Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

СФ = СТФ-ДС-БС, 
Бу ерда: СФ — соф фойда; 
ДС — даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ; 
БД — бошқа солиқлар ва тўловлар. 
Ҳар бир корхона (фирма) яшаши ва равнақ топиши учун фойда олиши 
керак. Корхона фойдани ўз ривожини таъминловчи биринчи муҳим омил деб 
билади. Фойдани максималлаштириш билан шуғулланмайдиган корхонанинг 
яшаб кетиш имконияти кам бўлади. Макроиқтисод соҳасида узоқ муддатга 
фойдани максималлаштириш масаласига катта эътибор берилиши шундай 
иборатки, шу асосда фирма фаолияти олдиндан башорат қилинади, 
Мулк эгасини ўзи бошқарадиган, унчалик катта бўлмаган корхона 
(фирма)да, уларни юритиш билан боғлиқ бўлган ҳамма қарорларда фойдани 
кўпайтириш асосий ўрин тутади. Жуда катта ва йирик корхона (фирма)ларда 
раҳбар (бошқарувчи)лар кундалик қарорларни қабул қилишда мулк эгалари ҳар 
доим хам бошқарувчилар фаолиятини назорат остида сақлай олмайдилар. 
Шунинг учун бошқарувчиларда ва корхонага раҳбарлик қилишда маълум 


даражада эркинликлар бўлиб, улар фойдани мшхсималлаштириш билан етарли 
шуғулланмасликлари, мулк эгаси бўлмаганликлари учун узок муддатли манфаат 
ўрнига қисқа манфаатни афзал кўришлари мумкин. Бошқарувчилар кўпинча 
фойдани максималлаштириш ўрнига даромадни кўпайтириш ёки акциядорларни 
қизиқтириш учун дивидендни оширишга ҳаракат қилишлари мумкин. Бундан 
ташқари, улар юқори лавозимга эришиш ёки катта мукофотлар олиш максадида 
фойда кейинчалик камайиб кстса ҳам ҳозирги куннинг ўзида оширишга ҳаракат 
қиладилар. Шу туфайли бундай рахбарлар ўз лавозимларидан четлаштирилиши 
ва корхонани бошқа раҳбарларга топшириш зарурияти юзага келади. 
Юқорида келтирилган фойда турларидан ташқари, унинг яна бир қанча 
турлари мавжуд: 
- ҳақиқий фойда; 
- ўртача фойда; 
- монопол фойда ёки иқтисодий рента; 
- максимал фойда. 
Ҳақиқий фойда — бу, ҳақиқатда ҳисобот маълумотлари, яъни ҳакиқий 
харажатлар асосида аниқланган фойда ҳисобланади. Бу фойда корхона 
молиявий фаолиятини ташкил этишда асосий манбадир. 
Уртача фойда деганда, бошқа ҳамма корхоналар каби сарфланган капиталга 
бир хил фойда олиш ёки бир хил рентабелликка эга бўлиш тушунилади. Ўртача 
фойда корхона (фирма)нинг фаолият кўрсатаётган соҳада, тармокда қолишини 
таъминлайди. Бундай фойданинг юзага келиши бозорнинг узоқ муддатли 
барқарорликка эришганидан далолат беради. Ўртача фойдани кўпинча 
иқтисодий фойда деб атайдилар. 
Иқтисодий фойда қачон пайдо бўлади? Агар корхона бир маҳсулотни 
тайёрлаб, сотиб, ҳақикдтда 100 минг сўм фойда олган бўлса-ю, ана шу маблағни 
бошқа маҳсулот ишлаб чикаришга сарфлаб, уни сотганда 150 минг сўмлик 
фойда олса, бундай фойдани иктисодий фойда деб тушуниш керак. Бу ҳолда 


фойда ижобий тус олади. Ижобий иктисодий фойда корхонани бирон-бир 
инвестор фаолият бошлашига рағбатлантирса, ижобий ҳақиқий фойда ишлаб 
чиқариш ёки фирманинг анча оёққа туриб олганидан дарак беради. 
Монопол фойда ёки иктисодий рента — бу, чекланган ишлаб чиқариш 
омилларидан фойдаланиш натижасида содир бўлган фойда ҳисобланади. 
Масалан, иккита корхона бир хил ерга эга бўлиб, ерни олиш билан боғлиқ 
харажатлар бир хил бўлишган шароитида биринчи ер транспорт тармоғига яқин 
бўлганлиги учун маҳсулотни ташишга 10 млн. сўм кам сарф қилиниши мумкин, 
ана шу 10 млн сўм унинг қўшимча фойдаси ҳисобланади. Иктисодий рента 
ишлаб чикариш омиллари чекланганлигидан келиб чиқади ва у ёки бу ишлаб 
чикариш омилига бериш ҳолатини билдирган бахо билан шу омилнинг энг кам 
баҳоси ўртасидаги фаркдан иборат бўлади. 
Максимал фойда — бу, бир бирлик қўшимча махсулотни сотишдан 
олинган даромадни шу бир бирлик қўшимча маҳсулотга килинган харажат 
микдори билан баб-баробар келиши натижасида олинган фойда. Шу ҳолда 
рентабелликнинг энг юқори даражасига эришилган бўлади. Шунга кура, 
фойдани максималлаштириш дегани, энг юқори рентабелликни таъминлаш, 
деганидир. 
Бозор иқтисодиёти шароитида саноат соҳасида ўтказилаётган туб 
иқтисодий тадбирлар мажмуида фойдани тақсимлаш масалалари мухим ўрин 
тутади, зеро уни, адолат юзасидан ва тўғри тақсимлаш жамоа ва хар бир 
ходимнинг манфаатдорлигини уйғунлаштириш учун шароит яратади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish