Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 Минерал хомашё ва ундан окилона фойдаланиш



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

11.3. Минерал хомашё ва ундан окилона фойдаланиш 
Минерал хомашё — конлардан қазиб чикарилувчи турли фойдали 
казилмалардир. 
Потенциал ресурслардан оқилона фойдаланиш ва фойдали қазилмаларни 
қазиб олишнинг иқтисодий самарали усулларини қўллаш учун конлар 
заҳирасининг микдорини иктисодий жихатдан тўғри аниқлаш ва саноат 
кўламида эксплуатация қилиш навбатини белгилаш алоҳида аҳамиятга эга. 
Заҳираларни ўрганиш ва аниқлаш геология-қидирув ишлари давлат режаси 
асосида олиб борилади. Саноатнинг минерал хомашёга бўлган талабини 
режалаштиришда конларнинг ўрганилганлик даражаси муҳим ўрин тутади. 
Минерал хомашё заҳираларини қидириш ва саноат эксплуатациясига тайёрлик 
даражалари бўйича бир неча категорияларга бўлинади. 
Фойдали қазилма заҳиралари маълум бир давр учун уларнинг техник - 
иқтисодий жиҳатидан фойдаланиш мумкинлиги даражасига қараб балансдаги ва 
балансдан ташқаридаги заҳираларга бўлинади. Балансдаги заҳираларга саноат 
талабларига ва фойдаланишнинг техник шартларига жавоб берувчи ва ҳозирги 
кунда уларни қазиб чиқариш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган 
заҳиралар, балансдан ташқари, заҳираларга таркибида фойдали компонентлари, 
қазилмалар миқдори кам булган ёки эксплуатация шароитлари оғир бўлган, 
хомашёсини саноат усуллари билан қайта ишлаш ҳозирча мумкин бўлмаган 
заҳиралар киради. 
Турли хил фойдали қазилмалар ресурслари мамлакат ҳудудининг турли 
қисмида жойлашган конларда йиғилган. Айрим конлар бир-бирларидан 
фойдали қазилмалар заҳиралари; қазилмаларнинг физик-кимёвий хусусиятлари; 
эксплуатация шароитилари билан фарқ қилади. 


Эксплуатация учун кон танлаш конларнинг фақатгина табиий ёки техник 
хусусиятларигагина эмас, балки, биринчи навбатда, иқтисодий жиҳатдан 
мақсадга мувофиқлигига боғликдир. 
Узбекистон Республикаси минерал хомашё ресурсларига жуда ҳам бой 
бўлиб, уларнинг умумий баҳоси 3,3 трлн. АҚШ долларидан зиёдроқдир. 
Ҳозирги вактда мамлакатимиз олтин, уран, мис, табиий газ, вольфрам ва бошқа 
кўпгина минерал ресурсларнинг аниқланган заҳиралари бўйича жаҳонда етакчи 
ўринлардан бирида туради. Бу ерда: олтиннинг 30 дан ортиқ конлари қидириб 
топилган. Унинг асосий заҳиралари Мараказий Қизилқумдаги Мурунтов олтин 
кони бутун Евроосиё қитъасида маьлум ва машҳур, рудаси таркибида олтин 
микдори юқори ҳисобланади. 
Кейинги йилларда Тошкент, Самарканд вилоятларида янги олтин руда 
конлари қидириб топилди. Ўзбекистондаги ҳозирча қидириб топилган олтин 
захиралари 4 минг тоннадан ошади. 
Кумуш конлари Тошкент, Навоий ва Наманган вилоятларида жойлашган. 
Республикамизда 30 та уран кони мавжуд. Унинг қидириб топилган заҳираси 
50-60 йил давомида фойдаланишга етарли. Уран билан йўлдош рений, скандий 
ва бошка металлар учрайди. Шунингдек, мис, қўрғошин, қачай, вольфрам ва 
литий каби мухим стратегик ахамиятга эга нодир ва рангли металларнинг йирик 
конлари бор. 
Республикамизда ҳар йили 8 минг тонна мис ишлаб чиқарилади. Амалдаги 
ишлаб турган конлар мисни яна 40-50 йил, қўрғошин ва қалайни 100 йил 
мобайнида ишлаб чиқаришни таъминлашга қодир. 
Рангли металлар заҳиралари асосан Олмалиқ кон районида жойлашган. 
Қалмоққир мис кони ноёб ҳисобланади. Бу коннинг рудасини кайта ишлаш 
мамлакатдаги энг йирик корхоналардан бири Олмалиқ кон-металлургия 
комбинатида амалга оширилади. Шунингдек, бу саноат районида мис, 


молибден, олтин, кумуш, рений, теллур, селен ва бошка катта заҳираларга эга 
бўлган Дальний кони бор. 
Қўрғошин-қалай 
металлари 
Олмаликдаги 
Кўрғошинкон, 
Жиззах 
вилоятидаги Учқулоч ва Сурхондарё вилоятидаги Хон-диза конларидан 
олинади. Бу конларда яна йўлдош металлар — мис, кумуш, кадмий, селен, 
олтин ва индий ҳам учрайди. Узбекистонда молибденли формациялар ҳам бор. 
Чотқол-Қурама тоғлари висмутга бой. Жанубий Фарғона белбоғининг ўзидан 
100 дан ортиқ симоб ва 10 дан ортиқ сурьма рудаланишлар аникланган. 
Қора металлардан энг куп таркалганлари темир, титан, марганец, магний, 
хром ва бошқалардир. Темирнинг бир неча конлари ва руда кўринишлари 
аниқланган. Улар орасида мухими Қорақалпоғистон Республикасида 
Тебинбулоқ титан-магний кони ҳисобланади. Марганец конлари Зарафшон, 
Қоратепа, Лолабулоқ ва бошқа жойларда мавжуд. Магматик хром Қизилқумда, 
Фарғонада, айниқса, Томдитов ва Султон Увайсда кўплаб учрайди. 
Узбекистонда нометалл хомашё — глауконит, дала шпати, валластонит, 
графит, асбест, тальк, тальк тоши, абразивлар, кимматбаҳо ва ишлов 
бериладиган тошлар конлари куп. Волластонитнинг 5га яқин кўриниши ва 
конлари аниқланган. Графитнинг 30 дан ортиқ руда — рудаланиши ва конлари 
маълум. Кимматбаҳо ва ишлов бериладиган тошлардан топаз, феруза, аметисит, 
тоғ хрустали, халцедон, яшма, нефрит, лазурит, амазонит, родонит, 
агальматалит, мармар оникси ва бошқаларнинг анча йирик заҳиралари қайд 
этилган. 
Корхона фаолиятини мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва режалаштириш 
ишлаб чикариш ресурсларидан фойдаланиш ва уни ташкил этишнинг турли 
норма ва нормативларини тузишга асосланади. Норма ва нормативлар асосида 
ишлаб чикаришга керакли хомашё ва материаллар, жиҳоз ва асбоб-ускуналар 
микдори аниқланади, ишлаб чиқариш жараёнида ходимлар жойлаштирилади ва 
ишлаб чиқариш ресурсларининг рационал заҳиралари режалаштирилади. 


Махсулот сифати бўйича кўйиладиган шартлар ҳам нормаларнинг бир тури 
ҳисобланади. 
Ишлаб чиқаришнинг турли томонларини чегаралаб турувчи норма ва 
нормативлар йиғиндиси ҳар бир ишлаб чиқариш бўлимининг нормалаштириш 
асоси бўлиб хизмат қилади. 
Прогрессив техник - иқтисодий норма — маҳсулот бирлиги ёки иш турига 
сафрланиши мумкин бўлган жонли ва буюмлашган меҳнатнинг максимал 
микдори ёки сарфланаётган ресурс бирлигидан олиниши мумкин бўлган 
фойдали самаранинг минимал миқдоридир. 
Хомашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи ва энергиялардан 
фойдаланиш нормалари ўз ичига куйидаги нормаларни олади: 
а) хомашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи ва энергиянинг маҳсулот 
ёки иш бирлигига сарфланиш нормалари; 
б) хомашё, 
материаллар 
ва 
ёкилғиларни 
тайёрлаш 
ва 
уларни 
ташиш 
харакатларининг 
норма 
ва 
нормативлари. 
Бу 
нормалар 
корхонанинг хомашё ва энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини 
ва махсулот таннархига кирувчи моддий бойликларга килинадиган харажатларни 
аниклашда кўлланилади. 
Нормалаштиришнинг вазифаси ҳақиқатда керак бўлган, фойдали 
сарфланадиган хомашё ва материал микдори хамда минимал йўкотиш 
микдорини аниклашдан иборат. Бу уч йўл билан аниқланади: а) тажриба-
лаборатория усули; б) техник-аналитик усул; в) ҳисобот-статистик усул. 
Бу усуллар орасида техник-аналитик ҳисоблаш усули нормалаштиришнинг 
асосий усули бўлиб, у нормаларни элементлар бўйича ҳисоблашга асосланади, 
яъни нормани ташкил қилувчи ҳар бир элементи тахлил қилишга имкон 
яратади. Бу усул илғор тажриба, фан ва техника ютуқларини чуқур ўрганишга 
ёрдам беради. 


Ресурсларни тежашда ресурслар пуллилиги муҳим омил хисобланади. 
Хорижий мамлакатларда ўтган асрнинг 70-йилларида ер, сув ва бошка табиий 
ресурслардан тўғри фойдаланишни ташкил этиш учун тўлов тизими жорий 
қилинди. Аммо ҳозирги кунгача тўлов тизимида бир қатор муаммолар мавжуд. 
Корхона моддий минерал хомашё компонентларидан тўғри фойдаланиш учун 
тўлов жорий қилиниши натижасида унинг рентабеллигидан сезиларли даражада 
кам микдорда ҳақ тўланмокда. 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ишлаб чикаришнинг барча ва 
айниқса, кўп материал истеъмол қилувчи тармоқларида моддий харажатларни 
тежаш катта аҳамиятга эга. Маҳсулот бирлигига кетадиган хомашё ва 
материаллар микдорини улар сифати, чидамлилиги зарар етказмасдан 
камайтириш бир хил микдордаги материаллар ва хомашёдан кўпроқ маҳсулот 
олиш ва тармоқлараро ишлаб чиқариш алоқаларини такомиллаштириш 
имконини беради. 
Моддий ресурсларни тежаш учун кураш янги техникани жорий килиш ва 
технологияни такомиллаштиришга шароит яратади, ишлаб чиқаришнинг техник 
даражасини ошириш эса, ўз навбатида, бошқа иқтисодий кўрсаткичларни 
яхшилашга шароит яратади. Маҳсулот бирлигига сарфланадиган хомашё ва 
материаллар миқкорининг камайиши ижтимоий мехнат унумдорлигини 
ошириш, 
демакдир, 
чунки 
хомашё 
ва 
материаллар 
таркибидаги 
моддийлаштирилган меҳнат ҳамда материалларни ташиш, ортиш, тушириш ва 
сақлаш билан боғлиқ бўлган «тирик» меҳнат микдорини камайтириш имконини 
беради. Шу билан бирга асосий ишчилар сарфлайдиган меҳнат микдори 
камаяди, чунки кам материални кайта ишлашга тўғри келади. 
Моддий ресурсларни тежаш маҳсулот таннархини камайтиришнинг энг 
асосий омилларидан биридир. Хўжаликка тўғри раҳбарлик қилишда хомашё ва 
материаллар сарфлаш жараёнини чуқур таҳлил қилиш катта аҳамиятга эга. 


Таҳлил ишлаб чиқариш хусусиятига қараб ўзгарувчи моддий ресурслардан 
фойдаланиш кўрсаткичлари асосида олиб борилади. 
Бошлангич хомашёни биринчи бор кайта ишловчи тармоқларда хомашё 
бирлигидан тайёр маҳсулот чиқиши кўрсаткичидан, фойдаланилади баъзи 
тармокларда эса махсулот бирлигига сарфланадиган хомашё микдори 
кўрсаткичидан фойдаланилади. 
Қайта ишловчи бир қатор тармоқларда хомашё ва материаллардан 
фойдаланиш коэффициенти аниқланади. У детал, узел ёки махсулотнинг соф 
оғирлигини унга сарфланган материал микдорига ёки сарфлаш нормасига 
булиш йўли билан аниқланади. Бу коэффициент бирга қанча яқин бўлса, шунча 
яхши, чунки бунда материалдан шунча тўлиқ фойдаланилган бўлади. 
Материаллардан фойдаланиш даражасини тўғри тахлил килиш учун ишлаб 
чиқаришнинг барча техник-иктисодий шароитларини кўриб чиқиш керак. 
Моддий ресурслар заҳираларини ишга солиш манбалари ва йўлларини 
аниклаш максадида тахлил усули амалга оширилади. 
Хомашё ва материалларни тежашнинг асосий манбалари қуйидагилардан 
иборат: 
машина ва бошқа маҳсулотлар сифати ошгани ҳолда огирлигининг 
камайиши; 
ишлаб чиқариш йўқотишлари ва чиқиндиларини ҳар тарафлама 
камайтириш; 
• 
хомашё ва материаллардан комплекс фойдаланиш; 
• хомашёнинг қимматбаҳо камёб турлари ўрнига тежамли, янги 
материаллар қўллаш; 
• 
хомашёдан қайта фойдаланиш. 
Саноат ишлаб чиқаришида хомашё ва материалларни тежашнинг асосий 
йўллари қуйидагилардан иборат: 
- машина ва маҳсулотлар конструкциясини яхшилаш; 


- янги техника ва прогрессив технологияни жорий этиш; 
- технологик жараёнларни яхшилаш; 
- хомашёни комплекс кайта ишлаш усулларини ривожлантириш; 
- ишлаб чиқаришни ташкил қилишни яхшилаш.
Маълумки, моддий ресурсларни тежаш тадбирларини амалга ошириш 
қўшимча пул харажатлари билан боғлиқ. Бундай харажатлар икки хил 
хусусиятга эга: 
Капитал 
харажатлари 
сифатида 
— 
материаллар 
харажатини 
камайтиришни коплаш учун зарур бўлган янги ускуналарни ўрнатиш учун. 
Хомашё ва материаллар сифатини ошириш учун сарфланадиган 
харажатлар сифатида. 
Қўшимча пул харажатлари маҳсулот таннархини камайтиради ва шунинг 
ҳисобига уни тежаш мумкин. Материалларни тежаш, шунингдек, ускуналардан 
фойдаланишни яхшилаш ва мехнат унумдорлигини ошириш имконини беради. 
Шунинг учун харажатлар самарадорлигини аниклашда фақатгина хомашё 
тежаминигина эмас, балки ускуна ва иш ҳақидан олинган тежамни хам аниклаш 
керак. 
Меҳнат буюмларини сарфлаш нормаларини пасайтиришдан олинадиган 
тежам куйидаги формула асосида аниқланади: 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish