Мавзу: Фуқаро муҳофазасининг умумий масалалари таснифи



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/49
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#260193
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49
Bog'liq
oquv muassasalarida chqbt fanini tashkillash va rezhalashtirishning oziga hos xususiyatlari

 
Биринчи омил. Ўқув юртининг ўқув моддий базаси мавжудлиги, 
машғулотлар самарадорлигига кўп жихатдан таъсир кўрсатади. Чунки 
ЧҚБТ машғулотларининг аксарият қисми, (масалан ҳарбий иш асослари, 
ҳарбий хизмат асослари, амалий жисмоний тайѐргарлик, отиш 
тайѐргарлиги) ўқувчилар ҳарбий хизматда дуч келиши мумкин бўлган 
реал холатларни имитация қилишга асосланади. Шу мақсадда ўқув 
юртида қатор холатларни амалий ўргатиш жойлари жихозланади. Булар, 
соқчи мажбуриятини амалий ўргатиш жойи, посбон мажбуриятини 
амалий ўргатиш жойи, саф амалларини амалий ўргатиш жойи, фуқаро 
муҳофазаси ва тактик майдонча, отиш амаллари ва усулларини амалий 
ўргатиш жойи ва бошқалар. 
Лекин ўқув моддий базасининг мукаммал бўлмаслигида ўқув юрти ва 
ЧҚБТ раҳбарларига боғлиқ бўлмаган холатлар ҳам мавжуддир. Бу ўқув 
юртида ўқув қуролларини сақлаш ва машғулотларда фойдаланиш билан 
блғлиқ муаммолардир.
Масалан 
дастурда, 
отиш 
тайѐргарлиги 
бўлимидаги
“Калашников автомати ва парчаланувчи қўл гранаталарининг моддий 
қисмлари” мавзусидаги 2 ва 3 машғулотлар, “Кичик калибрли милтиқ” 


37 
мавзусидаги 1 машғулотларни ўтказишда ана шундай муаммоларга дуч 
келинади.
Ҳафталар бўйича йиллик режани тузишда айнан шу каби холатларга 
эътибор берилади. Бу каби масалаларнинг фан самарадорлигига салбий 
таъсир кўрсатмаслиги учун, бўлимлардаги айрим машғулотларни 
бошқаси билан алмаштиришга рухсат этилади. 
Машғулотларни самарадорлигига таъсир кўрсатувчи иккинчи 
муҳим омиллардан бири бу, мавсум ва об-ҳаво шароитидир. (1-2-
иловалар). Маълумки ЧҚБТ машғулотларининг кўп қисми мамалий 
ўтказилиши кераклиги ва истасак-истамасак ҳарбий спорт снарядлари 
билан ишлашимизга тўғри келади. Шу сабабли амалий ва синфдан 
ташқарида ўтказилиши зарур бўлган бўлимлар бўйича машғулотларни, 
имкон даражасида йилнинг илиқ ва иссиқ кунларига режалаштиришимиз 
керак. 
Бу билан биринчидан машғулотларнинг самарадорлигини оширсак, 
иккинчидан талабалар олиши мумкин бўлган спорт травмаларини 
камайтирган бўламиз. ( қаралсин, 1-илова)
Машғулотлар сифатига таъсир кўрсатувчи учинчи омил ҳақида 
қуйида батафсил тўхталамиз. 
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик жараѐни ўсиб келаѐтган ѐш 
авлодни тарбиялаш тизимининг таркибий қисмидир. У тартибли, 
мақсадга йўналтирилган, ўқувчиларда юксак аҳлоқий-сиѐсий сифатларни, 
юриш-туриш қоидаларини, жисмоний ва амалий малакаларни, Қуролли 
Кучлар сафидаги хизматга зарур бўлган сифатларни шакллантириш 
мақсадида улар онгига педагогик таъсир кўрсатиш билан ифодаланади. 
Ўқувчиларни Ватан ҳимоясига аҳлоқий-сиѐсий, руҳий ва жисмоний 
тайѐргарликларини ривожлантириш, ўқув юртининг бутун ўқув-
тарбиявий тизимида амалга оширилади. Шунинг учун ҳам, ҳар-бир 
ўқитувчи ўқув материалига боғлаган ҳолда, ўқувчиларга ҳалқаро ва ички 
вазиятни, Ўзбекистон Республикасининг олиб бораѐтган ташқи ва ички 


38 
сиѐсатини, мамлакат мудофааси ва Қуролли Кучлар қудратини ошириш 
борасидаги масалаларни тушунтириб боришлари керак. Бу билан, ўқув 
юртидаги умумтаълим фанлари, дарсдан ташқари амалга ошириладиган 
тадбирлар билан биргаликда, ўқувчиларда кенг дунѐқарашни, Ватан 
ҳимоясига бўлган доимий шайликни ва бу шайлик учун зарур бўлган 
сифатларни шакллантирилади. Бу ерда ҳал қилувчи ўрин тарих, 
жамиятшунослик, адабиѐт сингари фанларга тегишлидир. Чунки, бу 
фанлар ўқувчиларга жамиятнинг ривожланиш қонунлари ҳақидаги 
билимларни беради, Ватанимиз душманларига, ғанимларига бўлган 
нафратни, ҳалқимиз ўтмишига ҳурмат, келажагига эса ишонч 
туйғуларини шакллантиради. 
Ўқув юртларида ўқувчиларнинг жисмоний тайѐргарликларини 
аниқлаш мақсадида махсус “Алпомиш” ва “Барчиной” тестлари бўйича 
синовлар ташкилланади. Бу махсус тест синовларини ўтказиш учун ўқув 
юртида услубий кенгаш тузилади. Бу кенгаш таркибига чақириққа қадар 
бошланғич тайѐргарлик раҳбари, жисмоний тарбия ўқитувчилари киради. 
Ўқув юртларида ишларни яхши ташкилланиши натижасида 
ўқувчилар ҳарбий малакаларни эгаллаш бўйича юқори натижаларга 
эришадилар. Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фанини бошқа 
фанлар билан алоқаси, уни янада такомиллаштиришга, ўқув жараѐни 
самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 
Ҳафталар бўйича йиллик режадаги бўлимлар бўйича ўқув соатлари 
миқдори, дастурда белгиланган миқдордан ортиб кетмаслиги ва мавзулар 
такрорланмаслигига алоҳида эътибор берилиши керак. 
Ўқув режасини тузишда маҳаллий шароитни ҳам ҳисобга олиш 
керак. Ўқув юрти директорига баъзи вақтларда шароитлардан келиб 
чиққан ҳолда, маҳаллий мудофаа ишлари ва ҳалқ таълими бўлимлари 
билан келишилган холатда, айрим ўқув бўлимларини ўрганиш тартибини 
ўзгартиришга руҳсат берилади. Шундай бўлсада, бўлимлардаги ўқув 
соатлари ҳажми ва мазмуни ўзгартирилмайди. 


39 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish