“Сервис” илмий-амалий журнал


-жадвал  Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларининг ўсиш суръатлари



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

1-жадвал 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларининг ўсиш суръатлари 
(олдинги йилга нисбатан, фоизда) 
Хизмат турлари 
2012 й. 
2013 й. 
2014 й. 
2015 й. 
2016 й. 
Жами хизматлар 
126,6 
121,0 
110,8 
113,4 
112,5 
Шундан: савдо ва уму-
мий овқатланиш хиз-
матлари 
132,5 
126,8 
111,2 
115,7 
113,1 
Транспорт хизматлари 
121,1 
112,7 
106,2 
107,1 
107,9 
Алоқа ва ахборотлаш-
тириш хизматлари 
151,5 
140,1 
118,2 
129,0 
131,2 
Молия 
ва 
банк 
хизматлари 
123,8 
132,2 
119,9 
122,6 
123,0 
Туристик 
саёҳат 
хизматлари 
122,3 
126,3 
101,7 
112,7 
113,0 
Меҳмонхона 
хизматлари 
133,5 
122,5 
107,3 
109,0 
110,3 
Маиший ва коммунал 
хизматлар 
109,3 
108,4 
110,8 
110,3 
111,0 
Автомобилларни 
таъмирлаш ва бошқа 
техник хизматлар 
138,7 
139,2 
121,3 
124,4 
119,0 
Бошқа хизматлар 
142,5 
130,6 
117,6 
120,5 
115,6 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида 
ҳисобланган. 
Республикамизда мустақилликдан сўнг амалга оширилаётган иқтисодий 
ислоҳотлар негизида вужудга келаётган янги иқтисодий муносабатлар хизмат 
кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун қулай имкониятлар яратди. Яъни, 
иқтисодий ислоҳотлар хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари 
фаолиятини такомиллаштириш, янги хизмат кўрсатиш шакллари ва усулларининг 
вужудга келишига имконият яратди.
Бугунги кунда хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти иқтисодий 
жиҳатдан ишлаб чиқаришга қараганда самарали бўлиб бормоқда, чунки хизмат 
кўрсатиш корхоналарида молиявий маблағларнинг айланиши ҳам тезроқ ва энг 
асосийси дастлабки фаолиятни бошлаш учун кам пул маблағлари талаб этади. 
Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида сервис 
хизматлари сони ва сифатига қўйилаётган талаблар ошиб бормоқда. Ривожланган 
давлатлар тажрибасининг қўлланилиши хизматларга бўлган талабнинг ошишига 
олиб келди. Бу ўз навбатида, истеъмол бозори таркибида ўзгаришларни вужудга 
келтирди. Аҳолининг айрим қатламлари моддий фаровонлигининг ошиши 
натижасида хизматларга ўзларининг талаблари ва эҳтиёжлари мавжуд бўлган 
истеъмолчиларнинг янги категорияси вужудга келди. Моддий жиҳатдан 
таъминланган истеъмолчилар ўзларининг ҳаёт қулайликларини оширишни 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
40 
таъминлайдиган 
турли 
ассортиментдаги 
хизматларга 
катта 
талабгор 
ҳисобланишади. Шу сабабли айрим хизмат кўрсатиш корхоналари ўз фаолиятини 
айнан аҳолининг ушбу талаблар ва эҳтиёжларини қондиришга қаратадилар.
Ҳозирги шароитда амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий иқтисодиёт 
самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим. Унинг таркибий қисми бўлиб 
ҳисобланган хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш аҳолини хизмат 
сифатини ошириш, унинг турли хилдаги талабларини қондириш муҳим 
йўналишлардан бири ҳисобланади.
Ялпи ички маҳсулотнинг кейинги йиллар мобайнида нисбатан ўсиш 
тенденцияси (ўтган йилга нисбатан 2000 йилда – 3,8%, 2016 йилда – 7,8%) 
республикамизнинг 
барча 
соҳаларида 
кузатилди. 
Жумладан, 
ҳудуд 
иқтисодиётининг барча соҳа ва тармоқларида олиб борилаётган туб ислоҳотлар 
кейинги йиллар мобайнида ўзининг ижобий натижаларини бериб келмоқда. 
Мамлакатимиз иқтисодиётида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариши ўтган йилга 
нисбатан 2000 йилда 104,2%ни, 2016 йилда эса 106,6%ни ташкил этди. Худди 
шундай ўсиш суръатларини бошқа соҳа ва тармоқларда ҳам кўришимиз мумкин, 
яъни таҳлил этилаётган йиллар мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб 
чиқариш 2016 йилда 48431,1 млрд. сўм, ишлаб чиқарилган хизматлар ҳажми 
90991,7 млрд. сўм, аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар ҳажми 28038,9 млрд. 
сўм, қурилиш-пудрат ишлари 29265,8 млрд. сўм, асосий капиталга киритилган 
инвестициялар ҳажми 49476,8 млрд. сўмни ташкил этган (2-жадвал). 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish