Бажариладиган ишлар
Маъсул
Куннинг биринчи ярми
1.МТМ ҳудудини ободонлаштириш (гул ва кўчат
экиш)
МТМ мудираси
2.МТМ
ҳудудида
парвариш
қилинаѐтган
190
дарахтларга шакл бериш
3. Ариқ ва сув йўлларини тартибга тушириш
4.МТМ ҳудудини ахлатлардан тозалаш
5. МТМ дурадгори ҳамкорлигида қушларга ин ясаш
ва дарахтга ўрнатиш
Тарбиячи
Куннинг иккинчи ярми
1. Тарбияланувчилар ота-оналари билан бирга
қуйидаги мавзуларда суҳбат ўтказиш мумкин:
- Она табиатни асраймиз.
-Тоза ҳаво-дардга даво.
- Ичимлик сувини исроф қилмайлик.
Тарбиячи
2. Тарбияланувчиларга она табиат тўғрисидаги
шеърлар ва қўшиқларни айттириш.
Услубчи
3. Экологик ўйин ташкил этиш (топишмоқлар ва
савол-жавоблар).
5.
Экология кунига якун ясаш ва фаол
тарбияланувчиларни мукофотлаш.
Экологик амалиёт:
1.Хонада ўрнатилган тувакдаги гулларга сув қўйиш.
2.Аквариумдаги балиқчаларга овқат бериш.
3.Қафасдаги уй қушчаларга дон бериш.
4.Компьютер ўрнатилган хонани шамоллатиш.
5-§. МТМларда компьютерли таълимий ва ривожлантирувчи ўйинлар
ўтказиш услубиѐти
Кундалик ҳаëтимизга ҳамда кишилар фаолиятининг кўп соҳалари кириб
келаëтган ва уларнинг ривожланишига таъсир қилаëтган ахборот ва компьютер
технологияларини тезликда ривожланиши, уларни ўйин, ўйинли фаолият,
191
мактабгача ëшдаги болаларни тарбиялаш ва ривожлантиришга ҳам таъсир
этмокда.
Ҳозирги вақтда мактабгача ëщдаги болаларга янги ахборот
технологияларини ўргатиш, уларни компьютер билан таништириш, компьютер
саводхонлиги асосларини ўқитиш, ахборот жамияти ҳаëтига психологик
тайëргарликларини шакллантириш масалалари долзарб вазифалар сирасига
кирмоқда.
Республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларида ўтазилаëтган
кўпгина тажрибаларнинг натижалари, ëши катта болалар боғчаларида махсус
компьютер ўқув-ўйинли ва ривожлантирувчи дастурлардан фойдаланиш яхши
самара бераëтганлигини тасдиқламокда, шунингдек, амалиëт, бевосита болани
ахборот олами билан танишишининг биринчи босқичи бўлиши мумкинлигини
кўрсатмокда. Республикамизда кўп ҳолларда бундай ишлар мактабгача таълим
муассасаси машғулотларида эмас, балки кўпроқ уйда, ота-оналари, акалари ва
опалари билан ҳам амалга оширилмокда.
Шунинг учун, бугун мактабгача таълим муассасалари тарбиячи-
педагоглар ва шу соҳа бўйича илмий-тадқиқот олиб бораëтган
тадқиқотчилардан
компьютердан
МТМда
фойдаланиш
мумкинми?
Компьютерли ривожлантирувчи ўйин нима? Мактабгача ëшдаги болаларни
ўйин фаолиятида тўлақонли шаклланиш ва ривожланиш жараëнида, у
анъанавий ўйин ва ўйинчоқ билан бир қаторда туриши мумкинми?
Компьютердан фойдаланиш чегараси мавжудми? Компьютерли ўйин ва
ўйинчоқлардан фойдаланиш оқибати нималарга олиб келиши мумкин?
Компьютерни МТМ болаларига ўргатиш ижобий ва салбий томонлари қандай?
каби саволларга жавоб кутилмоқда.
Қуйида ўйинларга тааъллуқли назарий фикрларни келтирамиз.
Компьютерли дастур бола учун янги ўйин воситаси, кизиқ ва
бошқарилувчи ўйинчоқ бўлиши мумкин ва бу воситалар ѐрдамида турли-туман
ўйин масалаларини ечиши, демак, ривожланиши мумкин. Лекин, компьютер
ўйинини муваффақиятли эгаллаш учун болада психик жараëнларни
192
шаклланганлик даражаси талаб этилади. Шунинг учун ҳам кўпгина психолог
олимларнинг фикрича компьютерни 5 ëшдан кичик бўлмаган болаларга
таништириш мумкинлигини таъкидлайдилар. Чунки:
1. Компьютерни фаолият воситаси сифатида тўлақонли фойдалаланиш
учун, боладан белгилар, умумлашган шакллар (бунинг учун, унда етарлича
ривожланган онг, ижодий тасаввур керак) билан ишлашни билиши керак.
Экрандаги тасвир – ҳақиқий ëки ўйинли объектларнинг шакллари ва
белгиларидан иборат ва улар билан бола муваффақиятли амаллар бажариши
учун, унинг онги етарли даражада ривожланган бўлиши талаб этилади.
2. Компьютер дастури билан ишлаганда бевосита иккиланган фаолият
амалга оширилади, масалан, бола бармоқлари билан компьютер тугмаларини
ëки «сичқонча»нинг тугмасини босиб, қўллари билан амаллар бажариши ва бир
вақтнинг ўзида экранга қараб унда тасвирланган нарса ва ҳодисаларни
кузатиши керак.
3. Болада ҳаракатларни ихтиëрийлик даражаси ва эркин ўзини-ўзи
тартибга солиш хусусияти ривожланган бўлиши талаб этилади.
Компьютерда ишлашни ўрганишга мўлжалланган юқорида келтирилган
шартлар турли-туман предметли-амалий ва ўйинли фаолиятда (расм солиш,
ясаш, ролли ўйин ва ҳ.к.) шаклланади. Бевосита анъанавий ўйин табиий
равишда, болани мажбур қилмаган ҳолда у ëки бу ҳаракатлар қилишга
йўналтиради ва бу ҳаракатларга уни аралаштиради. Ўйин (дастлаб нарсалар
билан, кейин нарса ëки белги асосида тасаввур киладиган вазиятли ўйинлар)да
ҳаракатларининг сифатли ўзгартириш, йиғиш, умумлаштириш, белгиларни
ўрнига (имо, сўз) қўйишлар жуда аниқ намоëн бўлади.
Ривожлантирувчи ўйин, фаолият сифатида болада босқичма-босқич
ëшига боғлиқ бўлган ҳаракат турини, ўхшаш фикрлашнинг белгили вазифасини
ривожланишини, кўргазмали-шаклли фикрлашга ўтишни, тушунча туридаги
нутқий фикрлашни шаклланишини вужудга келишини таъминлайди. Шунинг
учун, бола томонидан турли анъанавий ўйинларни ўрганиши компьютер
ўйинларини эгаллаш учун зарур бўлган асосни яратади. Боғча болаларининг
193
ўйинли фаолиятига компьютер дастурларини киритиш, тўғри дастурий
маҳсулот танлаш ва улардан тўғри фойдаланиш, компьютер ўйинини
болаларнинг ўйинли фаолиятидаги ҳақиқий воситасига айлантиради. Шунда
боланинг ўйин муҳитини етарлича бойитиш ва компьютер болани психикаси
ҳамда интеллектини ривожлантиришининг қудратли омилига айлантириш
мумкин.
Болалар ўйини ва ўйинчоқларини янги технологиялар билан тўлатиш
ҳозирги кунда, компьютерли ривожлантирувчи дастурларни мактабгача таълим
муассасаларига жорий қилиш билан боғлиқ бўлган қатор муаммоларга эга.
Республикамиз (Қарши, Самарканд, ва Тошкент)да мавжуд мактабгача
таълим муассасалари, шу жумладан, хусусий болалар боғчаларида фаолият
кўрсатаëтган 37 та мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячи-
ўқитувчилари орасида анкета саволлари ўтказилди. Тарбиячи-ўқитувчиларнинг
анкеталарида биргина, яъни «Мактабгача муассасаларига компьютер
технологиясини, жумладан, мультимедиадан, компьютер ўйинларидан
фойдаланишни жорий этишда қандай камчилик ва ютуқларни кўрасиз?» деган
саволига жавоб ëзиб бериш вазифаси қўйилган эди. Уларнинг жавобларини бир
тизимга солинганда қуйидаги ҳолат кузатилди (жадвал):
Do'stlaringiz bilan baham: |