11.2. Ресурслар тежамкорлигининг стратегияси ва тактикаси
Маълумки, хар бир жангда ҳар иккала томон ҳам ўз стратегия ва
тактикасидан фойдаланиб, имкон қадар йўқотишларсиз ғалабани кўлга
киритишга ҳаракат қилади. Шунингдек, иқтисодиётда хам стратегия ва тактика
кўлланилади.
Маълумки, ҳар бир давлат ва хўжалик юритувчи субъект учун, ресурслар
текин эмас. Улар ўз мақсадларига эришишда стратегия ва тактикадан
фойдаланадилар. Бундан кўзланган мақсад, ишлаб чиқариш учун сарфланадиган
хомашё харажатларини камайтириш ва шу оркали фойдани кўпайтиришдир.
Изланишлар қўлланилган стратегия ва тактиканинг хомашё харажатларини
камайтиришдаги сўнгги босқичи ва муқобил йўли ресурслар тежамкорлиги
эканлигини кўрсатмокда.
Ресурсларни танлаш муқобиллиги ундан фойдаланган сохаларда куйидаги
вазифаларни хал қилади:
харажатларнинг камайиши ва ишлаб чикарилган махсулот сифатининг
ошиши;
алоҳида товарлар ва маҳсулотлар ассортименти билан бозорга кириб
бориш ва ўз ўрнини эгаллаш;
- махсулот сифатида аник устунликка эришиш;
иктисодиётдаги каби технологияда ҳам пешқадамлик мавқеининг ўсишига
интилиш;
динамикани хисобга олган ҳолда мавжуд ресурслардан яхшироқ
фойдаланиш ва хўжалик фаолиятидан фойда олиш.
Муқобиллик (бир-бирига зид икки йўлдан бирини - ё унисини, ё бунисини
танлаб олиш зарурияти) шунингдек, ресурслардан фойдаланиш стратегияси ва
тактикасининг таркибий қисми ҳисобланиб, ишлаб чиқаришда иқтисодий
тежамкорлик ва самарадорлик ошишига олиб келади.
Модомики, стратегия ва тактика хар қандай ишда, шунингдек, моддий,
молиявий ва бошка ресурслардан фойдаланишда биринчи навбатда,
ходимлардан тегишли билим ва иш малакани, ресурслардан фойланишда
масъулликни, бозор иқтисодиёти шароити шартларини ва фан-техника
янгиликларидан воқифликни, илмий тадқикот ва уларнинг ечимларини теран
англашни талаб қилади.
Режали иқтисодиёт шароитида ресуслар давлатга карашли булиб, уларни
бепул ва қайтариб олмаслик қоидаси асосида ҳудудларга, тармокларга ва
корхоналарга таксимланарди. Бозор иқтисодиёти шароити ресурсларга ва
улардан фойдаланишга булган талаб кучаяётганлиги боис бундай воситаларни
тежамкорлик билан ишлатишни тақозо этмоқда.
Собиқ
иттифоқда
барча
ресурслар
давлат
томонидан
бепул
тақсимланганлиги учун ресурслар тежамкорлиги амалиётда эмас, балки
хужжатларда «тежаларди». Эндиликда бу масала олдингидек, “юқори”нинг
кўрсатмаси билан эмас, хар бир хўжалик юритувчи субъектнинг
самарадорликни оширишга бўлган қизиқиши асосида хал этилмокда.
Ҳозирги шароитда қайси маҳсулотни, қанча ва кимга ишлаб чиқаришгина
эмас, шу билан бирга бу маҳсулотни ишлаб чиқаришга қанча ресурс ва маблағ
талаб қилиниши хам кўпгина корхоналар учун асосий масалага айланмокда. Бу
ҳар бир корхонани бир томондан, талабни қондириш, иккинчи томондан эса,
ресурслар харажатининг камчиқимли йўлларини ахтаришга ундайди. Булардан
ташқари, ҳар бир корхона учун характерли бўлган нормалаштириш ва
ресурсларнинг пуллилиги ҳам айнан шуни тақазо этади.
Хомашёдан рационал фойдаланиш — саноат хомашё базасини
кенгайтириш ва мустахкамлашнинг мухим манбаидир. Иктисодий нуқтаи
назардан хомашёдан максадга мувофиқ ва рационал фойдаланишда кўп
жихатдан қайта ишловчи саноат тармоғи ёки корхона учун хомашёни тўғри
танлаш катта ахамиялта эга.
Хомашё махсулот хусусиятини ва сифатли технологик жараённи танлашга
ва унинг прогрессивлик даражасига, машиналардан ва вақтдан фойдаланиш
даражасига, ишлаб чикариш циклининг узунлиги ва умуман ишлаб
чиқаришнинг барча техник-иқтисодий кўрсаткичларига таъсир кўрсатади.
Ҳозирги пайтда ҳар бир саноат тармоғида бир неча турдаги хомашё
қўлланилади. Айрим тармоқ учун кайси хомашёни танлаш мақсадга мувофиқ
эканлигини аниклаш учун турли хомашёларни қуйидаги кўрсаткичлар бўйича
солиштирмоқ зарур: солиштирма капитал харажатлари; мехнат унумдорлиги;
махсулот таннархи; маҳсулот сифати; махаллий хомашёдан максимал
фойдаланиш; камёб бўлмаган хомашёдан фойдаланиш; ишлатилмайдиган
чиқиндилардан фойдаланиш мумкинлиги; сунъий материаллардан фойдаланиш
мумкинлиги; хомашёнинг прогрессив технология талабларига жавоб бериши;
хомашёнинг бўлғуси тайёр махсулот сифат кўрсаткичларига жавоб бериши;
маълум даврда муайян тармокда кўллашнинг халк хўжалиги нуктаи назаридан
мақсадга мувофиклиги; айрим худудларнинг ўзига хос хусусиятлари; айрим
тармоқлардаги техника тараққиёти.
Қазиб чикариш тармокларида ва қишлоқ хўжалигида олинадиган хомашё
ва материаллар бевосита махсулот олиш учун қайта ишлашдан олдин бир марта
ишланади. Бундан мақсад — хомашёни унда бўлган кераксиз қўшимчалардан
тозалашдир.
Хомашёдан тўлиқ ва хар томонлама фойдаланиб, унинг турли қисмларидан
турли хил маҳсулотлар олиш учун ундан комплекс фойдаланмоқ керак.
Хомашё ресурсларини кенгайтириш ва тежашнинг яна бир йўли — хомашё
ва матераиллардан қайта фойдаланишдир. Масалан, едирилган машиналар,
бинолар ва эски техникаларнинг металл қисмлари, бузилган биноларнинг
ғиштлари, қоғоз материаллари ва бошқалардан саноатда кайта фойдаланиш
мумкин.
Узбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил
биринчи ярим йилида республикани ижтимоий иқтисодий ривожлантириш
якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш ҳамда 2002-2003
йилларда
ислоҳотларни
чуқурлаштиришнинг
асосий
йўналишларига
бағишланган мажлисидаги маърузасидан асосий эътиборни ер, сув, газ ва
энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш асосий масалалардан бири
эканлигига қаратди.
Дарҳақиқат, ср, сув, газ ва энергетика ресурсларини тежашга ҳукуматимиз
томонидан катта эътибор қаратилмоқка. Саноатда хам, қишлоқ хўжалигида,
айниқса, қурғокчил кечган сўнгти 2-3 йил давомида бу масалага жуда катта
аҳамият берилди.
Ресурслар тежамкорлиги бўйича яратилган янги усуллар натижасида
кўпгина жойларда юқори самарадорликка эришилмоқка. Аммо бу усулларни
амалиётга татбиқ этиш ҳамма жойда хам бир хил эмас. Масалан, 2001 йилда 120
минг гектарга яқин ерда пахта ҳосилдорлиги ўртача 10 центнердан, 105 минг
гектарга яқин ерда эса 15 центнердан ошмаган. Ҳосилдорлиги ўта паст
ерларнинг 90 минг гектари Сирдарё вилояти, 53 минг гектари Қорақалпоғистон
Республикасига тўғри келади. Агар бундай ҳол ғаллачиликда ҳам
кузатилганини ҳисобга олсак, кам ҳосил ерларнинг ҳажми 320 минг гектардан
ошиқлиги аёнлашади.
Табиий
газ
ресурсларидан
фойдаланишни
яхшилашнинг
катта
имкониятлари мавжуд. Республика бўйича 12 мингдан ортиқ теплицалар
қонунга хилоф равишда газ билан таъминланган. Шулардан 4250 таси
Самарканд вилоятида, 1500 таси Тошкент вилоятида, 1450 таси Андижон
вилоятидадир.
Уй-жой фондини газ ўлчагичлар билан таъминлаш ҳам газ ресурсларидан
тўғри фойдаланиш имконини беради. 2001 йилда уй-жой фондини газ
ўлчагичлар билан таъминлаш Бухоро вилоятида 6,4 фоизни, Наманган
вилоятида 5,6 фоизни ташкил этган, холос.
Сув ва электр энергияси ресурсларидан фойдаланиши жараёнида ҳам
эътиборсизликни кузатиш мумкин.
Бу каби камчиликларни бартараф этиш максадида ресурслардан
фойдаланишнинг замонавий тизимларини жорий килишга, бу борада яхши
натижаларга эришаётганларни эса рагбатлантиришга каратилган чора-
тадбирларни амалга ошириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |