Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

 
II,
 
III,
 
IV
 
бандларда келтирилган харажатлар 
элементлари бўйича ажратилади. 
1. Ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш харажатлари: 
- ишлаб чикаришни хомашё, материаллар, ёнилғи, энергия, инструмент, 
мосламалар ва бошка мехнат воситалари ва буюмлари билан таъминлаш 
харажатлари; 
- асосий ишлаб чикариш фондларини иш ҳолатида сақлаш харажатлари 
(техник кўрик ва қаров, жорий ва мукаммал тузатиш харажатлари). Асосий 
ишлаб чикариш воситаларини барча турда (жорий, ўртача, мукаммал) 


тузатишларни хўжалик юритувчи субъектнинг ўз кучи билан ўтказиш 
харажатлари ишлаб чикариш харажатларининг тегишли элементлари (моддий 
харажатлар, мехнат ҳақи тўлаш харажатлари ва бошқалар) бўйича махсулот 
(ишлар, хизмат)лар таннархига киритилади. 
Зарурат булганда айрим тармоқларнинг хўжалик юритувчи субъектлари 
Узбекистон Республикаси Молия вазирлигининг рухсати билан мукаммал 
тузатиш ишларини ўтказиш учун маблағлар захирасини ташкил қилишлари 
мумкин. Ушбу заҳирага ажратмалар «Ишлаб чикариш тусидаги бошка 
харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади ва кўзда тутилаётган 
харажатлар қиймати ҳамда асосий воситалар ҳар бир объектини мукаммал 
тузатишларнинг даврийлигидан келиб чиққан ҳолда аникланади. Заҳирага 
ажралмалар нормаси ҳар бир ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилади ва 
зарур бўлганда янги молия йили учун ажратмалар микдори кўпайтирилиши ёки 
камайтирилиши мумкин. Агар мукаммал тузатишга заҳира маблағлари суммаси 
ушбу обьектни тузатишга килинган ҳақиқий харажатлар суммасидан ошиб 
кетса, ошиб кетган сумма бўиича тузатиш киритилиши керак: агар ҳақиқий 
харажатлар заҳирадагидан ошиб кетса, у ҳолда ошиб кетган сумма «Ишлаб 
чиқариш тусидаги бошка харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади. 
- ёнғиндан сақлаш ва қўриқлашни ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни 
техникавий фойдаланиш қоидалари, назарда тутилган бошқа махсус талаблар 
билан таъминлаш улар фаолиятини назорат қилиш харажатлари. 
Идорадан ташқари, қўриқлаш харажатлари бундай қўриқлаш мавжуд 
бўлишини талаб қилувчи мазкур ишлаб чикаришга махсус талаблар мавжуд 
бўлган тақдирда махсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилиши мумкин. 
- ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли бўлган асосий воситаларни жорий 
ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар; 
- табиатни муҳофаза қилиш мақсадларидаги фондларни сақлаш ва улардан 
фойдаланиш билан боғлиқ жорий харажатлар, жумладан, ифлослантарувчи 


моддаларни атроф-мухитга йўл қўйиладиган нормалар доирасида ва ундан 
ортиқча чиқарганлик учун тўловлар; 
- ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ва қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган меҳнатнинг нормал шароитлари ва техника хавфсизлигини таъминлаш 
харажатлари; 
- ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашиши билан 
боғлиқ бўлган соғлиқни муҳофаза қилиш тадбирлари; 
- текин кўрсатиладиган коммунал хизматлар, озиқ-овқат, айрим тармоклар 
ходимларига озиқ-овқатлар қиймати, Хўжалик юритувчи субъект ходимларига 
бериладиган текин уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари (ёки уй-жой, коммунал 
хизматлар ва бошкалар учун пул компенсацияси суммаси). 
- амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ текин бериладиган ва шахсий 
фойдаланишда қоладиган буюмлар қиймати (шу жумладан, формали кийим-
бош, махсус овқатлар ёки улар пасайтирилган нархлар бўйича сотилиши 
муносабати билан имтиёзлар суммаси); 
- ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган бошқарувнинг техник 
воситаларини, алока узелларини, сигнализация воситаларини, бошқарувнинг 
бошқа техник воситаларини, ҳисоблаш марказларини сақлаш ва уларга хизмат 
кўрсатиш харажатлари; 
- конун хужжатларига мувофиқ ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларни 
тиббий кўрикдан ўтказганлик учун тиббий муассасаларга ҳақ тўлаш. 
2. Ишлаб чиқариш ходимларини белгиланган ишлаб чикариш жараёнига 
тегишли бўлган хизмат сафарларига юбориш бўйича нормалар доирасида ва 
улардан ортиқча харажатлар. 
3. Ишлаб чиқариш ишчиларини ва ишлаб чиқариш активларини мажбурий 
суғурта килиш харажатлари. 
4. Брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар. 


5. Ишлаб чиқаришнинг ички сабабларига кура бекор туришлар туфайли 
йўқотишлар. 
6. Кафолатли хизмат муддати белгиланган буюмларни кафолатли тузатиш 
ва уларга кафолатли хизмат кўрсатиш харажатлари. 
7. Маҳсулот (хизматлар)ни мажбурий сертификация килиш харажатлари. 
8. Ишлаб чикариш жароҳатлари туфайли меҳнат қобилияти йўқотилиши 
муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг қарорлари асосида ва 
карорларисиз тўланадиган нафақалар. 
9. 
Умумий 
фойдаланиладиган 
йўловчилар 
транспорти 
хизмат 
кўрсатмайдиган йўналишларда ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб 
келиш билан боғлиқ харажатлар. 
Махсулот таннархи назариясида маҳсулот таннархи структураси деган 
муҳим тушунча мавжуд. У айрим харажатларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш 
учун сарфланадиган жами харажатлар суммасидаги нисбатини кўрсатади. 
Одатда, структура фоиз ҳисобида ўлчанади. 
Таннарх структураси тармоклар ва корхоналарнинг хусусиятига, ишлаб 
чиқариш технологияси ва ишлаб чиқаришнинг ташкил қилинишига боғлиқдир. 
Маҳсулот таннархининг структураси ўзгармас миқдор ҳисобланмайди. 
Саноатнинг ўсиши, техника ва ишлаб чиқариш технологияси такомиллашиши, 
асосий ва айланма фондлардан фойдаланишнинг яхшиланиши, иш ҳақи 
миқдорининг ўзгариши, истеъмол буюмлари баҳоларининг тартибга тушиши ва 
транспорт тарифларининг ўзгариши билан маҳсулот таннархи структураси ҳам 
ўзгаради. 
Маҳсулот таннархида қайси гурухдаги харажатлар асосий ўрин тутишига 
караб, саноат тармоқлари бир-биридан фарк қилади — кўп меҳнат, кўп 
материал, кўп энергия, кўп маблағ талаб киладиган бўлади. Буни 20 - 
жадвалдаги маълумотлардан кўриш мумкин. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish