XV боб
САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА БАҲО ВА БАҲОЛАШ
15.1. Баҳо - бозор муносабатларининг иктисодий категорияси сифатида
Баҳо бозор категорияси бўлиб, товарлар айирбошланганда юз берадиган
муносабатларни англатади. Оқилона, илмий жихатдан асосланган баҳо ва
баҳолаш иқтисодиётнинг илмий ва амалий воситаларидан бири ҳисобланади.
Баҳо сиёсати давлат иқтисодий сиёсати ва иктисодий стратегиясининг
муҳим ажралмас қисмидир. Шу сабабли ижтимоий-иқтисодий тараққиётни
жадаллаштиришда,
меҳнаткашларнинг
ташаббуси
ва
омилкорлигини
ривожлантиришда баҳо белгилаш сиёсати алоҳида ўрин эгаллайди. Баҳони
ҳўжалик механизми ва ўзини ўзи пул билан таъминлашнинг устуни дейиш
мумкин. Жамоанинг ва айрим ходимнинг даромадлари, улар иқтисодий
манфаатлари нархнинг, яъни баҳонинг тўғри белгиланишига боғлиқ.
Баҳо бамисоли барометр каби бозор ҳолатини кўрсатиб туради, у пасайиб
кетса, товар бозори касодга учрайди, товар нафсиз булиб, уни бошқа товар
билан алмаштириш ёки сифатини яхшилаш зарурлиги кун тартибига қўйилади.
Баҳо пул муомаласи ҳолати, кредитлаш самарадорлиги ва иқтисодиётнинг
молиявий соғломлиги билан боғлиқ. Давлатнинг, корхона (фирма)лар ва уларда
ишловчиларнинг, умуман, аҳолининг ўзаро режали боғланиши баҳо ёрдамида
амалга оширилади, ижтимоий ресурслардан фойдаланиш таъминланади, ялпи
ички маҳсулотни ҳисобга олиш ва тақсимлаш амалга оширилади. Баҳони товар
қиймати белгилайди, аммо бозор иқтасоди шароитида у аниқ қийматдан юқори
ёки кам бўлиши мумкин. Бу эса, бозордаги ўша маҳсулотга бўлган талаб ва
таклифга боғлиқ. Товар баҳосининг даражаси, шунингдек, товарнинг ижтимоий
фойдалилиги даражаси ва бошқа товарлар ўрнини боса олиши, муомаладаги
пулнинг харид қувватига ҳам боглик бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида
баҳо ёрдамида корхоналар ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асосий
муоммоларидан бири, нима ишлаб чиқариш фойдали эканлигини ҳал этишдир.
Баҳо товар таклифи, аҳолининг тўлов қобилияти, ишлаб чиқариш
ресурсларининг ошиб ёки камайиб кетиши тўғрисида корхона эгаларига
ахборот берувчи восита ҳамдир. Баҳонинг яна бир вазифаси қиймат ўлчовидир.
Бунда қилинган харажатлар ва олинган натижа маълум бир нарх ёрдамида
ҳисоб-китоб қилинади.
Хўжалик юритиш амалиётида эса баҳо мухим иқтисодий восита, дастак деб
каралади. Маълумки, қиймат ишлаб чиқариш категорияси бўлиб, ишлаб
чикаришдаги мехнат сарфланиши билан боғлиқ муносабатларни ифода этади.
Товарнинг яратилишида моддийлашган ва жонли мехнат сарф этилади.
Уларнинг мажмуаси - қийматдир. Аммо қиймат ҳар қандай меҳнат сарфи эмас.
Қиймат - товарни яратишга кетган ижтимоий зарур меҳнат сарфи, аниқроғи,
эҳтиёжни қондира олгани сабабли бозорда тан олинган мехнат сарфидир, чунки
меҳнатнинг бир қисмини, агар у керакли бўлмаса, бозор инкор этади ва шу
қисми қийматни яратишда иштирок этмайди. Муайян баҳо шароитида кўпроқ
фойда олиш учун харажатларни камайтириш зарур.
Баҳолар товар-пул муносабатлари муомаласининг шакли ва реализация
қилинадиган маҳсулот турига кўра фарқланади. Баҳонинг турлари бир-бири
билан ўзаро боғлиқ бўлиб, улар ягона тизими ташкил этади. Мазкур тизимнинг
муҳим элементлари куйидагилардир:
а) улгуржи баҳолар. Улар фирмалар ўз маҳсулотларини катта ҳажмда
бошқа фирмаларга ёки воситачиларга ва улгуржи савдо ташкилотларига
сотаётганлирида қўлланилади. Улгуржи баҳо корхоналарга ишлаб чикариш
харажатларини қоплашни, зарур фойда олишни таъминланиши зарур;
б) чакана баҳолар. Улардан товарларни бевосита истеъмолчиларга сотишда
фойдаланилади. Бу баҳоларга давлат савдоси, хусусий мулк эгалари дўконлари
ва бозорда юзага келаётган баҳолар киради. Чакана баҳо даражаси аҳолининг
peaл даромадлари билан балгиланади.
в) харид баҳолари қишлоқ хўжалиги махсулотларининг давлат томонидан
сотиб олинишида ишлатилади.
г) дунё баҳолари халқаро савдо муносабатларида кулланилади.
Баҳолар товар ишлаб чиқаришнинг ривожланишига ўз вазифалари орқали
таъсир этади. Бозорда турли меҳнат сарфлари умумий, яъни ижлимоий зарур
меҳнат сарфига келтирилади ва шу сарфнинг пулда ифодаланиши баҳони ҳосил
килади.
Бозорда сотувчи билан харидор ўртасидаги иқтисодий муносабат
бўлганидан нархнинг шаклланишида ҳар икки томон иштирок этади. Харидор
деганда, биз товар ва хизматларни истеъмол этувчилар - фуқаролар, ишлаб
чиқаришни юргизиш учун ресурсларни сотиб олувчи фирмаларни тушунамиз.
Баҳоларнинг шаклланишида товарни ишлаб чиқаришдан тортиб, истеъмолга
етгунгача бўлган меҳнат сарфлари иштирок этади. Жамики харажатлар бахо
таркибига киради.
Баҳони шакллантирадиган асосий омиллар эса қуйидагича:
1. Иқтисодий харажат даражаси;
2. Товарларнинг нафлилик даражаси;
3. Товарга бўлган талаб ва унинг таклифи;
4. Рақобат шакллари ва усуллари;
5. Товарни истеъмол килиш вақти.
Ракобат чекланган бозорларда (соф монополия, монополистик рақобат,
олигополия) ишлаб чиқарувчиларнинг ўрни бозор нархларини белгиловчи
муҳим омиллардан ҳисобланади. Монополия шароитида бозорда бир турдаги
маҳсулотлар таклиф килиниши сабабли бахо устидан тўлиқ назорат амалга
оширилади.
Бу дегани монополист ишлаб чикарувчиларнинг нарх белгилашдаги
хукмронлиги, истеъмолчи даромадлари чекланганлиги билан тўкнаш калади.
Урнини босувчи товарларнинг мавжудлиги ҳам уларнинг бахо белгилашдаги
мутлақ имкониятини чеклайди.
Олигополия шароитида эса алоҳида ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар) бир-
бирига боғлиқ бўлганликлари сабабли баҳоларни мустақил белгилашга ботина
олмайдилар. Фақат баҳо белгилашда яширинча келишишлари мумкин.
Баҳонинг шаклланишини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |