27
-Шуни билганимиз учун ҳам орқадан туртиб, ўзимизни танитиб қўйдик…
Президентлар худди болалардек қийқириб кула бошлашди. “Батя” қизариб кетди.
Нимадир демоқчи бўлди. Лекин “Нурсултон Абишич” тўхташни билмасди:
-Бизникиларнинг ҳаммаси ўзимиздан, шунинг учун бир хил,
сизники каби термагул
эмас!
Тағин кулги бўлди.
-Илтимос қилсалар ўзларига ўхшаганлардан бир-иккита ташлар эдик,-деди қорақош
киши.
-Ҳамма гапирса ҳам сен жим тур, Имомчик, ўзингни у томонга мен ташалагану энди сен
бу ёққа ташлайдиган бўлдингми?-деди “батя”.
-Ташла ташлашни мажлисдан кейин кўрамиз!-деди у.-Тағин ташлаб қочманг!
-Мажлисга кирмасак шу ерда ҳам ташлаб юборасизлар!-деб Путин олдинга қараб юрди.
Қолганлар унга эргашдилар.
Путин ҳақида кўп қизиққандим. Негадир уни биринчи кўришим бўлсада ҳаяжон
босмади. Унинг кураш услуби ўзига хос. Ҳеч бир рақиби уни енгиш учун майдонга
тушмайди. У енгилишни истаган одамни енгишга уринади. Биз ҳам Тайванда устага
енгилишни истардик. Чунки ундан қўрқардик. У аста-секин биздан ана шу қўрқувни
силиб олганди.
Президентлар кула-кула ичкарига киришди. Биз эшик ёнида қолдик. Фотомухбирлар
кириб чиқишгандан кейин бир киши келиб, биттадан тансоқчи бориб орқада ўтирсин,
деди.
“Отарчи”нинг тансоқчисини шу ерда кўрдим. У тинмай менга қарарди ва масхара
қилгандек тиржаярди. Унинг гавдаси меникига қарийб иккита келади. Қўллари ҳам
оёққа ўхшайди Бўйни ҳўкизники
каби семириб, елкаси билан бошининг орасида жой
қолмаган. У кўпроқ оғир тош кўтарувчини эслатади. Балки бокс ҳам тушар, каратени
ҳам билар, аммо тайчидан хабари йўқлиги аниқ.
Тайчининг бошқа Узоқ Шарқ ўйинларидан фарқи кўп. Курашга киришдан олдин
бошингдан кўринмас ип билан кўкка боғланасан. Оёқларинг ерга осилган.
Бутун
вужудинг халта. Осиб қўйилган халта. Ана шуни ҳис қолган ҳолатда ўзингни
бошқаришинг керак. Бир зумда халтадан одамга, одамдан тайчи жангчисига айланишинг
лозим.
28
“Дунёда миллионлаб одамлар турли курашларни ўрганадилар. Лекин миллионтадан
биттасигина тайчини ўргана олади” дерди уста Вун.
Тайчи инсоннинг кўзга кўринмас қувватини ишлатадиган иқтидор. Энг кўп энергия
чақалоқда бўларкан. Инсондаги бу қувватнинг гавдага, мускулларга алоқаси йўқ. Уни
ишга солиш учун каллада бошқарув иродаси бунёд этилиши керак. Шунинг учун ҳам
чақалоқ бу қувватни ишга сололмайди.
Тайчининг иккинчи қоидаси шуки, душманнинг қувватини ҳам ўзига қарши ишлатиш
даркор. Унинг ҳаракатларини ўрганиб, қуввати келадиган йўналишга кириб олиб, кучни
ўзига қайтариш туфайли зарбани икки карра кўпайтириш мумкин.
“Отарчининг” тансоқчиси ҳам халта. Унда бу халтани жангчига айлантириш қобилияти
йўқ. Қобилияти бўлганда бунчалик беписанд қараб, тиржайиб, масхара қилмаган
бўларди.
Ҳар қандай енгилмас одамни енгадиган бошқа енгилмас одам бўлади. Ҳар қандай
кучдан устунроқ куч бор. Тайчининг бу фалсафасини билган киши рақибини масхара
қилмайди. Ҳатто унинг қанақа “ёнғоқ”лигини чақиб кўрган бўлсада, ҳисларини
яшириши керак. Шунинг учун унга қарамай қўйдим.
Путиннинг орқасида ўтирган тансоқчи диққатимни тортди. Кексароқ, аммо ҳамма
нарсани биладиган. Жуда босиқ, бировга парво қилмайдиган, ўзига ишонадиган одам. У
курашчидан ҳам кўпроқ устага, тренерга ўхшарди. Қараб турганимни сезди ва
“диққатинг президентингда бўлсин” дегандек қошини қимирлатиб қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: