Магистрлик диссертацияси илмий тадқиқот натижаларини амалий аҳамияти
ва тадбиқи: Диссертация мавзуси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишлари
Андижон давлан университети талабалари билан жисмоний тарбия, спорт ва
соғломлаштириш жараёнларига тадбиқ этилди. Олинган натижаларга мувофиқ Олий ўқув
юртлари талабалари билан ташкил этилган жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш
тадбирлари уларни жисмоний баркамол маънавий етук қилиб тарбиялаш билан бирга
замон талабларига мувофиқ бўлган мутахассислар бўлиб етишларини кафолатлайди.
Жисмоний тарбиянинг мақсади талабаларни жисмонан шакллантириш ва уни касбга,
турмушга ва хаётга тадбиқ этишдир.
9
Машғулотлар жараёнида жисмоний тарбия ва спорт сохаси бўйича ўз олдига
қуйидаги тарбиявий умумтаълим, соғломлаштириш каби мақсадларни қўяди:
-
соғлом хаёт кечириш учун жисмоний тарбия машғулотлари билан
мунтазам шуғулланиш, кун тартибига риоя қилиш, кунлик ҳаракат
меёърига бўй суниш ва уни бажариш;
-
назарий ва амалий билимларни жисмоний тарбия машғулотлари орқали
ҳаракат малакаларини шакллантириш ва такомиллаштириш.
-
Жисмоний имкониятларни тўлиқ қўллаш, касалликларнинг олдини олиш,
соғликни сақлаш ва уни мустаҳкамлаш, ўз-ўзини химоялаш;
-
Жисмоний тарбиянинг назарий билимларини унинг услуб ва
кўрсатмаларини эгаллаш, жисмоний машғулотлардан тўғри фойдаланиш
ва келгуси йўриқчи ва ҳар хил ўйинлар бўйича хакамлар хайъатига аъзо
бўлиш ва мусобақаларда хакамлик қила билиш ва уларни ташкил қилиш
малакаларига эга бўлиш.
10
I.БОБ. ТАЛАБА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАДБИРЛАРИНИНГ
МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
Умумий компентенция органлари-ўз тармоқларида жисмоний тарбия ҳаракатига
раҳбарликни амалга оширадиган кичик ва катта бизнес ташкилотлар, вазирликлар,
қарамоғидаги бошқармалар.
Жамият ривожланишида юзага келган тарихий вазият жамоатчиликнинг жисмоний
тарбия ва спортни бошқаришда қатнашиши учун аниқ имкониятлар яратди, бу жисмоний
тарбия ҳаракатини бошқаришда мустақил бошқариш шаклини ривожлантиришга ёрдам
берди. Шундай тарзда бошқаришининг жамоатчилик шакли пайдо бўлади, у ҳозирги
замонда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Жисмоний тарбия ва спорт жамоатчилик шаклида
ишларни ташкил қилиш шундай тавсифланади, у раҳбар органларнинг сайланишлилиги,
мустақил фаолият кўрсатиши, ихтиёрийлиги асосида олиб борилади, бу ўз навбатида
ижодий ташаббускорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Жамоатчилик жисмоний
тарбия ташкилотлари фаолияти касаба уюшмалари бошқа жамоа ташкилотлари
томонидан бевосита бошқарилиб турилади. Мустақиллик шаклларининг функциялари
кенг ва ҳар томонламадир. Бу - юқори даражада спортни ривожланиши ва
такомилланишни таъминлаш, юқори малакали спортчиларни тайёрлаш, меҳнат ҳамда дам
олишни тўғри ташкил қилиш, соғликни мустаҳкамлаш ва ижодий умрбоқийликни сақлаш,
ёшларни спорт турларига жалб қилиш ва турли ёшдаги аҳолини жисмоний тарбия
машғулотларга жалб қилиш ва хоказолардир.
Таълим муассасаларида ўқув шушулланув машғулотлари, тарбиявий ва спорт
ишлари тавсия хусусиятига эга бўлган намунавий дастурлар ва низомлар асосида олиб
борилади. Уларнинг фаолияти демократизм, ташаббускорлик ва жамоатчиликни кенг
жалб қилиш асосида ташкил этилади. Ҳалқаро Федерациялар билан иш юзасидан
алоқаларни ўрнатиш ва уни бошқариш мақсадида Республика Федерациялари ҳамда
жойларда тегишли ташкилотлар ташкил қилинган. Спорт турлари бўйича Федерациялар
жамоатчилик органлари ҳисобланади, тегишли спорт турларини ривожлантиришда
бошқармалар, бўлимлар ва бошқа бўлинмаларга ёрдам кўрсатади, шунингдек, спорт
турлари бўйича Вилоят Федерациялари ҳамда спорт жамиятлари секциялари ва идоралари
фаолиятини йўналтириб туради.
11
Жисмоний тарбияни бошқаришининг давлат ва жамоатчилик хаваскорлик шакли
жамият ривожланиши талабларига боғлиқ бўлган бир хил вазифаларни ҳал этади ва
бир-бирини тўлдириб туради.
Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спорт ишларини жисмоний
тарбия ва спорт бошқармаси яъни маданият ва спорт Вазирлиги томонидан бошқаришни
амалга оширади. Бундай органлар қуйидагилар:
-
Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси:
-
Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва спорт бошқармаси:
-
Вилоят хокимият қошидаги маданият ва спорт бошқармаси
-
Шаҳар хокимиятининг маданият ва спорт бошқармалари
-
Туман хокимиятининг маданият ва спорт бўлимлари Республика маданият ва
спорт Вазирлигининг яхлит тизимига вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар, муассасалар,
ўқув юртлари, корхоналар киради.
Маданият-Вазирликнинг низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида жисмоний
тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар режалаштириш, фан, техника,
капитал кўрилиш, моддий-техник таъминот, молия ва кредитлар, қадрлар, меҳнат ва ишга
ҳақ тўлаш, шунингдек, хорижий давлатлар билан иқтисодий, маданий, илмий, техник,
спорт алоқалари соҳасида вазифаларни бажаради. Маданият Вазирлик қошидаги спорт
қўмитаси жисмоний тарбия ва спорт бўлими соҳасида қонунчиликнинг қўлланилишини
ўрганади ҳамда амалиётини умумлаштиради, Республика Вазирлар Махкамасида кўриб
чиқиш учун белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади.
Республика Маданият ва спорт бошқармаси давлат бошқариш органи сифатида
олдинга қўйилган вазифаларни ҳал этиш ва ўз вазифаларини амалга ошириш мақсадида
ҳуқуқий ваколатларга эга. Маданият ва спорт бошқармаси фаолиятга раҳбарлик қилиш
Маданият ва спорт бошқармаси раиси ва унинг ўринбосарлари зиммасига юклатилади.
Раис ўринбосарлар ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди. Маданият ва спорт
бошқармаси бошқармаси, бўлимлар ва бошқа бўлинмалар бошлиқларининг иш
йўналишларига раҳбарлик қилади. Маданият ва спорт бошқармаси тасарруфидаги
ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, ўқув юртлари иши учун масъулият даражасини
белгилаб беради.
12
Маданият ва спорт бошқармаси раиси ўз ҳуқуқий доирасида қонунчиликка
мувофиқ, қарорлар ва буйруқлар, йўриқномалар чиқаради. Жисмоний тарбия ва спорт
бўйича спорт бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар, муассасалар, ўқув юртлари учун
мажбурий бўлган кўрсатмаларни беради, уларнинг бажарилишини текширади ва назорат
қилади. Маданият ва спорт Вазирлиги қошида спорт бўлими раиси, унинг ўринбосарлари,
бошқа раҳбар ходимлар таркибида коллегия иш юритади. Маданият ва спорт бошқармаси
коллегиясининг асосий вазифалари ўз ҳуқуқий доирасида Республикада Жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш масалалари, ташкилотлари ҳамда КСЖ, "Ўзбекистан" касаба
уюшмалари ЖТСЖ, вазирликлар, ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ўқув юртлари
фаолиятини, шунингдек, қарорларининг бажарилишини текшириш якунларини кўриб
чиқиш, асосий масалалар лойиҳаларини муҳокама қилиш, вилоят жисмоний ва тарбия
спорт бошқармалари, КСЖ ҳисоботларини эшитишдан иборат. Коллегия қарори асосида
раис буйруқлар ва қарорлар чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |