111
Мактабгача таълим мажбурий эмас, лекин кўпгина ФЕда
ривожланишда орқада қолган болалар учун мажбурий ҳисобланади.
Болалар боғчалари таълимнинг қуйи босқичи ҳисоблансада, лекин у давлат
тизими таркибига кирмайди. Боғчаларни маблағ
билан таъминлаш турли
жамоат ташкилотлари, хайрия бирлашмалари,
корхоналари, хусусий
шахслар, диний муассасалар зиммасида. Германияда 3 ёшдан 6 ёшгача
бўлган болаларнинг 80% боғчаларга қатнайдилар.
Болалар боғчаси олмонлар бошлаб берган ва кўпгина хорижий
мамлакатлар томонида ўрганилиб, қабул қилинган муассасадир. У
юқорида таъкидлаганимиздай,
давлат тизимига эмас, балки ёш авлодни
қўллаб-қувватлаш муассасалари тизимига киради. 1996 йилдан бошлаб
болалар боғчасига қатнаш учун хуқуқий меъёрлар ишлаб чиқилди. Болалар
боғчасига фарзандларни бериш ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Болалар боғчасига қатнаш учун ота-оналардан уларнинг даромадига қараб
маълум миқдорда тўлов олинади.
Мактабгача болалар боғчаси тайёрлов синфлари ва кириш гуруҳлари
мактаб таълимининг биринчи босқичига киради.
Мактаб таълими
Германия бошланғич синф таълим олувчисига илк ўқиш куни
ширинликлар ва керакли мактаб қуролларидан иборат “мактаб совғаси
(кулёк)” берилади.
Германияда мажбурий мактаб таълими 6 йилдан 19 йилни ўз
ичига
олади, демак мактабда таълим умуман олганда 13 йилни ташкил этади. Бу
муддат тугагач, имтиҳонларни муваффақиятли топшириб бўлиб, таълим
олувчи битирув гувоҳномасини олади ва олий ўқув юртига кириш
хуқуқига эга бўлади.
Германияда ҳар бир мактаб ўз Федерал Ери ҳокимиятига бўйсунади.
Шу боис дастурлар, қоидалар ва ҳатто ўқитиш давомийлиги мамлакатнинг
турли Федерал Ерида турлича. Германияда
мактаб таълим тизими икки
босқичли тизим бўлиб, бошланғич мактаб (Primastufe) ва ўрта таълим
муассасалари (Sekundastufe)дан иборат. Кундузги мактабга 9 йил, баъзи
Федерал Ерларда 10 йил ўқиш мажбурий. Бу муддат тугагач, кундузги
мактабнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттиришни истамаган 18
ёшгача бўлган таълим олувчилар касбий таълим мактабларида ўқишлари
шарт.
ГФРда Федерал Ерлар таълим тизимининг асосий таркибий қисмлари
учун жавоб беради. Барча давлат мактабларида ўқиш бепул. Таълим
олувчиларга қисман бепул ўқув қўлланмалар ва дарсликлар берилади.
Диний фанларни ўқитиш мажбурий эмас. Таълим олувчи 14 ёшида бу
112
фанни ўқиш ёки ўқимасликни ўзи танлайди.
Таълим спектри Федерал
Ерларнинг молиявий ёрдамидан фойдаланувчи турли ташкилотларнинг
хусусий мактаблари билан тўлдириб борилади.
Германияда мактаб таълими қуйидаги мактаб типларига бўлинади:
1. Бошланғич мактаб (Grundschule)
2. Йўналиш мактаблари (Orientierungstufe)
3. Асосий мактаб (Hauptschule)
4. Реал мактаб (Realschule)
5. Гимназия
6. Умумий мактаб (Gesamtschule)
7. Махсус мактаб (Sonderschule)
Бошланғич мактаб-таълим тизимининг пойдевори ҳисобланади. Бу
таълим босқичининг вазифаси-болаларга таълимни давом эттиришга
имкон берувчи билимлар асосини беришдир. Бошланғич мактабдан сўнг
таълим олувчилар йўналиш босқичидаги мактабларга ўтадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: