“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
Аннотация: бозор иқтисодиёти шароитида амалга оширилаётган иқтисодий 
ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири миллий иқтисодиётнинг таркибий қисми 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
38 
бўлган хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт сифатини янада 
яхшилашдан иборатдир. Ушбу масаланинг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда мақолада 
аҳолига маиший хизмат кўрсатиш инсоннинг кўп томонлама эҳтиёжларини қондиришга 
қаратилган тизимни такомиллаштириш механизмлари ўрганилиб тегишли таклиф ва 
тавсиялар ишлаб чиқилган. 
Калит сўзлар: ижтимоий меҳнат, истеъмол бозори, меҳнат бозори, иш билан банд 
бўлганлар, корхона ресурсларини самарали бошқариш. 
Бозор иқтисодиёти шароитида амалга оширилаётган иқтисодий 
ислоҳотларнинг асосий йўналишлардан бири миллий иқтисодиётнинг таркибий 
қисми бўлган хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт 
сифатини янада яхшилашдан иборатдир. Унинг турли хилдаги талабларини 
қондириш муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Чунки мамлакатимизнинг 
ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ушбу соҳанинг ривожи муҳим аҳамиятга эга.
Шу нуқтаи назардан Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “… 
хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни 
шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган 
хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари 
ҳисобига тубдан ўзгартириш”
1
долзарб масала ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб чиқариш 
ҳажмини ошириш ижтимоий меҳнат муносабатларининг амалга оширилишида 
назарий ва амалий жиҳатдан энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. 
Шунингдек, бу иқтисодий муносабатлар тизимида мураккаб ва муаммоли энг 
муҳим назарий тушунча бўлиб, меҳнат бозори ва меҳнат билан банд бўлган 
шахслар билан бевосита боғлиқдир.
Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб чиқариш фаолияти мураккаб ва кўп 
қиррали жараён ҳисобланади. Ушбу жараён корхона ходимларини ва 
ресурсларини самарали бошқариш, ишлаб чиқариш стандартларига риоя қилиш, 
меҳнат унумдорлигини ошириш орқали таъминланади. Бу эса хизмат кўрсатиш 
корхоналарида меҳнатни илмий асосда ташкил этиш, бошқариш ва меҳнат 
ресурсларидан 
фойдаланиш 
самарадорлигини 
ошириш 
механизмларини 
такомиллаштиришни талаб этади. 
Бозор муносабатлари шароитида ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрса-
тилган хизматларнинг рақобатбардошлилигига эришишнинг асосий йўналиш-
ларидан бири – ташкил этиш, нормалаш ва шулар асосида ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ва меҳнат унумдорлигини ошириш катта аҳамиятга эга. 
Бизга маълумки, Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларининг 
ўсиш суръатлари маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, ривожланган 
мамлакатларда хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси 
мунтазам ўсиш тенденциясига эга.
Натижада сервис иқтисодиётининг фарқ қилувчи хусусияти сифатида 
ахборотлар алмашуви ҳал қилувчи рол ўйнай бошлади. Шунингдек, ҳозирги 
кунда хизмат кўрсатиш соҳаси ахборотларни тарқатувчи ва ундан фойдаланувчи 
тармоққа айланиб бормоқда. Масалан, бугунги кунда 63,0 фоиз хизматлар 
интеллектуал хизматлар категориясига киритилади. Масалан, АҚШда 1991 йилда 
компьютер ресурслари бизнесининг 76,6 фоизи хизмат кўрсатиш соҳаси 
ҳиссасига, фақатгина 11,9 фоизи компьютерлардан интенсив фойдаланувчи 
хизмат кўрсатиш тармоқлари ҳиссасига тўғри келган. 
1
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли 
Фармони, 1-илова, 4.1-банд. 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
39
Мамлакатимизда сўнгги 5 йил мобайнида йилига ўртача 50,0% ўсишни 
таъминлаётган ахборот коммуникация технологиялари соҳасида хизмат кўрсатиш 
жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Натижада хизмат кўрсатиш 
соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2012 йилдаги 26,6 фоиздан 2013 
йилда 21,0 фоизга ўсди. 2014 йил якуни билан бу кўрсаткич 10,8 фоизга етди. 
2015 йил эса 13,4 фоизга ўсганини кўришимиз мумкин. Шунингдек, 2016 йилда 
жами кўрсатилган хизматлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 12,5 фоизга ошган. 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish