Динларни таснифлашдаги ёндашувлар



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#25384
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
dinlarni tasniflash

 
1. НОИЛМИЙ ТАСНИФЛАР*
6
 ВА УЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ. 
 
1.1. Тирик ва ўлик динлар. 
Бунда ҳозирги замон кишисининг диний ҳаётида мавжуд ёки мавжуд 
эмаслиги нуқтаи назаридан таснифланади. Унга кўра тирик динлар–ҳозирда 
мавжуд бўлиб, унга эътиқод қилувчи ўз тарафдорларига эга бўлган динлардир. 
Ўлик динлар эса, тарихда ўз ниҳоясига етиб, бугунги кунда мавжуд бўлмай, ҳеч 
ким унга эътиқод қилмайдиган динлардир
7

Бу таснифнинг ноилмийлиги шундаки, аслида динлар ҳақиқий маънода 
ўлмайди, балки бир диндаги ақидалар бошқа бир динга ўтади. Асл тарихий келиб 
чиқиши бир ўзакка бориб тақаладиган диний гурухдаги бирор дин билан ўзаро 
таъсир жараёнида диний ғоялар тарихий келиб чиқиши жиҳатидан бир аслга 
тааллуқли бошқа бир динда сақланиб қолади. Динлар бошқа бир диндан ўтиб, 
ўрнашиб тарқалиши мумкин бўлган ғояларни, урф-одат, анъана ва 
маросимларини ўзлаштиради. Инқирозга юз тутганда ҳам улар янгича шаклларда 
намоён бўлади ва давомий ҳаётда яшайверади. Унинг асл дини тарихий жиҳатдан 
ўз ниҳоясига етиб, ўлган бирор дин ёки мазҳаб устидан оғир ҳукм чиқарган ягона 
асосга бориб тақаладиган дин ва мазҳаб гурухида ўзаро диний ғоя ва эътиқодлар 
бир-бирига кўчиб ўрнашади. Бу диннинг ғоя ва ақидалари диний мажмуаси 
таркибидан бўлган бошқа дин ёки мазҳаб ичида мавжуд бўлиб давом этади. 
Умуман, бир диний ўзакка тааллуқли бўлган динлар гурухи таркибидаги 
диний ғоялар ўзаро мерос бўлиб ўтади. Тарихда бирор диннинг ўз ниҳоясига 
етганини кўрсак, бу унинг диний ғояси буткул ўлганлигини билдирмайди. Динлар 
тарихида бунга кўплаб ёрқин мисоллар бор. Масалан, қадимги Браҳманлик диний 
ғоялари буткул ўлган эмас, балки Ҳиндувийлик, Буддавийлик, Жайнийлик 
динларида давом этиб, яшаб келмоқда
8
. Шунингдек, ибтидоий диний ғоялар 
ҳозир ҳам ё мустақил шаклда, ё баъзи замонавий динлар билан уйғунлашган 
ҳолда мавжуд. 
Масалан, Африка қитъасида Христианлик ва Ислом динлари тарқалганидан 
сўнг у ердаги ибтидоий диний қаршлар билан уйғунлашган. Ўзининг ибтидоий 
қадриятларидан халос бўла олмаган африкалик диндор уларни янги дин билан 
омухта қилган. Шунингдек, ибтидоий қарашларга асосланган динлар Узоқ Шарқ 
*
6
Ноилмий деганда биз илмий далилар асосида объективлик билан ёндошмасликни назарда тутганмиз.
7
Яблоков И.Н. «Религиоведение», М., 2001.С.70. 
8
Костюкович П.И. «Религиоведение учебное пособие», Минск, 2001.С.63. 



динлари билан уйғунлашиб, уларнинг асосий таркибий қисмларидан бирига 
айланган. Айни бир муҳитда кейинчалик пайдо бўлиб, маълум давр ёнма-ён 
давом этиб келган ва тарихий жараёнда ўз ниҳоясига етган кўплаб қадимги 
динларда ўзаро номутаносиблик юз берган.
Кўп нарсаларни ўзлаштирган аввалги дин кейинги янги дин сифатида 
шаклланган ва ибтидоий диний тафаккур тарихий асрларга кириб борганидан 
сўнг бу ғояни тизимлаштириб, тартибга солган тарихий цивилизацияларга кўчиб 
ўтади. Мана шу тарихий цивилизациялар бу ғояни номлади, илоҳларнинг 
табиатларини белгилади, ибодатгоҳда улар атрофида ва ҳайкаллар олдида ибодат 
қилишни тартибга солди. Маросимларни нозик чеклади ва ибтидоий дин тарихий 
цивилизациялар остида ўзининг муайян низомига эга бўлди. Бундай тартибга 
солиш янги аср цивилизацияга боғлиқ бўлганлигига қарамай табиий диний ғоя 
доирасидан чиқмаган ҳолда ибтидоий диний тушунчалар сақланиб қолади. 
Табиатга сиғиниш давом этмоқда, табиат кучларига топиниш тугамаган. Табиат, 
унинг кучлари ва вазифаларининг маълум тизим сифатида шаклланган 
ўзгаришлар, табиатнинг ибтидоий одам онгидаги мутлақ ҳукмрон ҳолатидан олам 
ва унинг турли кучларининг амалий тизимига ўтиш ҳамда табиатлар ва 
вазифаларнинг тарихий даврларда юзага келган маданий тараққиёт даражасига 
муносиб йўлга қўйилиши қисқармоқда.
Шундай қилиб, динларни бундай тирик ва ўлик динлар тарзида ажратиш 
ноилмий бўлиб, масалани ҳар томонлама батафсил очиб бера олмайди. Чунки, 
динлар ўзаро мулоқот жараёнида бир-бирига таъсир кўрсатади ва собиқ диний 
тафаккур нисбатан ҳақиқатга яқинроқ динга кўчиб ўтади. Фаолияти ўз ниҳоясига 
етган динлар ғоялари бошқа бир динда давом этгани сабабли уларни ўлик динлар 
деб аташ мумкин эмас. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish