9
ҳақиқат даражаси ва усуллари турлича. Шунингдек, динлар бир-бири билан
боғлиқ ва бу боғлиқлик уларнинг ҳар бирини ҳақиқатдан насибадор қилади.
Динлар ўз тараққиёти жараёнида уни ҳақиқатдан узоқлаштириб
борадиган
омилларга бўйсунади ва уни ботиллаштиради. Бир диний гуруҳ ичида ҳақиқат
тарқалади ва унинг атрофида даъво кўпаяди. Бир гуруҳдаги қадимги дин ҳам
ўзини ҳақ деб ҳисоблайди. Шунақаси ҳам учрайдики, гуруҳдаги янгироқ дин
узини ҳақиқат деб даъво қилиб, аввалги динларги сохта деб эълон қилади. Бундай
амалиёт пировардида динларни ё ҳақ, ё ботил деб хулоса чиқарилади. Бу эса,
динларнинг ўзаро алоқалари билан, уларнинг ҳақиқатда шерик бўлишига сабаб
бўлган ўзаро таъсирланиш ва таъсир ўтказиш амалиёти билан мутаносиб эмас.
Уларнинг ҳақиқатдаги ихтилофлари баъзиларини тўғри деб, бошқаларини ботил
деб умумий хулоса чиқаришга қийинчилик туғдирадиган ишдир.
Бунда
таассубнинг роли бор. Мутаассиб диндор бошқа динларнинг ижобий
жиҳатларини кўрмайди, фақат ўз динини афзал деб билади. Шунинг учун ҳақ ёки
ботил деб хулоса чиқаришда мазҳабий ёки мутаассиб диний қараш асосларига
эмас, илмий далилларга суяниш лозим.
Ислом диний манба орқали тавҳидга суянган ҳолда бу муаммони ҳал этиб,
бутун башариятнинг ягона дини тавҳид эканлигини назарда тутган ҳолда
динларнинг ҳақиқатга қанчалик яқинлиги уларнинг тавҳидга қанчалик яқинлиги
билан белгилайди. Бу
аввало, эътиқодда тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш,
қолаверса, башариятнинг мазкур ягона диний асосига кўра динлар мавқеини
белгилашдир. Шунинг учун исломий жиҳатдан динлар тавҳидий ва ғайри
тавҳидий тарзда таснифланган. Шубҳасиз бу динларни ҳақ ёки ботил деб хулоса
чиқаришда фодаланиладиган таснифдир. Ҳар бир гуруҳда тавҳид унсурлари
марказлаштирилади. Тавҳидий динлар гуруҳи таркибида тавҳидга асосланадиган
ички тасниф мавжуд. Бирор диннинг ҳақлиги унинг тавҳидга алоқадорлик
даражаси билан боғлиқ. Унинг хато ёки
сохта эканлиги эса, ҳақиқий тавҳиддан
узоқлик даражасига кўра белгиланади. Бундай таснифда динлар бутунлай ботил
деб ҳисобланмайди, балки ҳар бир дин таркибида қайсидир даражада ҳақиқат
борлигини эътироф этади.
Айни пайтда ислом дини муҳаррирлик мезонига ҳам асосланган. Чунки,
динларни тўғирлаш мумкин, тўғри шаклда тавҳидга қайтиш имкони бор. Умуман
азалдан ботил бўлган дин йўқ. Динларга аралаштириб юборилган инсоний
хатоларни бартараф этиш мумкин. Бу жараён давом этмоқда. Бирор динни ўз
ичидан соғлом ақл ва табиат омилларига жавобан ички мудофаа ёки бошқа
динларнинг таъсири натижасида ташқи мудофаа бўлиб туради. Ботилдан
ҳақиқатга, нисбий ҳақиқатдан мутлақ ҳақиқатга кўчиши мумкин.
Динлар
ҳақиқатга интилиб, тўғирланиш жараёнида ўзини ислоҳ қилади, ташқи ёки ички
омилларига биноан танқид ва таҳрирни қабул қилади. Шунинг учун динлар
10
тарихида диний вазиятни тўғирлаш мақсадида кўплаб ислоҳотчилик ҳаракатлари
бўлиб ўтган.
Do'stlaringiz bilan baham: