Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 Баҳонинг турлари ва структураси



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

15.3. Баҳонинг турлари ва структураси 


Бозор иқтисодиётининг ўзига хос тизими борки, у ўзаро боғланган, бир-
бирини такозо этувчи, аммо турли мақсадларда қўлланувчи баҳолар 
мажмуасидан ташкил топади. Баҳонинг шаклланиш жараёни мураккаб бўлиб, 
унинг иштирокчилари ғоят кўпчиликни ташкил этади. Баҳолар турли 
вазифаларни бажарганлиги сабабли ҳам уларнинг тури кўп. 
Баҳоларнинг асосий турларига куйидагилар киради: 
1. Улгуржи баҳолар. Товарлар кўтарасига катта микдорда сотилганда бу 
баҳолардан фойдаланилади. Бундай баҳони асосан улгуржи савдо-сотиқ олиб 
бориладиган савдо марказларида учратиш мумкин. 
2. Чакана бахолар. Товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилганда 
фойдаланилади. Бу баҳо ўз ичига товар улгуржи нархини, чакана савдо 
ташкилотчиларининг харажати ва фойдасини олади. 
3. Нуфузли баҳолар. Бу баҳолардан обрўталаб истеъмолчиларга товарлар 
сотилганда ва хизматлар кўрсатилганда фойдаланилади. 
4. Дотацияли баҳолар. Бунда товарлар давлат бюджети ҳисобидан 
арзонлаштирилган бахоларда олинади. 
5. Давлат бахолари. Бу ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан буюртма 
берилганда қўлланилади. 
6. Мавсумий бахолар. Бу мавсумий ишлаб чиқариладиган товарларга 
белгиланади. 
7. Миллий ва жаҳон бахолари—алоҳида товарнинг байналмилал 
харажатлари. Бунда жаҳон бозоридаги талаб ва таклиф нисбати ҳисобга 
олинади. 
8. Стандарт баҳолар. Харидор чўнтагидаги пулга қараб, маълум давргача 
ўзгармайдиган катъи стандарт нархлар қўлланилади. 
9. Прейскурант баҳолар. Бу баҳолар сотувчи учун мулжал баҳо, харидор 
учун билдиришлик ёки маълумот баҳо ҳисобланади. 


10. Ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш учун музокараларга тайёргарлик 
кўриш мобайнида тадбиркор энт аввало, ўзи учун мақбул бўлган баҳо 
кўрсаткичларини аниқлашга ҳаракат қилади. Шу мақсадда у баҳони учга 
ажратади. Яъни maksimal (энг юқори), minimal (энг паст) ва объектив баҳо. 
Максимал баҳо — (сотувчи нуқтаи назаридан) - бу музокараларни шу 
баҳодан бошлаш мумкин бўлган кўрсаткичидир. 
Минимал бахо — (қўшилиши мумкин бўлган энг паст баҳо) - бу товар 
нархининг шундай кўрсаткичики, тадбиркор музокаралар давомида ундан 
тушмасликка ҳаракат қилади. 
Объектив баҳо — бу, таркибида ўртача сифат кўрсаткичларига эга бўлган у 
ёки бу товарнинг ўртача бахосидир. 
Баҳонинг иқтисодиётдаги ўрни беқиёс бўлганидан унинг хар бир туридан 
окилона фойдаланиш тадбиркорлик учун муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли 
корхоналар ва фирмалар нарх балгилашга катта эътибор берадилар. Улар 
ўзларининг нарх стратегиясини ишлаб чиқишда куйидаги мақсадларни 
кўзлайдилар: 
- товар сотишни кўпайтириш; 
- кўпроқ фойда олиш; 
- ўрнини муайян мавқеини сақлаб қолиш. 
Товар сотишни кўпайтиришдан уч натижа кутилади: а) товар сотишни 
кўпайтириш орқали бозорда ўз хиссасини ошириш, имкон бўлганда бозорни ўз 
назоратига олиш; б) ҳар бир товарни (товар бирлигини) сотишдан тушадиган 
фойданинг камайишига рози бўлган холда товарларни кўплаб сотиш оркали 
келадиган ялпи фойдани ошириш; в) товарни кўп сотиш натижасида унинг 
ҳажмига нисбатан савдо-сотик харажатларини қисқартириш. 
Бозордан ракибларни суриб чиқариб, ўз мавқеини мустахкамлаш учун 
фирмалар махсус нарх қўллайдилар, уни бозорга кириб олиш нархи ёки 
демпинг нарх деб аталади. 


Бу нарх рақибни синдиришга қаратилганлигидан давлат уни таъқиклайди, 
шу сабабли фирмалар уни яширин қўллайдилар ва бу иш расмий нархнинг бир 
қисмини кечиб юбориш шаклида бўлади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish