Иккинчи (пастки) қаторда ваза (гулдон), бўш идиш, сув солинган
аквариум, қушча боқиладиган қафас, кераксиз қоғозлар ташланадиган сават ва
ичига мушукча жойлаштирилган қафас берилган (Расмлар мос равишда
бўлиши керак).
Вазифа: юқоридаги гул, балиқ ва қушчани пастдаги расмлардан бирига
жойлаштириш ва нима учунлиги айтиб бериш талаб этилади Ушбу
компьютерли таълимий ўйинлар ҳам юқорида келтирилган услубиѐт бўйича
амалга оширилади (Экологик таълим) .
206
Элементар компьютерли “Светофор-лабиринт” ўйини.
Лабиринт чизмаси
Лабиринт чизмасида, иккита параллел шоҳ кўча берилган. Уларни бир
нечта кичик кўчалар кесиб ўтган. МТМ, биринчи шоҳ кўчанинг бошида, бирор
тарбияланувчининг уйи эса, иккинчи шоҳ кўчанинг охирида жойлашган. Шоҳ
ва кичик кўчалар кесишган жойларда светофорлар ўрнатилган.
Вазифа: тарбияланувчи йўл қоидасига риоя қилиб, МТМ дан уйига
бориши керак.
Ўйин мазмуни:
1. Ўйиннинг бошланишидан олдин тарбиячи гуруҳ тарбияланувчиларини
компьютер олдига таклиф этади ва йўл қоидасини содда шаклда (яъни,
светофор чироғи қизил ѐнса, тўхтаб туриш, сариқ ѐнса, ҳаракатга тайѐрланиш
ва яшил ѐнса, ҳаракатланиш кераклигини) тушунтириб беради.
2. Тарбиячи компьютерни ишга тушириб, монитор экранига лабиринт
схемасини чиқаради ва тарбияланувчилардан экранда нималарни кўраяпсизлар
деб, сўрайди.
Тарбияланувчилар – экранда кўчалар ва светофор чироқларининг
схемаларини кўраяпмиз дейишади.
Тарбиячи: светофор чироқлари қандай рангларда бўлиши мумкин.
Тарбияланувчилар: қизил, сариқ ва яшил рангларда бўлади.
Тарбиячи: сфетофор чироғининг қайси ранглиси ѐнганда тўхтаб туриш
керак, қайсиниси ѐнганда ҳаракат қилиш керак.
207
Тарбияланувчилар: қизил ѐнса тўхташ керак, яшил ѐнса, ҳаракатланиш
керак.
Тарбиячи: энди шу қоидага асосан МТМ дан уйларингизга бориш
ўйинини бажарасизлар.
Ўйинни бажариш:
1) «Сичқонча»ни МТМ га олиб борилади.
2) курсор кўча бўйлаб ранглар мос равишда ҳаракатлантирилади.
3) йўл қоидасига риоя қилиб, МТМ дан уйигача қисқа вақтда борган
тарбияланувчи ўйин ғолиби ҳисобланади.
Машғулот охирида тарбияланувчиларнинг бири қуйидаги шеърни
айтади:
Ўтиш учун кўчадан,
Ўрнатилди светафор.
Барча учун бўлди зўр,
Светофор-светафор.
Бир кўзи қизил ѐнар,
Бир кўзи эса сариқ,
Бир кўзи яшил ѐнар,
Светофор-светафор.
Қизил ѐнса тўхтайман,
Сариғида кутаман,
Яшил ѐнса ўтаман!
Светофор-светафор.
Хулоса: шундай қилиб, мактабгача таълим муассасаларида юқорида
келтирилган компьютер ўйинларидан фойдаланиб, ташкил этилган тажриба-
синов машғулотларининг натижалари қуйидагиларни:
- тарбияланувчилар компьютер саводхонликларини шаклланиши;
-улар томонидан йўл қоидалари элементларини мустаҳкам
эгаллашлари;
- мантиқий фикрлашларини ривожланиши;
208
- рангларни фарқ килиш малакаларига эга бўлишини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |