33
I.3§. Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фанини
режалаштириш. Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик раҳбари
томонидан ишлаб чиқилиши зарур деб ҳисобланган асосий
ҳужжатлар ва уларнинг мазмуни.
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик – ѐшларни Қуролли Кучлар
сафидаги ҳарбий хизматга тайѐрлаш тизимининг таркибий бир қисмидир.
Ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими худудий бошқармалари, ҳалқ таълими
бўлимлари ва ўқув юртлари маъмуриятлари, чақириққа қадар бошланғич
тайѐргарлик фани ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ишларини юқори
савияларда ташкил этилиши ва ўтказилиши, бунинг натижасида эса,
ўқувчилар ѐш жангчи курси ҳажмидаги билим ва малакаларга эга
бўлишларини таъминлашлари керак.
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик машғулотлари давомида
ўқувчилар Ватан ҳимояси учун зарур бўлган ҳарбий иш асослари бўйича
етарлича билим ва малакаларни эгаллаши, Қуролли Кучлар сафидаги
хизматга чақирилган вақтда эса, бу билимлардан фойдаланган ҳолда,
қисқа муддатларда замонавий Жанговор техника ва қуроллардан
фойдалана олишни, уларни асраш ва созлаш қоидаларини ўзлаштириб
олишлари керак.
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик машғулотларининг сифати
ва уларнинг тарбиявий аҳамияти, тўғридан-тўғри чақириққа қадар
бошланғич тайѐргарлик раҳбарининг ҳарбий ва педагогик маҳорати
даражасига, унинг сиѐсий-мафкуравий етуклигига ва услубий
малакаларига боғлиқ бўлади.
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик машғулотларини сифатли
бўлиши учун, шунингдек, самарали ўқитиш воситалари, илмий асосда
ташкил этилган система ва услублар, машғулот шакллари бўлиши зарур.
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик бўйича ўқув жараѐни,
чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик дастури, меъѐрий ҳужжатлар ва
34
ўқув-услубий кўрсатмаларга мувофиқ, чақириққа қадар бошланғич
тайѐргарлик раҳбари томонидан режалаштирилади ва ташкилланади.
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик дастурида чақириққа қадар
бошланғич тайѐргарлик фани бўлимлари, бўлимлар бўйича ўқув соатлари,
машғулот турлари ва ўқув топшириқлари белгилаб қўйилади.
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фанини режалаштиришнинг
асосий вазифаси бўлиб, ўқувчилар ўқув жараѐнида ўзлаштиришлари
керак бўлган билим, кўникма, малакалар, аҳлоқий-сиѐсий ва Жанговор
сифатларни оптимал даражасини белгилашдан иборатдир.
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик бўйича ўқув-тарбиявий
жараѐнини режалаштириш, бошқа фанларга қўйилган талаблар қандай
бўлса, ҳудди шундай талаблар асосида олиб борилади ва дидактиканинг
асосий тамойиллари билан белгиланади.
Ўрта махсус касб-ҳунар билим юртларида ва умумий ўрта таълим
мактаблари, ҳамда академик лицейларда чақириққа қадар бошланғич
тайѐргарлик фанига дастур бўйича 140 ўқув соати ажратилади. Чақириққа
қадар бошланғич тайѐргарлик дастури бщйича режалаштиришнинг ўзига
хос хусусиятлари бор. Дастур қуйидаги бўлимлардан иборат:
1. Амалий-жисмоний тайѐргарлик;
2. Саф тайѐргарлиги;
3. Фуқаролар ҳимояси;
4. Ҳарбий иш асослари;
5. Ҳарбий хизмат асослари;
6. Тиббий билим асослари.
Бу бўлимларни ҳар бири, ўқув машғулотлари тизимини қунт билан
режалаштиришни талаб этади.
Қуйида ўқув муассасасида ЧҚБТ фани бўйич машғулотларни
режалаштириш тартиби ва қоидаларига алохида тўхталиб ўтмоқчимиз.
Do'stlaringiz bilan baham: