ҳокозо) ўтказилиши мумкин.
2-жадвал. Ўқитувчи ва мактаб психологининг касбий қарашларидаги фарқлар
Ўқитувчининг касбий
Психологнинг касбий
роли
роли.
Касбий билимларнинг
мазмуни
Умумий педагогик
билимлар. Ўз фанини
ўқитиш методикасини
билиш
Умумий психологик
билимлар.
Ўқувчиларнинг ёш ва
индивидуал психоло-
гик хусусиятлари.
Психодиагностика,
психокоррекция
Ўқувчига
муносабат
Ўрганувчи,
назорат
қилувчи, баҳоловчи
Тушунувчи, ёрдам
берувчи
Ўқитувчилар билан
муносабат
Иш бўйича ҳам
касбларнинг ўзаро
муносабати
Турли мутахассислар-
нинг ҳамкорлигига
асосланган ўзаро
муносабатлар
Маъмуриятга муносабат Бошлиқларга бўйсиниш Мустақиллик ва
ҳамкорликка интилиш
Ташқи белгилар
Ўзига ишонч,
ўқувчиларга
ҳукмронлик қилиш,
қатъийлик,
«ўқитувчилик овози»
Ҳамдардлик,
инсоний
муносабатларга
тайёргарлик,
хулқ-атворда
юмшоқлик
Бугунги кунда педагогик-психологик ахборотга, психологик билимларга эҳтиёж
сезаётган ўқитувчилар сони ортмокда. Жуда кўп ўқитувчилар мактабдаги энг оғир
масалалардан бири деб ўқитувчи муносабатини кўрсатмокдалар. Чунки жамиятимизда
бир-бири билан қаттиқ боғланган, лекин ўзаро танловда эркинлиги бўлмаган бошқа
жуфтлар бўлмаса керак. Ўқитувчиларнинг ёмон ўқитувчи ҳақидаги эътирозлари
кўпинча уни фанни
яхши билмаслиги билан эмас, балки ўқувчилари билан яхши
муомала-муносабатини ўрната олмаганлиги билан боғликдир.
Ўқитувчининг ўқувчисида билимга нисбатан қизиқишини орттириш унинг
ўқувчисига бўлган муносабатига, яъни ўқувчини унда турли вазиятларда намоён
бўладиган қайтарилмас ўзига хослик, ҳамда алоҳида шахс ёки берилган аниқ,
ижтимоий роль ёки вазифани бажарувчи оддий ўқувчи сифатида кўра
олишларига
боғлиқ. Ўқитувчи қанчалик ўз индивидуаллигини англаса ва буни ўз фаолиятида
ҳисобга олса, шунчалик у ўз ўқувчиларидаги ўзига хосликни кўра олади ва бундан
педагогик ўзаро муносабатида тўғри фойдалана олади. Бугунги кунда ўқитувчи ва
ўқувчи орасидаги муносабат кандай? Ана шу саволга жавоб олиш учун ўқувчилар
билан ўказилган анкета жавобларидаги фикрларнинг бир қанчасини келтириб ўтамиз.
Бажариладиган фикрлар
Do'stlaringiz bilan baham: