3. Боланинг қизиқишлари ва қобилиятларини ривожлантириш
Боланинг қизиқишлари ва қобилиятларини ривожлантириш ҳам психологик хизмат маҳсулдорлиги шароитларидан биридир. Биз ота-оналар
фарзандимиз улгурмаётган “жойни тўлдиришга” ҳаракат қиламиз, яъни химия, ёки математикадан улгурмаётган бўлса унга репититор ёллаб химияни
ёки математикани ўргатишга ҳаракат қиламиз. Биз боланинг “бўш жойини тўлдириш” эмас, балки боланинг қизиқишини, қобилиятини
ривожлантирсак, психологик хизмат маҳсулдор бўлади. Агар фарзандимиз шахматга қизиқса, уни шахмат тўгарагига беришимиз зарур, балки
ундан келажакда Рустам Қосимжоновдай жаҳон чемпиони чиқар. Амалий психолог болалар, ўқувчилар, талабаларнинг психик тараққиётдаги, хулқ -
атвор муомаласидаги нуқсонлар ва камчиликларни аста-секин тузатиш, коррекция қилиш дастурини ишлаб чиқаради ва амалиётга уни татбиқ этади.
Бунинг учун улар билан махсус машғулотлар ўтказади, ижодий қобилиятларни ўстириш мақсадида тренинглар олиб боради.
Шахснинг барча индивидуал психологик хусусиятлари каби қобилиятлар унга қандайдир табиат
томонидан туғма равишда, тайёр ҳолда берилмайди, балки ҳаёт ва фаолият жараёнида таркиб топади. Киши
дунёга ҳеч қандай психик хусусиятларсиз, фақат уларни орттиришга қаратилган умумий имкониятлар билан
келади, холос.
Ҳозирги пайтда истеъдод нишоналарини миянинг ва сезги органларининг микроструктураси билан
боғлайдиган назария энг маҳсулдор ҳисобланади. Шунингдек, истеъдод нишоналарини нерв жараёнларининг
айрим дифференциал хусусиятлари билан (нерв кучи, мувозанатлашуви ва ҳаракатчанлиги ўртасидаги
фарқларга қараб) ва шу билан олий нерв фаолияти турлари билан боғловчи гипотеза ҳам ҳақиқатга
яқинроқдир.
Булардан ташқари, қобилиятларнинг табиий асосларини нерв системасининг хусусий хусусиятлари
деб аталган хусусиятлар билан боғлайдиган, яъни айрим одамларда кўриш, бошқа одамларда эшитиш, учинчи
бир хилида эса ҳаракат соҳасида намоён бўладиган ўзига хос типологик хусусиятлар билан боғлайдиган
гипотезалар яна ҳам ҳақиқатга яқинроқдир.
Жиддий статистика қобилиятлар ва истеъдодларнинг ирсият йўли билан ўтишини исботлайдиган ҳеч
қандай далиллар бермайди. Қобилиятларнинг ирсият йўли билан ўтиши ҳақидаги илмий назарияга ҳам
қарама- қаршидир.
Гарчи қобилиятларнинг ривожи ҳар турли одамларда мутлоқо бир хил бўлмаган табиий шарт-
шароитларга боғлиқ бўлса ҳам, юқорида кўриб ўтилган истеъдод нишоналари ва қобилиятлар ўртасидаги
нисбат, қобилиятлар шунчаки табиат инъоми эмас, балки кишилик тарихининг маҳсули эканлигини
кўрсатади. Агар ҳайвонларда олдинги авлод ютуқларининг кейинги авлодга ўтказиб берилиши асосан
организмнинг ирсий морфологик ўзгаришлари орқали амалга ошса, инсонда бу ижтимоий-тарихий йўл билан,
яъни меҳнат қуроли, тил, санъат асарлари ва шу кабилар билан амалга ошади.
Қобилиятлар ва истеъдодларни шакллантириш муаммоси катта ижтимоий ва давлат аҳамиятига эга
бўлган масаладир.
Инсон қобилиятларини ривожлантиришнинг муҳим омиллари – барқарор махсус қизиқишлардан иборат.
Махсус қизиқишлар – бу инсоният фаолиятининг қандайдир соҳа мазмунига бўлган қизиқишлари бўлиб, бу
қизиқишлар ана шу турдаги фаолият билан касб тариқасида шуғулланиш мойиллигига ўсиб кўтарилади.
Билишга доир қизиқиш бу ўринда фаолият усуллари ва услубларини амалий равишда эгаллаб олишни
рағбатлантиради.
Бирор меҳнат ёки ўқув фаолиятида қизиқишнинг пайдо бўлиши бу фаолиятга нисбатан қобилиятларнинг
уйғониши билан чамбарчас боғлиқлиги ва қобилиятларнинг ривожланиши учун дастлабки замин сифатида
хизмат қилиши қайд этилган.
Шахс қобилиятларини ривожлантиришда барқарор, турғун, касбий махсус
қизиқишлар муҳим омиллар, воситалар тариқасида хизмат қилади. Махсус
қизиқишлари инсон фаолиятидаги у ёки бу соҳанинг (тармоқнинг) мазмунига
нисбатан интилишидан иборат шахсий фазилат, ички туртки, ҳаракатлантирувчи
кучдир. Бундай махсус қизиқишлар турлича фаолият билан касбий тайёргарлик
сифатида шуғулланиш мойиллигига ўсиб ўтади. Билишга оид қизиқиш (фан
асосларини эгаллашга йўналтирилган ички туртки) фаолият усулларини амалий
жиҳатдан ўзлаштириб олишни ва янги вазият, шароитга кўчиришни тақозо қилади,
рағбатлантиради ҳамда шахсда ўзини ўзи бошқаришни таъминлашга ёрдам беради.
Қобилиятнинг ривожланиши шахснинг таркиб топиши билан узвий уйғунликка
эга бўлиб, инсон камолоти ҳар иккала омилнинг бирикувини талаб қилади.
Истеъдодли ўқувчилар ва талабалар шаклланиши ижтимоий муҳит, ижтимоий
институтлар, маънавият асослари ҳамда ўзини ўзи намоён этиш, ўзини ўзи кашф
қилиш, ўзини ўзи ривожлантириш асосида амалга ошиши одатий ижтимоий
психологик қонуният тариқасида хизмат қилади.
Қобилият ҳар бир болада ҳар хил соҳага йўналган бўлади. Лекин буни болалар очиқдан-очиқ намоён
қилавермайдилар. Баъзида эса катталарнинг ота-оналар ва ҳаттоки ўқитувчи-мураббийларнинг эътиборсизлиги,
шароит ва имкониятларнинг ноқулайлиги туфайли болаларнинг қизиқишлари ривожланмай қолиб кетади.
Бундай қобилият ҳаммада ҳам бўлавермайди. Истеъдод- талант, ниҳоятда зўр қобилият, бирор соҳада юксак
даражадаги лаёқат. У идрок, тасаввур, тафаккур, хотира, кузатувчанлик бениҳоя ўсганлигида, воқеа-
ҳодисаларнинг янги қирраларини, уларнинг замиридаги мураккаб алоқадорликни кашф этишда кўринади.
Киши билимларни ўзлаштиришини, назарий ва амалий масалаларни ҳал этилиши, ижоди, ўз билим ва
малакаларни турмушга татбиқ қила билишидан унинг истеъдодини билиш мумкин.
Ривожлантирувчи ўйин дидактик материал билан исталган ҳаракатлар эмас, у мажбурий ўқув
машғулоти усули ҳам эмас. Бу ўзига хос, тўлақонли ва болалар учун етарлича мазмунли фаолият бўлиб, ўз
таъсир мотивлари ва ҳаракат усулларига эга.
Бугунги кунда ривожлантирувчи ўйинларга оид адабиётлар талайгина, бироқ болалар билан
машғулотларнинг муайян дастурини тузишда айрим ўзига хос жиҳатларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ:
Бу жиҳатлар:
- болада катталар билан ҳамкорликдаги фаолиятга эҳтиёж мавжуддиги;.
- мазкур ёш даврининг маълум психик функциялар ва шахсий сифатлар ривожланиши учун
сензитивлиги;
- энг яқин ривожланиш зонаси.
Болалар боғчаси турли ёш гуруҳлари болалари билан ривожлантирувчи машғулотлар мақсад ва
вазифалари анъанавий, болалар қандайдир янги билим ва малакаларни эгаллайдиган машғулотлардаги каби
эмас. Ривожлантирувчи ўйин ва машғулотларнинг мазмуни боланинг психик ривожланишини олдинга суриш,
унинг идроки, диққати, хотираси, тафаккури, нутқи, ҳаракат соҳаси, ихтиёрий хулқ, атвори, яъни бола
томонидан асл ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштириш асосини ташкил этадиган психик функциялар ва
шахсий сифатларни такомиллаштиришдир.
Ота - оналар ва болалар боғчаси персонали онгига етказиш муҳимки, психолог иши болани ўқитиш
эмас, балки уни ривожлантиришга қаратилган. Бу иш эса анчагина секин кечади ва ижобий натижага
бирданига эришилмайди, балки атрофдагилар учун сезилмасдан, яширин намоён бўлиши ҳам мумкин.
Психолог иши натижалари зоҳирий намоён бўлади, масалан, атрофдагилар хулқ-атворидаги айрим нохуш
шакллар йўқолгани, бола илгари бажара олмаган фаолият турларини бажариш учун қобилиятлар пайдо
бўлганини сезмайди.
Махсус ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, бошланғич синф ўқувчиларида ёрқин индивидуал фарқларни кўриш мумкин. Бу улар
ўқув фаолиятида кўзга ташланади. Ўқув фаолиятида бошланғич синф ўқувчиларининг умумий ва махсус қобилиятлари биринчи ўринда туради.
Тажриба ўтказилган болаларнинг 80 %ида қандайдир муваффақиятга эришилган. Шундай қилиб, махсус қобилиятларни ўқувчилар индивидуал
фарқларининг асоси сифатида қараб, ўқув-тарбия ишларида уларни ҳисобга олиш зарур. Ўқувчиларнинг шахсий ва психик ривожланишида умумий
махсус қобилиятлар муҳим омил ҳисобланади. Ўқувчи қизиқишлари ва қобилиятларини англаши, уларнинг қанчалик ривожланганлигидан қатъий
назар умуман шахснинг шаклланишига катта таъсир кўрсатади.
Иқтидорли болалар билан ишлашда психологлар иқтидорнинг тузилишини белгилайдиган асосий
омилларни билишлари лозим. Булар қуйидагилар:
умумий интеллектуал ёки ақлий қобилиятларнинг юқори даражаси;
билиш мотивининг доминантлиги - бошқа мотив турларидан устунлиги;
янги предметлар, вазифалар, воқеа-ҳодисаларга дуч келганда, муаммони қўйилиши ва ечимини
топишда ижодий фаолликнинг намоён бўлиши.
Иқтидорнинг эрта намоён бўлиши икки ёшдан олти ёшгача кузатилади. Бундай болалар икки-уч ёшдан
ўқишга интиладилар, уч-тўрт ёшда ўқишни ва санашни биладилар, беш-олти ёшда сўзларни ва унча катта
бўлмаган жумлаларни ёза оладилар. Мактабгача ёш даврида иқтидорли болалар бошқалардан интеллектнинг
ривожланиш даражаси билан ажралиб турадилар. Ўзларининг жуда фаоллиги, кўплаб савол беришлари,
қизиқувчанлиги, катталардан оладиган маълумотни осон эслаб қолиши ва қайта айтиб бера олиши билан
бирга, бой тасаввурга эгадирлар. Иқтидорли болалар кўп ҳолларда турли ҳисоб-китобларга қизиқадилар, шеър
ёки эртаклар тўқийдилар, мусиқа асбобларини чаладилар, шахмат ўйнайдилар, расм чизадилар, қўшиқ
айтадилар ва рақсга тушадилар. Етти ёшдан ўн ёшгача бўлган даврда болалар кўп ҳолларда коллекция
йиғишга (маркалар, медаллар, севимли мультфильм ва кино қаҳрамонларининг расмлари ва ҳ.), қоғоз, ёғоч ва
бошқа материаллардан турли предметларнинг лойиҳаларини ясашга қизиқадилар.
Иқтидорли болалар 3 ёшдан 5 ёшгача барча номаълум бўлган нарсаларга ва янгиликларга нисбатан
мустақил равишда жавоб ахтаришда фаоллик кўрсатиб, катталарга турли саволлар берадилар. Бу саволларга
берилган жавоблар орқали атроф оламни, воқеа-ҳодисаларнинг сабаб ва оқибатларининг боғлиқлигини
англайдилар, шахсий хатти-ҳаракатларини онгли равишда бошқара оладилар.
3-ёшли болага хос бўлган хислатлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |