Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/119
Sana25.02.2022
Hajmi3,51 Mb.
#268098
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА-1

Германияда олий таълим 
Германия олий ўқув юртлари ўзининг кўп асрлик анъаналари ва буюк 
маърифатпарварлари билан фахрланади. Университет таълимининг 
реформатори Вильгельм фон Гумбольдт жорий қилган “илм-фан ва таълим 
бирлиги” тамойили ҳануз амалда бўлиб, бу ўз навбатида илмий 
изланишлар билан ўқитувчилар ҳам, талабалар ҳам шуғулланиши 
лозимлигини кўрсатади. Бугунги кунда мазкур идеал қараш бирмунча 
ўзгарган бўлиб, талабалар фойдали касб ва амалий кўникмалар эгаллаш 
тарафдоридирлар. Шу боис ҳам Германияда “олий махсус мактаблар” 
(Fachhochschulen) жуда оммалашган, унда ўқиш муддати кам, ўқув 
дастури университетларга қараганда амалиётга яқинроқ. 
ГФР таълим тизими умумевропа таълим тизимига интеграциялашган: 
ўқув муассасаларининг барча турлари Европа Иттифоқи (ЕИ) дастурини 
амалга оширишга мўлжалланган, ЕИ давлатлари таълим стандартлари 
унификация (бир хиллаштириш) қилинган, дипломлар бу давлатларда 
кучга эга. Германия узоқ даврлардан бери фан ва маданият маркази 
сифатида машҳурдир. Шиллер, Гёте, Шнегер, Гумбольдт, Кант, Гегель ва 
бошқалар каби буюк шоирлар, ёзувчилар, философлар ва жамоат 
арбоблари ҳаммага таниш. Германияда ўрта асрларда ташкил топган 1-
университет мавжуд. Энг қадимий университет бу Гейдельберг 
университети бўлиб, 1386 йил ташкил топган. 1388 йил ташкил топган 
Кёльн университети қадимий университетлардан саналади. Бу ўқув 
муассасалари қадимий анъаналари ва классик таълими билан машҳурдир.
Ҳозирги кунда университетлар ва бошқа олий ўқув юртлари сони 
сезиларли даражада ортди, таълим тизими ҳам ўзгарди. Аввалгидай 
гуманитар таълим анъаналари муҳим ўринни эгаллайди, лекин техник 


110 
таълим, назария билан амалиёт бирлиги, фанлараро таълим ҳам биринчи 
ўринга чиқмоқда. Олий ўқув юртлари фан ва техниканинг охирги 
ютуқларийўналишларни акс эттирувчи дастурларни киритмоқдалар. Шу 
мақсадда ўқув режалари қайта кўриб чиқилмоқда.
Германияда 300дан ортиқ олий мактаблар бўлиб, улар 16та Федерал 
ерларда жойлашган. Шулардан Гейдельберг университети энг қадимий 
бўлиб, 1385 йил ташкил топган. Турли мутахассисликлар бўйича 400дан 
ошиқ ўқув дастурлари жуда кенг танлаш имконини беради, бунда истаган 
мутахассисликни эгаллаш ва фанлараро тадқиқотлар ўтказиш мумкин.
Германия ОЎЮларида “академик эркинлик” ҳукмрон, яъни қатъий 
ўқув режа йўқ, мажбурий маърузалар кам, талабаларнинг танлов 
имконияти кўп. Шу боис ҳам ўз юртида қатъий тартибга ўрганган чет 
эллик талабалар ўқув йилининг бошида бирмунча қийналадилар. Бу ҳақда 
АҚШнинг Висконсин штатидан келган Джон Вульф “Мустақил ишлашга 
ўзингни тайёрла. Бу ерда профессорларни АҚШдагига нисбатан камроқ 
кўрасан. Устингдан назорат ҳам йўқ. Мен бу ерда билимни ўқитувчи учун 
эмас, ўзим учун эгаллаш лозимлигини ўргандим”-дейди.
Германия Федератив Республикасининг “Таълим тўғрисидаги асосий 
қонунига” кўра ҳар бир фуқаро ўз шахсини эркин ривожлантириш, ўз 
иқтидори, мойиллиги ва қобилиятига қараб мактаб, ўқиш жойи ва касб 
танлаш хуқуқига эга. Таълим соҳасидаги бундай сиёсатнинг мақсади ҳар 
бир шахснинг қизиқиши ва талабларга жавоб берадиган малакали 
тайёргарликни олиш имконини беришида имкон қадар кўпроқ ёрдам 
беришдан иборатдир.
Германияинг ҳар бир фуқароси бутун ҳаёти давомида умумий, олий ва 
касбий таълим олиш имкониятига эга. Чунки Германия юқори 
ривожланган саноат давлатларидан бири бўлиб, юқори малакали 
мутахассисларга эҳтиёж катта. Германия хукумати турли соҳаларда 
сифатли мутахассис кадрларни тайёрлашга манфаатдор. Шу боис немис 
таълим тизимининг ривожланишига катта миқдорда маблағ ажратилади.

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish