37
бўладиган умргузаронликнинг асосий тамал тошидир, инсон ҳаётининг мазмуни,
маъноси в қадрини белгилайдиган объектив жараёндир.
Умуминсоний қадриятлар (айниқса, уларнинг идеал шакллари) омилкор
фаолиятга чорловчи оптимистик ғоялар, шиорлар ролини ўйнаши ҳам мумкин. Бундай
ҳолда улар кишини амалий ишлар қилишга ундайдиган, унинг фаолиятига маъно ва
мазмун бағишлайдиган, мақсадини аниқлаш имконини берадиган, бирор жараёнга,
жамиятда амалга оширилаётган вазифаларга нисбатан шахс ёки ижтимоий
субъектларнинг қандай муносабтад бўлаётганини аниқлаш имконини берадиган
мънавий мезонга айланади. Одамлар ўзлари ва атрофдагиларнинг амалий фаолиятини,
бирор соҳадаги хатти-ҳаракатларини ана шу мезонлар билан солиштириб кўриб
мулоҳаза юритадилар, хулоса чиқарадилар, уларга баҳо берадилар.
Баъзан айрим киши ёки бирор гуруҳнинг у ёки бу қадриятни барқарор қилиш
мақсадида олиб бораётган фаолияти умуминсонийлик мезонига тўғри келмаслиги ҳам
мумкин. Масалан, ҳамма араб халқлари, славянлар, туркийзабон халқлар ва бошқа кўп
миллатли халқлар бир-бири билан умуммаданий қадриятлардан бири, дўстликнинг
оддий қўшничилик доирасига сиғмаслиги, унинг кенг қамровли
умуммиллий
жиҳатлари борлигини инкор этиш қийин. «Араб дунёси»нинг («турк дунёси»,
«славянлар дунёси» ва ҳ.к.) мустаҳкам иттифоқчилик ва ҳокисор қўшничилик
муносабатларини ўрнатиш асосида умумиллий дўстликнинг жаҳон ҳамжамияти
манфаатларига тўғри келадиган жиҳатларини, ижобий қирраларини намоён қилиш
борасидаги уринишлари умуминсонийлик мезонларига мос келиши лозим эди. Гўёки
айнан ана шу мақсадга қаратилган араблар дунёсинибирлаштириш тўғрисидаги
хулосани нотўғри талқин қилиш, оқибатда Ироқ томонидан Қувайтнинг босиб
олинишига сабаб бўлди (1990 йил). Бир қарашда жуда ҳокисор бўлиб кўринган
юқоридаги ғояга асосланган амалий ҳаракат ва усул баҳсли бўлиб чиқди. Бу ерда
маданий бирлик ва дўстлик туйғуси билан боғлиқ қадриятларни барқарор қилишга
қаратилган аниқ фаолият ва хатти-ҳаракатни умуминсонийлик талабларига мос
келтириш тўғрисидаги умумий қоида бузилди: гўё яхшилик байроғи остида олиб
борилган аниқ ҳаракат усули (яъни уруш) умуминсоний қадрият бўлган
тинчлик ва
миллий озодлик талабларига мо келмай қолди.
Аслида қардош халқларнинг бир-бири билан маънавий яқинлиги асосида, улар
ўртасидаги умуммиллий биродарлик занжирларининг мустаҳкамланиб бориши,
тарихий жараёнлар натижасида ажралиб яшаётган миллатннг қўшилиши умуминсоний
қадриятлар ва уларнни барқарор қилиш амалиёти талабларига мос келиши лозим. Шу
маънода, бир неча ўн йиллар иккига бўлиниб яшаган Вьетнам халқи бирлашганлиги,
икки герман давлатлари ва немис халқи қўшилганлиги, корейс халқлари сифларида
бирлашиш ғоялари кучайиши, туркийзабон халқлар умумиллий алоқаларининг янги
босқичга кўтарилиши, қадимги Рим империяси ўрнида воқеликка айланган «Европа
мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлиги» (Маастрихт шартномаси, 1993 йил)
тобора
ўсаётганлиги миллийлик борасидаги умуминсоний қадриятларни барқарор қилишнинг
замонамизда юзага келаётган аниқ шакллари сифатида талқин қилиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: